1. Башарият XXI асрга қадам қўйганига ўн икки йил бўлди



Download 24,01 Kb.
Sana14.06.2022
Hajmi24,01 Kb.
#667701
Bog'liq
mutahasislikka kirish oraliq . 2-savolga J

1. Башарият XXI асрга қадам қўйганига ўн икки йил бўлди. Бу даврда илм-фанда юксак технологиялар вужудга келди, инсон тафаккури тубдан ўзгарди, алоқа-мулоқот ва коммуникациянинг янги тизими шаклланди, информация олиш ва узатиш доираси кенгайиб, ахборот алмашиш тезлиги ниҳоятда жадаллашди. Бир сўз билан айтганда, бутун дунёда ҳаёт суръатларининг беқиёс даражада тезлашуви, яъни глобаллашув жараёнлари кечмокда.


Бугунги ўта мураккаб ва тез ўзгарувчан замонда турли мафкуравий тахдидларга қарши кураш масаласи ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Биз яшаётган мураккаб ахборотлар асрида инсоннинг маънавий-руҳий ҳолати масаласига келсак, ўз келажагини фаҳмлайдиган ҳар бир инсон, ҳар қайси миллат, аввало, маънавиятга эътибор қаратиши шарт. Чунки юксак маънавиятли шахсни ҳеч ким енга олмайди, худди шундай маънавият қарор топган жамият таназзулга юз тутмайди.

Бу ҳакда гап борар экан, авваламбор, «маънавият» тушунчаси хусусида тўхталиш мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз. Зотан, ушбу тушунча - оддий сўз, шунчаки бир калом эмас, балки унинг замирида моддий ҳаёт билан доимо ёнма-ён юрадиган, инсон, халқ ва жамият ҳаётининг ажралмас қисми бўлган эзгу ҳамда улуғвор ижтимоий ҳодиса ўз мужассамини топган.

Шу ўринда маънавият тушунчаси замонавий ижтимоий тафаккур ривожида биринчи бор Президент Ислом Каримов томонидан илмий-фалсафий таърифланиб, методологик жиҳатдан асослаб берилганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Президентимизнинг таърифига кўра, маънавият инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир.

Инсоннинг жамиятдаги ўрни унинг моддий бойликлари билан эмас, балки юксак маънавий қиёфаси билан белгиланади. Халқимиз маъна¬вият ва маданият, таълим ва тарбияга оид бой меросга эга бўлиб, асрлар мобайнида ёш авлодга инсонпарварлик, ватанпарварлик, дўстлик, меҳнатсеварлик, меҳр-оқибат, биродарлик ва камтарлик каби умуминсоний фазилатларни ҳар томонлама чуқур сингдириб келган.

Кўринадики, маънавият - инсонни руҳий покликка етаклайдиган, қалбини иймон-эътиқод нурлари билан чароғон қиладиган ва юксалти-радиган мезон. Инсоннинг жамиятдаги ўрни унинг моддий бойликлари билан эмас, балки юксак маънавий қиёфаси билан белгиланади.

Маънавият-аждодларни авлодларга, ўтмишни бугунга, бугунни эса келажакка боғловчи кўприк вазифасини бажаради. У ота-боболаримиз тўплаган жамики яхши фазилатлар ва хислатлар, қадриятлар ва анъ-аналарнинг мажмуи, қолаверса, аждодларимиз тўплаган тарихий-ижтимоий тажриба ва барча қарашларни ўзида мужассам этади.

Маълумки, халқимиз тарихининг буюклиги, аввало, маънавияти ва маърифатининг юксаклиги билан белгиланади. Имом Бухорий, Имом Термизий, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд, Муҳаммад Мусо Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк аждодларимиз инсоният тараққиётига, хусусан, илм-фан, маънавият ва маърифатнинг юксалишига улкан ҳисса қўшган. Темурийлар, Бобурийлар томонидан яратилган буюк салтанатлар, улар раҳнамолигида барпо этилган муҳташам тарихий обидалар бугун ҳам халқимиз даҳосининг ёрқин намуналари сифатида дунё аҳлини ҳайратга солиб келмоқда.

Қарийб уч минг йиллик тарихга эга бўлган «Авесто» дан тортиб, «Тўмарис» , «Сухайл ва Гулдурсун» , «Ўрхун-Энасой» , «Қобуснома» , «Ҳидоя» , «Ал-жабр вал муқобала» , «Тиб қонунлари» , «Девону луғатит турк» , «Қутадғу билик», «Девони ҳикмат» , «Қиссасул-анбиё» , «Ха-зойинул маоний» , «Хамса» , «Бобурнома» сингари улкан маънавият ва маданият хазиналаримизни санаб поёнига етиб бўлмайди. Асрлар давомида мисқоллаб тўпланган бу жавоҳирлар хазинаси тарихнинг не-не синовларидан ўтган, инсонларга оғир дамларда мадад бўлган. Шу маънода, улар ҳақли равишда жаҳон адабиётининг тенгсиз дурдонала-ри сифатида инсониятнинг маънавий мулкига айланган.

Афсуски, эски тузум замонида «маънавият» сўзининг ўзи тилимизда истеъмолдан чиқариб юборилдики, бу тушунча замиридаги қадриятларимизнинг ўша даврдаги аҳволи ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Шу боисдан, истиқлол арафасида маънавият соҳасига беқиёс эътибор қаратилиб, Юртбошимиз саъй-ҳаракатлари билан тилимизда, демакки, онгу тафаккуримиз-дунёқарашимизда «маънавият», «юксак маънавият», «маънавий бойликлар», «маънавий тарбия», «халқ маънавий бойлиги», «халқ маънавияти», «маънавий бурч» каби тушунчалар янгидан шаклланди.

Биргина мисол: агар ўтган «Миллий тарбия» асрнинг 70-80 йил-ларида чоп этилган икки жилдли «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» га ҳам, ўн тўрт жилдлик «Ўзбек совет энциклопедияси»га ҳам «маънавият» сўзи киритилмаган бўлса, 2009 йилда нашр этилган «Маъна-вият: асосий тушунчалар изоҳли луғати» номли 760 бетлик муҳташам китобда одамзод учун бебаҳо бойлик бўлмиш маънавиятнинг маъно-мазмуни, унинг инсон ва жамият ҳаётидаги тутган ўрни, аҳамияти билан боғлиқ энг асосий тушунча ва атамаларнинг кенг изоҳи берилган.

Ҳа, яқин ўтмишда маънавий меросимизнинг минглаб дурдона-лари ҳақида сўзлаш, ёзиш, тарғиб-ташвиқ қилиш тақиқланган эди. Юзлаб маънавият дарғалари миллатчилик, миллий биқиқликда, дин-дорликда айбланиб, қатағон қилинган. Ҳатто, яқин қариндошининг жанозасида бўлгани, таъзиясига боргани учун юртдошларимизга нисбатан жазо чоралари кўрилиши эски тузумнинг охирги йилларида одатий ҳолга айланганди. Юртбошимиз ибораси билан айтганда, «бу тузум ўз халқинининг тарихини, унинг руҳи ва одатларини, ўз авлод-аждодини билмайдиган манқуртларга таянар эди».

Тарих синовидан ўтган ҳақиқат шуки, эзгу ғояларга, маънавий меросга, анъаналар ва замонавий талабларга асосланмаган ҳар қандай давлат тизими узоққа боролмайди. Бу ҳақиқатни етмиш йилнинг нари-берисида паторат топган собиқ иттифоқнинг қисмати яққол исботлади. Айни вақтда мустабид тузум даврида халқимизнинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури поймол этилгани, кўҳна тарихимиз ва муқаддас қадриятларимиз топталгани, маънавий қарамлик остида тақдиримиз жар ёқасига келиб қолганини асло унутиб бўлмайди.

Мамлакатимиз раҳбарининг ташаббуси ва жасорати билан 1989 йилдаёқ ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгани, Президентимизнинг 1990-1991 йиллардаги бир қатор фармонларига биноан, юртимизда «Наврўз» қайта тиклангани, Рамазон ва қурбон ҳайитлари ҳам катта байрам ҳамда дам олиш кунлари деб эълон қилингани - шу каби муҳим тарихий қарорлар халқимизнинг асрлар давомида армон бўлиб келган эзгу хоҳиш-иродаси ўз ижобатини топиши, миллий қадриятларимиз тикланиши йўлида илк йирик қадамлар бўлганини алоҳида таъкидлаш даркор.

Президентимизнинг халқимиз, кенг жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинган ноёб асари - «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида» китобида илк дафъа инсон, унинг эҳтиёж ва талаблари, жисмоний ва маънавий юксалиши юртимизда келгусида амалга ошириладиган ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг маркази-да бўлиши шарт, деган талаб кун тартибига қўйилди. Ҳақиқатан ҳам, Ислом Каримов республика раҳбари бўлиб иш бошлаган дастлабки йилларданоқ миллий маданиятимиз, халқ маънавий бойлигининг ил-дизларига нечоғлик тийрак ва теран нигоҳ билан назар солинганидан, асрлар давомида мисқоллаб тўпланган, тарихнинг не-не синовларидан ўтган шу ноёб хазинани кўз қорачиғидек асраш ва янада бойитиш йўлида нақадар тўғри ва натижадор қадамлар қўйилганидан бугун ҳар қанча фахрлансак арзийди


2. Қадриятлар ҳар бир миллатнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ойнадек кўрсатиб турувчи энг муҳим омиллардан бири. Олимлар қадриятларни миллий, диний, маҳаллий, минтақавий ва умуминсоний каби бир қатор турларга шартли бўладилар.

Миллий қадриятлар маҳаллий ва диний қадриятларга, умуминсоний қадриятлар эса кўплаб миллий қадриятларга таяниб шаклланади ва асрлар оша такомиллашиб бораверади. Аммо бугунги тезкор глобаллашув шароитида ҳам ўз миллий моддий ва маънавий бойликларини асраб-авайлаётган, бойитиб ривожлантираётган ҳар қандай миллат ўзига хос анъаналари, урф-одатлари ва ўлмас қадриятлари билан бошқа миллатлардан ажралиб туради.

Табиийки, миллатларнинг бебаҳо қадриятлари шунчаки бир-икки ёки ўн-йигирма йил ичида пайдо бўлиб қолмайди. Чунки халқ дилига чуқур ўрнашган бирор-бир муҳим урф-одат, кийим-кечак, кундалик ҳаёт тарзига хос алоҳида “нарса”нинг анъанага, айниқса, қадриятга айланиши узоқ асрларни талаб қилади. Йиллар, асрлар давомида маълум бир қараш, одат, тушунча, тажрибалар шафқатсиз замонлар, бир неча авлодлар синовидан муваффақиятли ўтсагина янада сайқал топади, ривожланади, халқ ҳаётида ўз ўрнини эгаллайди.

Замонларнинг баланд-паст довонларидан ўтган сари қадриятлар инсонларни тинчлик-тотувликка, меҳр-оқибатга, эзгуликка, ҳамжиҳатликка чорлайдиган катта маънавий кучга айлана борган. Бундай қадриятлар миллатнинг кундалик ҳаётида, маданияти ва маънавиятида, онгу шуурида, ўзаро маданий мулоқотида, бошқаларга бўлган муносабатида, қисқаси, ҳар бир ташлаган қадамида ўз ифодасини топади. Шунинг учун ҳам мутафаккирлар қадриятлар миллат маънавиятининг кўзгуси дейишган.

Инсоният тарихида жамият тараққиёти бир текис кечмаган. Жамиятда юз бераётган ижтимоий-тарихий ҳодисаларга турлича муносабатда ёндашиш натижасида инсонларнинг дунёқараши, турмуш тарзи, менталитети шаклланиши баробарида, миллий қадриятлар ҳам такомиллаша борган. Миллий қадриятлар ҳар бир миллатнинг тили, урф-одатлари, тарихи, маданияти, анъаналарини, барча моддий ва маънавий бойликларини, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча томонларини ўз ичига қамраб олади. Шунинг учун ҳам қадриятлар миллатларнинг маънавий қиёфасини акс эттиради.

Халқимизнинг асрлардан асрларга ўтиб келаётган ўзи туғилиб ўсган она юртига – Ватанга муҳаббат, аждодлар хотирасига садоқат, меҳмонга, ўзидан катталарга эҳтиром, ўзидан кичикларга иззат-икром, айниқса ота-она, қариндош-уруғларга доимий беғараз ҳурмат ва хизмат кўрсатиш, бировнинг ҳақига, айниқса, етим-есирларнинг, қўни-қўшниларнинг, ожиз-нотавонларнинг ҳақига хиёнат қилмаслик, орттирган мол-дунёсидан хайр-эҳсон қилиш, ҳар қандай шароитда ҳам ҳаё ва андиша сақлаш, аҳли аёли – оиласини асраб-авайлаш сингари жуда кўплаб инсоний фазилатлар миллий қадриятларимизнинг асосини ташкил этади.

Афсуски, халқимиз асрлар давомида эъзозлаб келган бир қатор қадриятларни кейинги бир асрдан кўпроқ вақт ичида жамият ҳаётидан қувғин, халқ хотирасидан ўчиришга ҳаракат қилинди.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгач заҳматкаш халқимизнинг тарихий хотирасини, қадимги урф-одатлари, анъаналари, қадриятларини тиклаш ва эъзозлаш, муқаддас қадамжоларни асл ҳолига қайтариш бўйича улкан ишлар амалга оширила бошланди. Бу жараёнда фақат тубжой аҳолисининггина тили, дини ва қадриятларини тиклаш, ривожлантириш билан чекланилмасдан, шу юртда истиқомат қилувчи юздан ортиқ миллат ва элатларнинг ҳам нодир қадриятлари камол топишига эътибор қаратилди.

Ҳар тўкисда бир айб ёки гуруч курмаксиз бўлмайди, деганларидек, қадриятларимизни қўллаб-қувватлаш, уларга қатъий риоя этиш борасида ҳам суиистеъмолликларга йўл қўйиляпти. Интернетнинг ҳаётимизга шиддат билан кириб келиши, ижтимоий тармоқларда ҳар қандай маълумот ёки хабарларнинг яшин тезлигида тарқатилиши авж олаётган шундай бир пайтда қадриятларимиз топталишига олиб келаётган айрим нуқсон ва қусурлардан кўз юмиб бўлмайди.

Ўтган йилнинг охиригача тўй ва маросимлардаги дабдабалар ҳақидаги шов-шувли хабарлар ижтимоий тармоқлардан тушмаган эди. Қувончли томони шундаки, бугун бу каби дабдабабозликларга барҳам берилмоқда.

Миллий ва диний қадриятларимизда ота-онанинг қадр-қиммати кўкларга кўтарилганлигини ҳеч ким инкор эта олмайди. Аммо айрим танбал фарзандлар ота-онасига ғамхўрлик қилиш ўрнига, раҳмдилроқлари ёлғиз қолган кекса отаси ёки онасини “Саховат уйи”га элтиб ташламоқда, разилроқлари эса ота-онасидан тезроқ қутилиш учун уларга қўл кўтармоқда, маънавий ва жисмоний зулм қилмоқда, ҳатто тавқилаънатли “падаркуш”га айланиб қолмоқдалар. Нега?

Фарзанд ота-онанинг дилбанди, ота-онага уларсиз ҳаёт ранг-баранглигининг бир дақиқаси ҳам татимайди. Аммо бугунги кунга келиб ота дейишга ҳам тил бормайдиган айрим “отачалар” хотинини хиёнатда айблаб, “бу менинг фарзандим эмас”, деб ўз пушти камаридан бўлган боласидан шармандаларча воз кечяпти, фарзандларини қон-қақшатиб, оиласини ташлаб кетяпти, рўзғоридаги бор будини бир шиша ароққа алмашиб, гулдек фарзандлари, хотини ҳаётини зиндон азобига айлантирмоқда.

Ҳар қандай қирғин-барот урушлар, йиллаб давом этган очарчилик, қаҳатчилик, тақчиллик, танқислик, зулм-истибдод авж олган даврларда ҳам аёлларимиз ўз оналик шаъни, аёллик иффати, ҳаё-ибосини, исломий иймон-эътиқодини йўқотмаган, сотмаган эди. Энди-чи? Устида ял-ял ёнадиган атласу кимхоб либослар, турқ-у таровати бинойидек келишган ёш жувонларнинг қаерлардадир эркак овлаши, оиласи, юртдошлари обрў-эътибори, номус-у орини ерга букиб, уларнинг таъна-дашномларини бир чақага ҳам олмаслиги қайси қадриятга мос келади? Айримлари эса касофат қилмишлари туфайли она бўлишдек улуғ бахтдан мосуво бўлиб, никоҳсиз орттирган фарзандини ўзи бўғиб ёки целлофан халтага солиб ўлдиряпти, чақалоғининг кўксига тош боғлаб анҳорга чўктиряпти, ҳожатхонага, кўча-кўй, хиёбонларга тириклай ташлаб кетяпти. Ахир беш бегона эмас, ўз фарзанди, жигарбандини-я. Ҳеч бир ҳайвонда йўқ бундай одат аёлларимизда қаердан пайдо бўляпти?!

Халқимиз қадимдан қўшнининг қўшнида ҳақи бор деб, ён қўшниларини улуғлаб келган. Шунинг учун ҳам қўшнилар бир-бирларининг иззат-ҳурматини жойига қўйган. Бирор тансиқ таом пиширса, яқин қўшниларига, албатта, бир коса илинган, бир-бирининг ҳолидан хабардор бўлиб турган. Биз-чи, биз бугунга келиб борди-келди қилиш тугул, ёнимизда яшаётган қўшнимизни, унинг болаларини ҳам танимаймиз. Ҳатто ойда бир марта ота-онамизни, туғишганларимизни йўқлашни-да одат қилмаймиз, пайсалга соламиз. Ҳовли қурсак, уйимиз томини қўшнининг томидан икки қарич баландроқ қилмасак, шипи олти метр, хоналари ўнта бўлмаса, кўнглимиз асло тўлмайдиган бўлиб қолди. Аслида ота-боболаримиз янги иморатини қўшниси яшаб турган бинодан бир қаричча пастроқ қилиб, камтарона қурганлар. Биз нотавонлар эса янги асрга келиб ҳовли-жой, машина, нарса-буюм, мол-у дунёнинг ҳирсига берилдик, ҳашамат, маишат, исрофгарчиликларга тўла зиёфатлар, кўр-кўрона тақлид ва зўрма-зўракиликка асосланган дабдабали тўй-томошаларнинг қулига айланиб боравердик. Нега??!

Маҳалла қадимдан қадриятлар қадрланадиган жой. Шунинг учун ҳам бир болага етти маҳалла ота-она, деб айтишади. Аммо биз ўз ишимиз, ўз уйимиз, ўз ташвишларимиз билан шу даражада ўралашиб қолганмизки, ўзимиз маҳалла ишларига кўмаклашиш ўрнига маҳалладан йўқлатсалар ҳам ҳафсаласизлик, лоқайдлик қиламиз, маҳалла тадбирларига бош-қош бўлмаймиз. Маҳаллада ёки бирор оилада фавқулодда бир ҳолат юз бермагунча оқсоқолларга қўшилиб маҳаллани бир айланиб, кексалардан ҳол сўраб, бебош ёшларни тергамаймиз. Нега???

Қадриятларни қадрлаш борасида айтаман десак гап кўп. Жорий йилнинг январь ойидан бери инсоният бошига катта фалокат – коронавирус номли балойи офат ёпирилди. У ҳам инсоний қадриятлар қадрсизланаётган мамлакатларда жуда авжига чиқмоқда. Минглаб одамлар кўзга кўринмас бу балойи қазони юқтириб бевақт вафот этмоқда. Бир ёмоннинг бир яхши томони ҳам бор деганларидек, ушбу пандемия ҳам йўлдан тойган инсоният учун бир аччиқ сабоқ бўлар. У ҳам бизни ўз қадриятларимизга қараб иш тутишга даъват этар.

Қадриятлар халқимизнинг бебаҳо бойлиги, жамиятимиз, миллатимиз, давлатимиз тараққиётининг асосий омилларидан бири. Шундай экан, азал-азалдан халқимизга хос бўлган миллий қиёфани шакллантирувчи мардлик, тантилик, меҳмондўстлик, саховатпешалик, ўзаро ҳурмат, биродарлик, бағри кенглик, меҳрибонлик каби бетакрор фазилатлар ҳар бир юртдошимиз томонидан амалда эъзозланиши, асраб-авайланиши, ижобий жиҳатлар қўшиб бойитиш, ривожлантирилиши бахтли келажагимиз учун энг муҳим шартдир.
4. Қадрият дейилганда, инсон ва инсоният учун аҳамиятли бўлган, миллат, элат ва ижтимоий гуруҳларнинг манфаатлари ва мақсадларига хизмат қиладиган ва шу туфайли улар томонидан баҳоланиб қадрланадиган табиат ва
жамият неъматларини, ҳодисалари мажмуини тушунмоғимиз лозим. Табиат ва жамият бойликлари, ҳодисаларини қадриятлар сирасига киритилишнинг асосий сабаби-кишилар уларни қадрлайдилар, авайлаб-асрайдилар, чунки, бу қадриятлар уларнинг шахсий ва ижтимоий турмушини, маънавий – руҳий дунёсини бойитади, яратувчанлик фаолиятига йўллайди. Мамлакатимиз мустақиллигини дастлабки йилларида “Мустақил Ўзбекистонни ривожлантиришнинг маънавий-ахлоқий негизлари” масаласига давлат сиёсати даражасида қаралиб, унда миллий-маънавий тикланиш концепциясининг асосий тамойиллари белгилаб берилди. Улар:
- Умуминсоний қадриятларга содиқлик, адолатпарварлик, инсонпарварлик, динлараро бағрикенглик каби инсоний фазилатларга амал қилиш;

- Ҳалқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, халқимизнинг оғзаки ижоди намуналари (достон, лапар, алла, мақол ва эртаклар)ни тиклаш, ўрганиш;



- Инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён қилиши, демократик жамиятни қуриш жараёнида шахс фаолияти ва фаоллиги;
- Ватанпарварлик ғояси ва халқига садоқат, миллий қадриятларни асраш ва эъзозлаш, ўзлигини англаш, ватани билан фахрланиш, доимо онаюрти, халқи манфаатини биринчи ўринга қўйиш.
“Миллий-маънавий тикланиш концепцияси” нинг тарихий аҳамияти шундаки, ўзлигини йўқотиш келиб қолган ўзбек ва қорақалпоқ халқининг ўз тарихи, миллий маданияти, аждодлар меросини тиклаши учун кенг имкониятлар яратиб, миллий ўзликни англашга йўл очди. Шуни эътиборга олиш жоизки, халқ маънавиятини ёки миллат маънавиятини сунъий равишда юзага келтириш ҳам уни кескин ўзгартиш ҳам мумкин эмас. Чунки маънавият ҳар бир халқнинг ижтимоий-маданий узоқ тарихи билан боғлиқ инсоният онги ва қалбидан ўрин олган қарашларнинг мажмуидир. Ўз маънавияти ва маданиятини асраган халқ миллий ўзлигини англашимкониятига ҳам эга бўлади. Зеро, маънавий-маданий қадриятлар тадрижий ривожланиш синовларидан ўтиб, халқлар қалбидан ўрин олади. Миллий-маънавий тикланиш концепциясининг муҳим негизларидан бири инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён қилишидир. Маънавият шахс юксалишининг энг муҳим мезони ва айни вақтда уни камолотга элтувчи, ўз-ўзини англатувчи ва ўз имкониятларини эркин намоён қиладиган, маънавий баркамоллигини юзага чиқарадиган омил эканлиги илмий асослангандир. Миллий ўзликни англаш жараёни мустақил давлатга эга бўлиш билан бирга миллий мафкура асосида амалга ошади. Яъни, “Миллий ғоя деганда, аждодлардан авлодларга ўтиб, асрлар давомида эъзозланиб келаётган, шу юртда яшаётган ҳар бир инсон ва бутун ҳалқнинг қалбида чуқур илдиз отиб, унинг маънавий эҳтиёжи ва ҳаёт талабига айланиб кетган, таъбир жоиз бўлса, ҳар қайси миллатнинг энг азиз орзу интилиш ва умид мақсадларини ўзимизга тасаввур қиладиган бўлсак, ўйлайманки, бундай кенг маъноли тушунчанингмазмун-моҳиятини ифода қилган бўламиз”
Халқимиз маънавий мероси ва муқаддас қадриятларининг катта қисмини исломий маънавият ва маърифат, унинг манбаъларидан бўлмиш Қуръони карим, хадиси шарифлар, тафсирлар, шариат аҳкомлари ташкил қилади. Ислом фалсафаси ва исломий меросимизнинг муҳим қисмини ирфоний меросимиз – тасаввуф таълимоти ва қадриятлари, хусусан бизнинг Ватанимиз-Туркистонда шаклланиб, эндиликда жаҳон маънавий маданияти, умуминсоний қадриятлари тараққиётига жуда катта хисса қўшган уч буюк тасаввуфий тариқатлар: Яссавия, кубровия ва хожагония-нақшбандия ирфоний-тасаввуф тариқатлари ташкил этади. Марказий Осиё XII-XIII асрларга келиб тасаввуф тариқатлар фаолиятининг марказига айланди. Бу ерда дастлаб яссавийлик ва кубровийлик, кейинроқ нақшбандийлик тариқати юзага келди. Тарихан, Арнольднинг ёзишича, мўғил истилосидан қаттиқ қўрқув ва қийинчиликка грифтор бўлган ҳалқ, тариқатларни ўзлари учун руҳий тасалли манбаисифатида эътироф этдилар [2; 339-б]. Чунки бу давр халқлари маънавиятини муҳим қисмини тасаввуфий тариқатлар ташкил этар эди.

Бу тариқатларнинг қоидаларида, инсонлар учун исломий ахлоқ-одоблар билан бир қаторда рухий поклик, меҳр-шавқат, халол-пок, халол меҳнат билан кун кечириш орқали Аллоҳ висолига етишиш мумкин, деган фикрлар мужассам эди. Яна ислом таълимоти ва қадриятларида чуқур ишониш қатъий риоя қилиш билан бирга ирфоний меросимизда тўғри йўлга бошловчи, меҳнатга чорловчи томонлари ҳам бўлган. Жумладан, баҳоуддин Нақшбанднинг “Дил ба ёру, даст ба кор” деган шиорида, яъни “Қалбинг Аллоҳда бўлсин, қўлинг меҳнатда” ғояси ҳалқларни динни эгаллаш билан чегараланмасдан меҳнат қилишга, ватан қудратини кучайтиришга ҳамда миллий ўзлигини англашга ҳам ёрдам берган.
Download 24,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish