Мавжуд иқтисодий манфаат ёки аниқланиши мураккаб бўлган манфаат
Хеч қандай иқтисодий манфаат йўқ
Активлар моддасида ҳисобга олинган
Харажатлар моддасида ҳисобга олинган
Зарарлар моддаисда ҳисобга олинган
Соф фойда ҳисобда ҳисоблаш тамойили ҳамда харажатлар ва даромадларнинг мос келиш тамойилини бир вақтнинг ўзида қўллаган ҳолда ҳисобланади.
4. Тўлиқ ёритиш тамойили молиявий ахвол тўғрисидаги ҳисоботда корхонанинг иқтисодий холати бўйича барча керакли ахборот берилишини талаб қилади.
С. Чекловчи тамойиллар Чекловчи тамойиллар ҳам молиявий ҳисоботда ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Чекловчи тамойилларга қуйидаги тамойилларлар киради: таннарх - даромад, муҳимлик, тармок хусусиятлари, консерватизм.
1. Таннарх-даромад. Таннарх-даромадга боғлиқ бўлган чекловлар кўпгина холларда бухгалтерия ҳисобининг маълумотларига таъсир кўрсатадилар. Бундаги асосий мазмун шундаки, фойдаланувчиларнинг махсус ахборотдан оладиган даромадлари, уларнинг шу ахборотни қўлга киритиш харажатларидан юқори бўлишидадир.
2.Муҳимлик. Ахборотнинг маълум бир қисми ёки жами ахборот шундай вақтда муҳим бўладики, агарда шу ахборотнинг берилмаслиги ёки унинг нотўғри талқин қилиниши қарор қабул қилишга таъсир кўрсатса ёки мазкур қарорни ўзгартиришга эхтимоли мавжуд бўлса.
Молиявий ҳисоботнинг ҳар бир алоҳида олинган бандида операциялар тавсифлари ёки функцияларига мувофиқ ҳолда умумлаништирилган ва алоҳида тақдим этилмайдиган суммалар акс эттирилиши лозим. Лекин, алоҳида ёки биргаликда муҳим ҳисобланган маълумот бошқа маълумотлар билан тўлиқ умумлаштирилмайди. Шунинг учун, агар маълумот ёритилмаган ҳолда фойдаланувчилар томонидан молиявий ҳисоботлар асосида қабул қилинган иқтисодий қарорларга таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, у муҳим ҳисобланади.
Муҳимлик айрим аниқ бир кўриб чиқилаётган моддаларнинг хажмига боғлиқдир. Агар маълумотнинг йўқлиги ёки уни нотўғри талқини қарор қабул қилиш ёки ушбу қарорни ўзгартиришга олиб келиш эхтимоли бўлса маълумотнинг бир қисми ёки маълумот бирлиги муҳим ҳисобланади.
Тармок хусусиятлари. Бухгалтерия ҳисоби асосий эътиборни фойдалиликка қаратганлиги учун, тармок (масалан, коммунал хизмат кўрсатиш, темир йўл, банк хизмати, суғурта ва казиб чиқарувчи саноат) фаолиятидаги хусусиятлар бухгалтерия ҳисоботи тамойилларини қўллашда танланган истиснолар қилишни талаб этишлари муқаррар.
Консерватизм. Консерватизм тамойили бўйича чекловга кўра, концептуал тамойиллар ва қўлланилиш тамойилларини бир хилда қониқтирадиган икки альтернатив усул мавжуд бўлса, у ҳолда соф фойда ва/ёки активлар жами суммасига энг кам ижобий таъсир кўрсатадиган альтернатива танланиши лозим. Даромадларни баҳолашнинг икки альтернатив усулига йўл қўйилган бўлса, ҳисоботни тақдим этишда баҳоланган сумманинг энг кичиги акс эттирилиши керак. Қарзларнинг даражаси ҳақида гап борар экан, унда қарзларнинг иккита альтернатив даражасидан энг катта бўлган миқдор ҳисоботда акс эттирилиши керак. Даромад, харажат, фойда ва зарарларнинг иккита тўғри келадиган альтернатив миқдоридан бирини танлашда асосланган шубхалар мавжуд бўладиган бўлса, соф даромадга энг кам ижобий таъсир кўрсатадиган миқдор кўрсатилиши керак.
Бухгалтер активлар ва даромадлар оширилган ҳолда, мажбуриятлар ва харажатлар эса камайтирилган ҳолда акс эттирилмаслиги юзасидан назорат ўрнатиши лозим. Бухгалтерия ҳисобида фойда ва даромадлар операциялар содир этилгандан кейин, зарарлар ва харажатлар эса улар вужудга келиши мумкин бўлган даврда акс эттирилиши керак. Фараз қилайлик, корхона захирасида 300000 сўм қийматга эга бўлган, маҳсулот бирлиги 500 сўм бўлган моддий бойликлар мавжуд. Агар ҳозирги пайтда ушбу материалларнинг бозор нархи маҳсулот бирлиги учун 700 сўмгача кўтарилса улар олдинги 500 сўмлик нарх билан ҳисобга олиниши лозим. Фойда фақат ушбу материаллар сотилгандан кейингина тан олинади. Агар бозорда ушбу материалларнинг нархи маҳсулот бирлигига 400 сўмгача тушиб кетса, шунингдек, зарар етказилганлиги натижасида. ушбу материаллар тўлиқ ёки қисман эскириш натижасида уларнинг нархи пасайса, материалларнинг нархини қайтадан баҳолаш ва нархларини амалдаги нархларга келтириш керак бўлади.
Консерватизм тамойили Бухгалтерия ҳисобининг миллий андазаларида акс эттирилган.Молиявий ҳисобот асос солувчи - консерватизм тамойили бўйича тайёрланиши ҳақидаги меъёр 1998 йил 14 августда 475-сон билан тасдиқланган "Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этишнинг концептуал асослари"нинг 21 бандида келтирилган.
Консерватизм тамойилини қўллаш, шунингдек, 1998 йил 28 августда 486-сон билан тасдиқланган 4-сонли "Товар-моддий захиралар" БХМАнинг 19-бандида кўзда тутилган. Ушбу бандда агар товар-моддий бойликлар бузилган бўлса, тўлиқ ёки қисман эскирган бўлса, уларнинг сотиш нархи пасайган бўлса, захиралар хажми кўпайган бўлиб уларнинг айланиши пасайган бўлса, молиявий ҳисоботда барча активлар улар сотилиши ёки ишлатилишидан кутилаётган суммадан юқорироқ акс эттирилмаслиги мақсадида нархларни камайтириш амалиёти қўлланилади деб қайд этилган.
Шуни таъкидлаш керакки, эхтиёткорлик тамойили (энг кам баҳолаш тамойили) молиявий қўйилмалар ҳисоби амалиётида қўлланилади. Бу 1999 йил 16 январда 596-сон билан тасдиқланган 12-сонли "Молиявий қўйилмалар ҳисоби" БХМАда акс эттирилган. Ушбу андозанинг 13-бандида қисқа муддатли (жорий) активлар сифатида туркумланган инвестициялар бухгалтерия балансида бозор нархлари бўйича ёки икки кўрсаткичнинг: сотиб олинган ва бозор нархларидан энг пастроғи бўйича ҳисобга олиниши керак деб қайд этилган. Бозор нархларининг ўзгариши туфайли хосил бўлган даромад ёки зарар нархлар қайтадан кўриб чиқилган давр бўйича ҳисобга олиниши лозим.
Консерватизм тамойилига асосан Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ даргумон қарзлар бўйича захираларни ташкил этиш кўзда тутилган, улар белгиланган муддатларда қопланмаган дебиторлик қарзларини инвентарлашга асосан молиявий йил давомида (хар чоракда) ташкил этилади. Хорижий амалиётда ушбу захиралар даргумон дебиторлик қарзлар хосил бўлган пайтда ташкил этилиши мумкин.
Консерватизм тамойилини қўллаш корхоналар ва ташкилотлар томонидан ҳисоботда фойдани камайтириб фойда солиғини камроқ тўлаш мақсадида асоссиз ҳолда харажатларни оширишга интилишига олиб келмаслиги лозим.
11. Бухгалтернинг касбий этикаси. Бозор иқтисодиёти шароитларида, бухгалтерия ҳисобига доир олий маълумот олишдан ташқари, бухгалтерлар ўзларининг касбий лаёқатликларини профессионал бухгалтер малакасини олиш аттестациясидан ўтиш йўли билан тасдиқлашлари, комплекс имтихонини топширишлари ва тегишли сертификат олишлари керак. Бу эса бухгалтер томонидан кўрсатадиган хизматлар сифатини кафолатлайди. Ривожланган хорижий давлатларида бухгалтерларни сетрификациялаш билан касбий жамоат ташкилотлари шуғулланадилар (Буюк Британияда - Сертификатли бухгалтерлар Ассоциацияси - АССА. АҚШда - Амёрика дипломли жамоат бухгалтерлар институти - А1СРА).
Имтихон топшириш билан бир қаторда бухгалтер ўз зиммасига муайян мажбуриятлар олади ва бухгалтерларнинг касбий этикаси Кодексига риоя қилиш тўғрисида қасамёд қилади, шунинг учун уларни қасамёд этган бухгалтерлар деб ҳам аташади..
Амёрика қасамёд этган бухгалтерлар институтининг касбий хулқ Кодексида қуйидаги ахлоқий меъёрлар ўз ифодасини топган:
холис ва манфаатлар ихтилофидан мустақил бўлинглар;
ўз касбий мажбуриятларингизни барчасини виждонан бажаринглар;
касбий этик меъёрларга риоя қилинглар;
ўз билим даражангизни доимо ошириб боринглар;
касбий ва ахлоқий мулохазаларда сезгир бўлинглар;
махфий тутиладиган ахборотни ошкор этманглар.
Ҳозирги даврда Халқаро Сертификатлаштириланган Бухгалтерлар ва Аудиторлар Кенгаши (ХСБАК) аъзоси бўлмиш Ўзбекистонда ва бошқа бешта (ҳозирча) мамлакатларда бухгалтерларни сертификациялаш икки босқичда амалга оширилмоида:
-САР - сертификациялашган амалиётчи-бухгалтер;
-С1РА - сертификациялашган халқаро профессионал-бухгалтер.
Ушбу дастур бўйича ўқиш ва имтихонларни топшириш чуқур билимларни ва юқори малакани олиш учун ёрдам беради ва бухгалтерлар Бухгалтерия ҳисобининг халқаро андозалари (БХМА) талабларига мувофиқ ишлаш имкониятини яратади.