«Хавас» Компанияси
200х йил 31 декабр холатига олгадиган счётларншг тўлов муддати бўйича таҳлили
Харидор
|
Туланадиган счётлар буйича жами
|
Тулов муддати етиб келмаган
|
Муддати 1 кундан 30 кунга утган
|
Муддати 31 кундан 60 кунга утган
|
Муддати 61 кундан 90 кунга утган
|
Муддати 91 кундан утган
|
Лола
|
100
|
|
100
|
|
|
|
Кеш
|
200
|
|
|
200
|
|
|
Омад
|
800
|
600
|
150
|
50
|
|
|
Ирода
|
400
|
|
|
|
|
400
|
Бошкалар
|
2500
|
1000
|
500
|
250
|
500
|
250
|
Жами
|
4000
|
1600
|
750
|
500
|
500
|
650
|
Даргумон карз фоизи
|
|
1,0
|
2,0
|
10,0
|
30,0
|
50,0
|
Юқорида берилган мисолда, тўлов муддатига мос тўланиши керак бўлган компаниянинг счётлари акс эттирилган. ҳар бир олинадиган счёт қуйидагича туркумланади: тўлов муддати етиб келмаган, муддати 1 кундан 30 кунгача ўтган, муддати 31 кундан 60 кунгача ўтган, муддати 61кундан 90 кунгача ёки 90 кундан ортиқ ўтган. ҳар бир гурух учун келажакда даргумон қарзлар бўйича тўланиши лозим бўлган фоиз миқдори кўрсатилади.
"Хавас" Компанияси
200х 31 декабрга кутилаётган даргумон қарзлар
Тўлов муддатлари
|
Сумма,
минг сўм
|
Даргумон ҳисобланган қарзларнинг фоизи
|
Даргумон қарзлар бўйича резерв, сўм
|
Тўлов муддати етиб келмаган
|
1600
|
1
|
16000
|
1 кундан 30 кунгача
|
750
|
2
|
15000
|
3 1 кундан 60 кунгача
|
500
|
10
|
50000
|
6 1 кундан 90 кунгача
|
500
|
30
|
150000
|
90 кундан ортиқ
|
650
|
50
|
325 000
|
Жами
|
4000
|
|
556 000
|
Фараз қилайлик, «Хавас» компаниясининг "Даргумон қарзлар бўйича резерв" счётида жорий кредит колдиги 80 000 сўмни ташкил этади. Шундай қилиб, даргумон қарзлар бўйича тахмин қилинган харажатлар суммаси бир йилда 476 000 сўмни ташкил этади. Ҳисоб-китоблар қуйидагича амалга оширилади. сўм:
Тахмин қилинган даргумон қарзлар 556 000
Минус: "Даргумон қарзлар бўйича резерв"счётининг кредит колдиги 80 000
Даргумон қарзлар бўйича харажатлар 476 000
Агар "Даргумон қарзлар бўйича резерв"счёти дебет колдигига эга бўлса, унинг миқдори тахмин қилинган даргумон қарзга қўшилиши керак.
Даргумон қарзлар бўйича харажатлар ҳисобда қуйидагича акс эттирилади:
31 декабр:
Дт Даргумон қарзлар бўйича харажатлар 476 000
Кт Даргумон қарзлар резерви 476 000
Икки усул ҳам, яъни: кредитга соф сотишдан фоиз усули ва тўлов муддати бўйича дебеторлик қарзи усули бирга қўлланилиши мумкин. Уларнинг ҳар бири бошқасини тасдиқлаш учун қўлланилади. Ҳисобдан чиқарилган ҳар йилги дебиторлик қарзи миқдори камдан-кам холларда "Даргумон қарзлар бўйича резерв" счётнинг кредитида акс эттирилган тахмин қилинган миқдорга тенг бўлади. Агар ҳисобдан чиқарилган счётлар бўйича сумма даргумон қарзлар резервининг олдиндан белгиланган миқдордан камроқ бўлса, "Даргумон қарзлар бўйича резерв" счёти кредит колдигига эга бўлади. Агар ҳисобдан чиқарилган счётлар бўйича сумма даргумон қарзлар бўйича резервдаги олдиндан белгиланган суммасидан кўпроқ бўлса, "Даргумон қарзлар бўйича резерв" счёти дебет колдигига эга бўлади. Жорий йил даргумон қарзининг дастлабки 1 миқдорини аниқаш учун қилинган тузатиш ёзуви ҳисобот даврининг охирида дебет колдигини бекор қилади.
Кўпчилик чакана савдо фирмаларининг дебиторлик қарзларининг сезиларли қисми ҳисобига вужудга келади. Баъзи компаниялар тўлов муддати кечиктирилган олинадиган счётларга эга. агар савдо кредитлашнинг бундай усули ушбу сохада анъанавий равишда қўлланилса.
Агар товарларнинг тўлов муддатини кечиктириб сотиш савдо ташкилоти учун анъанавий равишда қўлланилса, улар бўйича тўлов 24 ой ва ундан ортиқ вақт мобайнида келиб тушса ҳам, тўлов муддати кечиктирилган олинадиган счётлар ликвидли активларга ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |