1. Бино ва уларга қўйиладиган асосий талаблар
2. Биноларнинг конструктив схемалари
3. Ягона модуль системаси тушунчаси
4. Балконлар, лоджалар ва эркерларга таъриф беринг ҳамда чизмада
тасвирланг
5. Замин асослари ва пойдеворлар.
6. Бино ва иншоотлар ҳақида тушунча.
7. Пойдеворлар ва уларнинг конструктив ечимлари.
8. Девор турлари ва уларга қўйиладиган талаблар.
9. Асослар ҳакида тушунча ва уларга қўйиладиган талаблар.
10. Қаватлараро ораёпмалар тушунчаси.
11. Турар жой биноларининг конструктив элементлари
12. Лойиха босқичлари, уларнинг таркиби.
13. Юклар ва таъсирлар ҳақида тушунча.
14. Ғиштли деворлар ҳақида тушунча.
15. Галереяли-сексия типидаги турар-жой биносининг афзалликлари, схемалари.
16. Грунтларниннг зичлаш усуллари.
17. Турар-жой биноларнинг тўрлари, мисоллар.
18. Каватлараро ораёпмалар, поллар ва зинапоялар.
19. Қурилиш физикасининг таркиби.
20. Биноларнинг мустаҳкамлиги, турғунлиги, умрбоқийлиги.
21. Биноларга қўйиладиган асосий талаблар ва уларга тариф беринг.
22.Курилишни индустрлаштириш, қурилиш конструкцияларини бир хиллаштириш ва типларга ажратиш.
23. Томлар .
24. Бирлаштирилган томлар.
JAVOBLAR:
1. Бино-инсон томонидан маълум мақсадда қуриладиган ншоотларнинг бир тури бўлиб, унда турли ижтимоий, сиёсий, хўжалик ва ишлаб-чиқариш жараёнларини амалга ошириш учун моддий муҳит яратилади. Уларни вазифаларига қараб 4 та асосий типга: турар-жой
(уй-жой), жамоат, саноат ва қишлоқ хўжалиги биноларига бўлиш мумкин. Турар-жой ва жамоат биноларини биргаликда граждан (фуқаро) бинолари деб ҳам аталади.
Биноларнинг барча турларига қуйидаги асосий талаблар қўйилади: функционал мақсадга мувофиқлик; техник мақсадга мувофиқлик; меъморий-бадиий маънодорлик; иктисодий мақсадга мувофиқлик.
Бу талабларни ифодаловчи айрим назарий асосларни кўриб ўтамиз. Бинода ёки унинг режавий элементи бўлган хонада инсон учун оптимал шароитлар (муҳит) яратилган бўлса, бино ёки хона ўз вазифасига мувофиқ ҳисобланади. Яратилган муҳитнинг сифати бир қатор омилларга боғлик. Бундай омилларга қуйидагилар киради:
ички фазо -одам фаолият кўрсата олиши, турли асбоб ва жиҳозларни жойлаштириш, одамлар ҳаракатланиб юра олиши учун зарур бўлган жойлар (хонанинг узунлиги, кенглиги на баландлиги);
микроиқлим -хонадаги ҳавонинг температураси, нисбий намлиги, ҳаракат тезлиги ва тозалик даражаси орқали хонада яратиладиган муҳитнинг сифатини ифодаловчи омил;
товуш режими -хонадаги эшитиш учун яратилганетарли шароитни, унинг ёқимсиз, халақит берувчи товушлардан (шовқин) ҳимояланганлик даражасини ифодаловчи омил;
ёруғлик режими -хоналарда ёритилганликни бўлишини таъминлаш ва ёритишни тўғри ташкил қилишга боғлиқ ҳолда кўриш органларининг ишлаш шароитини белгиловчи омил;
тўсиқсиз кўриш ва кўрганни тўғри идрок қилиш - томоша заллари-да, дарсхоналарда яратилган муҳитнинг сифатини белгиловчи омил;
ободонлаштириш тадбирлари - бинонинг вазифасидан келиб чиққан ҳолда мухандислик ва бошка зарур техник жиҳозлар билан таъминланганлик даражасини ифодаловчи омил.
Do'stlaringiz bilan baham: |