1-боб. Бухгалтерия ҳисобининг концепциялари ва тамойиллари


Тан олиш ва ўлчаш мезонлари



Download 2,87 Mb.
bet5/159
Sana20.03.2022
Hajmi2,87 Mb.
#503914
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   159
Bog'liq
хайрулло китоб

9. Тан олиш ва ўлчаш мезонлари
Тан олиш мезонлари
Тан олиш - бу модданинг молиявий ҳисоботга киритилиши жараёнидир. Тан олинган деб этилган моддага ном ва микдорий ўлчам берилади. Тан олиш барча компаниялардаги молиявий ҳисоботларнинг барча элементларига тааллуқли бўлади. Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тузиш асосларига мувофиқ элемент ҳисобда қуйидаги холларда тан олиниши керак:

  1. Модда ўлчаш учун макбўл асосга эга ва белгиланган суммани асосланган равишда баҳолаш мумкин;

  2. Ушбу модда билан боғланган корхона томонидан келажакда олиниши мумкин бўлган хар қандай иқтисодий фойда олиниши ёки йукотилиши эхтимоли мавжуд. Моддани ушбу мезонларга мувофиқлигини баҳолашда, шунингдек, аҳамиятлилик тушунчасини ҳам ҳисобга олиш керак.

Ўлчаш мезонлари
Тегишли тартибда ҳисобга олинган моддалар тушунарлилиги, аҳамиятлилиги, ишончлилиги ва шунингдек, таққосланувчанлиги билан ажралиб туради деб фараз қилинади Ўлчаш ёки ҳисоблаш мезонлари қуйидаги тўртта миқдорий кўрсаткичларга асосланади:

  1. Элементнинг аниқланиши. Модда молиявий ҳисоботнинг элементи таърифига мос келиши лозим.

  2. Ўлчаш имконияти мавжудлиги. Модда аниқ ўлчаниши мумкин бўлган тегишли равишдаги атрибут (тавсиф) га эга.

  3. Долзарблик. Моддада мавжуд бўлган маълумотлар фойдаланувчилар томонидан қабул қилинадиган қарорларга таъсир этишга кодир.

  4. Ишочлилик. Моддада мавжуд бўлган маълумотлар ишончли, бетарафли ва текшириш учун тайёр деб ҳисобланади.

10. Молиявий ҳисоботнинг тамойиллари ва чекловлари
Молиявий ҳисоботнинг концепциясига (МХК) риоя қилиш учун бухгалтерлар, тамойиллар ва чекловлар деб аталмиш, маълум бир қўлланмалардан фойдаланадилар. Уларга муҳит тамойиллари (А), сотиш тамойиллари(Б) ҳамда чеклов тамойиллари (В) киради.
А. Муҳит тамойиллари
Муҳитнинг тўрт асосий тамойили, яъни алоҳида хўжалик юритувчи субъект, давомийлик, баҳолаш ва даврийлик бухгалтерия ҳисоби, ўлчаш ва ҳисоботга салмоқли таъсир кўрсатади.

  1. Алоҳида хўжалик юритувчи субъект тамойили. Бухгалтерия ҳисоби ўзига хос хусусиятга эга ҳамда бир-биридан ажралиб турадиган хўжалик субъектлари билан иш олиб боради. Уларнинг ҳар бири ўз эгалари ва бошқа ташкилотлардан алоҳида ва мустақил бўлган бухгалтерия ҳисоби бирлиги сифатида кўриб чиқилади; мисол учун, корпорация ва унинг акционерлари алоҳида шахслардир. Масалан, янги корхонани очишда унинг таъсисчилари Устав капиталига пул маблағлари, асосий воситалар, моддий бойликлар, номоддий ва бошқа турдаги активлар кўринишида бадал киритадилар. Бу бадаллар таъсисчиларнинг хусусий мулкидан корхонанинг мулкига айланади. Алоҳида хўжалик юритувчи субъект тамойилига мувофиқ агар капитални тўлдириш ёки қайсидир бир таъсисчи чиқиб кетиши муносабати билан уни камайтириш лозим бўлса Устав капиталини камайганлигини амалдаги қонунчиликка мувофиқ қайтадан рўйхатдан ўтказиш керак. Масалан, агар таъсисчилар корхонада хизмат қилмасалар, улар ўзларининг шахсий харажатларини (хонадонни таъмирлаш, ўқиш, даволаниш, дам олиш, уй-жой қуриш учун имтиёзли кредит олиш ва бошқалар) корхона ҳисобдан қоплаш ҳуқуқига эга эмаслар. Бундай харажатлар таъсисчилар томонидан ўз ихтиёрларига кўра корхонанинг маълум бир даврда фаолият кўрсатган натижаларига асосан дивидендлар ҳисобига амалга оширилиши мумкин.

2. Узлуксизлик тамойили Молиявий ҳисоботни ушбу тамойилга мувофиқ тайёрлаш хўжалик юритувчи субъект доимий фаолият кўрсатувчи ҳисобланади ва ўз фаолиятини маълум бўлмаган узоқ муддатда давом эттиради деб фараз қилинади. Яъни хўжалик юритувчи субъект ўз фаолият доирасини тугатиш ёки аҳамиятли даражада қисқартириш тўғрисида нияти ҳам эхтиёжи ҳам йўқ деб ҳисобланади.
Агар рахбар хўжалик юритувчи субъект, унинг фаолият доираси қисқартирилиши ёки бунга олиб келадиган шарт-шароитлар ва вазиятлар мавжуд эканлиги муносабати билан тугатилиши лозим деб ҳисобласа, молиявий ҳисоботнинг тушунтириш хатида бундай холатнинг мазмуни, молиявий ҳисоботлар қандай асосда тузилганлиги ва узлуксизлик тамойилига риоя қилинмаганлиги тўғрисида ёритишлар бериши лозим.
Шунингдек, узлуксизлик тамойили бухгалтерия ҳисобини юритиш муддати хўжалик юритувчи субъект фаолият кўрсатаётган даврга мувофиқ бўлишлигини, яъни хўжалик юритувчи субъектда бухгалтерия ҳисоби унинг фаолияти тугатилгунча ёки инқирозга учраган деб эълон қилингунга кадар давом этиши кераклигини англатади. ўз фаолиятини тугатган кундан бошлаб хўжалик юритувчи субъект бухгалтерия ҳисоби юритилишини тухтатади.
Узлуксизлик тамойилини кўпинча фаолиятни давом эттириш тамойили деб атайдилар. Ушбу тамойилга мувофиқ якин келажакда бизнес тугатилмайди деб фараз қилинади. Шунинг билан бир қаторда, ушбу тамойил бизнес чекланмаган давр бўйича давом этади деб ҳисобламайди.
З. Баҳолаш тамойили. Баҳолаш - бу молиявий ҳисоботда активлар ва мажбуриятлар пул ўлчами усулида тан олиниши ва қайд этилишидир. Барча хўжалик операциялари, воқеалар, активлар ва пассивлар ягона бир, бир хил, яъни пул билан баҳолаш кўринишда, ўлчаниши лозим.
Ўзбекистон Республикасида сўм ва унинг қисми - тийиндан пул ўлчами сифатида фойдаланилади.
4. Даврийлик тамойили. Алоҳида олинган корхона фаолиятининг натижаларини, бизнес нихоясига етмагунча, шубхасиз аниқик билан баҳолаш мумкин бўлмаса-да, даврий молиявий ҳисоботлар барибир зарурдир, чунки улардан фойдаланувчилар вақтида етказиладиган молиявий ахборотга мухтождир.
Хориждаги амалиётда молиявий ҳисобот бир йилда бир маротаба тайёрланади ва молиявий йил таквимий йил билан мос келиши шарт эмас. Масалан, айрим фирмалар ўз молиявий йилини 1 июлдан 30 июнгача ёки 1 сентябрдан 31 августгача давом этишини истайдилар. Ўзбекистон Республикасида ҳисобот йили бўлиб 1 январдан 31 декабргача бўлган муддат ҳисобланади ва ҳисобот ҳар чоракда тақдим этилади. Қўшма корхоналар. микрофирмалар ва кичик корхоналар молиявий ҳисоботни ҳисобот йилдаги иш якунларига кўра тайёрлайдилар.
В. Сотиш тамойиллари
Иш юритиш даражасида, ҳисоботларни тайёрловчи шахслар тушумлар, харажатлар, фойда ва зарарларни ҳисобга олиш ва шу тўғрисида ҳисоботларни тайёрлашда сотиш тамойилларидан фойдаланадилар. Сотиш тамойилларига қуйидагилар киради: таннарх, ҳисоблаш, мувофиқлик ҳамда тўлиқ ёритиш. Ушбу тамойиллар ҳисоб усулларига асослангандир. Шуни эсда тутиш керакки, ҳисобга олиш усули - бу молиявий ҳисобот элементларини счётларда ҳисобга олиш ва уларни молиявий ҳисоботларда акс эттиришнинг расмий жараёнидир.
1. Таннарх тамойили дастлабки таннарх бўйича баҳолаш мезонини ифода қиладиган яна бир усул бўлиб, у ҳисобга олишда харажатларни эътироф этиш учун пул билан ифодалашдан фойдаланилишини кўрсатади; бу счётларда ёзиладиган ҳамда молиявий ҳисоботларда акс эттириладиган миқдордир. Таннарх тамойили хўжалик муомалалари ва воқеаларини жорий ҳисобга олишда қўлланилади.
2. Ҳисоблаш тамойили корхона даромадлари ва харажатларини улар вужудга келиш жараёнида (пул маблағлари олинганда ёки тўлов амалга оширилганда эмас) бухгалтерия ҳисобида тан олишни ва молиявий ҳисоботларда акс этишни кўзда тутади.
Ҳисоблаш тамойили асосида тайёрланган молиявий ҳисоботлар нафақат ўтмишда содир этилган, тўланган ёки пул маблағлари олинган операциялар тўғрисида маълумот бериш билан бир қаторда келажакда пул маблағлари тўлаш тўғрисқцаги мажбуриятлар ҳақида ҳам маълумот беради. Бу эса тегишли иқтисодий қарорларни қабул қилиш учун зарур ҳисобланади. Пул маблағлари оқими тўғрисидаги ҳисоботдан ташқари барча молиявий ҳисоботлар ҳисоблаш тамойили асосида тайёрланади.
Ҳисоблаш тамойили ҳисобга олишда касса тушумлари усулини эмас, балии ҳисоблаш усулининг қўлланилишини талаб қилади. Шунинг учун насияга товарларни сотиш ёки хизматларни кўрсатиш бўйича тузилган битимлар одатда, пул маблағлари хақикатда счётга келиб тушган даврда эмас, балиим ана шу хўжалик муомалалари ёки хизмат содир бўлган даврдаги даромад сифатида ҳисобга олинади.
Ҳисобот давридаги даромадлар ва харажатларнинг мувофиқлик тамойили ушбу даврда айнан ҳисобот даврида олинган даромадлар билан боғлиқ бўлган харажатларни акс эттирилишини кўзда тутади. Агар харажатлар ва даромадларнинг айрим турлари орасида бевосита боғланишини аниқаш мураккаб бўлса харажатлар қайсидир бир тақсимлаш тизимига мувофиқ бир нечта ҳисобот даврлари бўйича тақсимланади. Масалан, бу бир неча йилларга тақсимланган амортизацияга тааллуқлидир.
Қуйида келтирилган жадвал, харажатлар ва даромадларнинг мос келиш тамойилига мос ҳолда, харажатларни ҳисобга олишда эътироф этилишида ёрдам бериши мумкин.


Download 2,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish