16-БОБ. ФАВҚУЛОДДА МОДДАЛАРНИНГ ҲИСОБИ Ушбу бобни ўрганиб чиққач, Сиз қуйидагиларни билишингиз лозим:
Фавқулодда моддаларнинг таърифи ва тавсифини
Фавқулодда моддалар вужудга келиш вазиятларини
Фавқулодда моддаларни молиявий ҳисоботда акс эттириш усулии.
1, Фавқулодда моддаларнинг таърифи ва тавсифи 3-сонли "Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот" БХМАга мувофиқ фавқулодда моддалар хўжалик юритувчи субъектнинг одатдаги фаолиятидан кескин фарқ қиладиган ходисалар ёки битимлар натижасида пайдо бўладиган, яъни доимий ёки узлуксиз амалга ошмайдиган даромадлар ёки харажатлардан иборат.
Улар молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчининг келгуси пул оқимларини тахмин қилишда уларнинг ўзига хослигини кўрсатиш учун, яьни камдан кам холатларда пайдо бўлишлари ва жорий равишда қайтарилмасликлари сабабли молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда алоҳида кўрсатилади. Ходисалар, қуйидаги хусусиятларга эга бўлсалар, фавқулоддаги деб ҳисобланишлари мумкин:
Бир неча йишлар давомида тез - тез пайдо бўлмасалар.
Хўжалик юритувчи субьектнинг одатдаги фаолиятларининг бир қисми ҳисобланмаса.
Маъмурият ёки мулк эгаларнинг қарорига боғлиқ бўлмасалар.
Корхонанинг одатдаги хўжалик фаолияти натижасида кўрадиган фойда ёки зарари фавқулодда моддалар сифатида қаралмайди.
Масалан, дўл натижасида пахта хосилининг катта қисми барбод бўлиши - фавқулодда ходиса деб ҳисобланади. Дўл томонидан етказилган бундай зарар пахта етиштириладиган жойларда камдан кам учрайдиган холатдир.
Одатдаги холат- цитрус ўсимликлари хосилига енгил совук тушиши натижасида зарар етказилди. Енгил совук тушуши холлари ҳар уч -тўрт такрорланади.
Биринчи холатнинг фавқулодда деб юритилишига сабаб шуки, дўл пахта етиштириладиган жойларда камдан кам учрайди. Иккинчи холатда эса корхона ишлайдиган атроф муҳитни инобатга олсак, камдан кам учрайдиган холат эмасдир. Аввалги енгил совукдан бўлган зарар амалиёти бундай зарарни яна пайдо бўлиши мумкинлигидан далолат беради.
2.Фавқулодда моддалар вужудга келиш вазиятлари. Кўпчилик компаниялар учун фавқулоддаги моддаларни пайдо бўлишига олиб келадиган ходиса ва битимларни одатий мисолларига қуйидагилар киритиш мумкин: активларни экспропргацияси;
табиий офатлар;
қонунчиликка оид хужжатларни ўзгариши.
Қуйидаги ходисалар фавқулодда деб қаралмаслиги керак, чунки уларни корхонанинг одатдаги ва давом этувчи фаолиятида кўтиш мумкин:
Даргумон қарзларни ва товар моддий - бойликларни (ТМБ) ҳисобга олган ҳолдаги зарарлар ва зарарлар учун захиралар.
Валюта айрбошлаш курси ўзгариши натижасидаги фойда ёки зарар.
Келишилган нархларнинг ўзгаришлари.
Мулкни, ускуналарни ёки бошқа инвестицияларни сотиш ёки ҳисобдан чиқаришнатижасидаги фойда ёки зарар.
Ўтган давр харажатларини қоплаш учун даромад солиғини пасайтирилишк ёки аввалги солиқ имтиёзининг бекор қилиниши.
3.Фавқулодда моддаларни молиявий ҳисоботда акс эттириш усули. Фавқулодда моддалар молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг алоҳида бўлимларида. уларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлган турли даромад солиқларидан холи равишда кўрсатилади. Даромад солиғи нуқтаи назаридан, фавқулодда фойда даромад солиғини ўсишига. фавқулодда зарар эса пасайишига олиб келади.
Корхонанинг фойда солиғи бўйича харажатлар компания фаолиятини баҳоланишида фойдаланувчилар учун муҳим модда ҳисобланади. Шунинг учун фавқулоддаги ходисалар натижасида солиқ суммасини ўзгариши харажатлар сифатида эмас, балки бюджетга солиқлар бўйича мажбуриятларни тузатиш сифатида акс эттирилади.
Масалан: Компаниянинг солиқ солингунга қадар фойдаси 100 000сўмни ташкил этди. Солиқ ставкаси 30% бўлганда солиқ бўйича харажатлар 30 000 сўмга тенг:
Дт. Фойда солиғи бўйича харажатлар 30 000
Кт . Бюджетга солиқлар бўйича қарз 30 000
Бунда соф фойда 70 000 сўмга тенг бўлади.
Фараз қилайлик компания шу йилда 40 000 сўмлик фавқулодда зарар кўрди.
Бунда солиқ солинадиган даромад 60 000 сўм, фойда солиғи эса 18 000 сўм, соф фойда 42 000 сўмга тенг бўлади. Шундай қилиб фавқулоддаги моддадан соф зарар 40 000 сўм эмас, балки 28 000 сўмни ташкил этади, чунки фавқулоддаги зарар натижасида компания солиқни 12 000 сўмга камроқ тўлайди. БХХА талаби бўйича молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда фавқулоддаги' моддалар соф кўринишида, яъни солиқни чегирган ҳолда (28 000) сўм). солиқ бўйича харажатлар эса компаниянинг оддий фаолият натижаси (30 000сўм) бўйича акс эттирилиши керак:
Дт. Бюджетга солиқлар бўйича қарз 12 000
Кт .Фавқулодда зарар 12 000
Фавқулоддаги моддаларни ҳисоботда бундай акс зттиршшши компаниянинг фаолият натижаларига хеч қандай таъсир этмайди, бироқ бундай ёндошув фойдаланувчилар учун маълумотни фойдалироқ бўлишини таъминлайди.