1. Атмосферанинг Ердаги ҳаёт учун аҳамияти ва унинг тузилиши


Чиқиндилар ва уларнинг хавфлилик даражасига кўра синфланиши



Download 100,6 Kb.
bet6/7
Sana21.02.2022
Hajmi100,6 Kb.
#61034
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
on 2

2. Чиқиндилар ва уларнинг хавфлилик даражасига кўра синфланиши
Цивилизациянинг ривожланиши ва турмуш даражасининг юқорилаб бориши билан кундалик ҳаётимизда чиқиндилар сон ва сифат жиҳатдан кўпаймоқда. Айниқса синтетик ўрама матераллар, полиэтилен идишлар, целлофан, пенопласт сингари қийин парчаланадиган чиқиндиларнинг кўпайиши улардан атроф муҳитни муҳофаза этиш заруриятини кескинлаштиради. Янги чиқиндилар турининг кўпайиши уларнинг меёрий вазнини белгилаш ишини қийинлаштиради. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндиларнинг йиллик ҳажми 30 млн. м3 бўлиб, унинг нисбий оғирлиги 395-400 кг/м3 га тенг. Бу чиқиндиларнинг асосий қисми шаҳарларда пайдо бўлади. Шаҳарлик аҳолининг жон бошига чиқиндилар ҳосил бўлиши суткасига ўртача 1,2 кг ни, йиллик кўрсаткич эса 453 кг ни ташкил қилади. Бу чиқиндиларнинг 53% органик таркибга эга бўлиб, улар ўзларининг осон парчаланиш хусусиятига кўра муҳитни нафақат механик, балки кимёвий ва биологик ифлосланишига ҳам сабаб бўлади. Таркиби органик моддалардан иборат бўлган чиқиндиларда патоген микроорганизмлар тез ривожланади ва оқибатда улардан муҳит ифлосланиб, баъзи шаҳарларда юқумли касалликлар тарқалади. Масалан, 1348-1350 йилларда Исландиядан Ҳиндистонгача бўлган масофада жойлашган мамлакатларда айнан шу сабабли ўлат касаллиги тарқалиб, аҳолининг 1/3 қисми қирилиб кетган. Тадқиқотлар кўрсатишича, органик таркибли чиқиндиларда ич терлама касаллиги (паратиф) таёқчалари 107 кунгача, терлама (тиф) касаллиги таёқчалари 150 кунгшача яшайди. Шунинг учун ҳам аҳолини чиқиндилар зараридан ҳимоя қилиш чуқур тарихий илдизга эга. Ҳали эрамиздан 3000 йил илгари Ўрта Ер денгизининг Крит оролида (Греция) қаттиқ чиқиндилар ерда қазилган хандақларга ташланиб кўмилган. Эрамизнинг VI асрида Римда қабул қилинган Юстиниан I Кодексида чиқиндиларни шаҳар ва қишлоқлар ташқарисидаги ахлатхоналарга ташлаш белгиланган. Бундай тартиб кейинчалик бошқа мамлакатларда ҳам ўрнатилган.
Қаттиқ чиқиндилардан иккиламчи ашё сифатида қисман фойдаланиш иши XVIII асрда Шотландияда бошланган: Эдинбург шаҳри атрофидаги ахлатхонага келтирилган чиқиндилар қўл кучи ёрдамида сараланган ва улардаги фойдали компонентлар қайта ишлашга юборилган. Ахлатни қайта ишлаш Нью – Йоркда 1895 йилда бошланган. Кўчаларга ҳар хил чиқиндини солиш учун шакли ва ранги турли хил бўлган ахлат яшиклари қўйилган, аҳоли уларга уй чиқиндиларини саралаб солган. Қайта ишлашга яроқли чиқиндиларни қайта ишлаш учун махсус фабрика қурилган. Чиқиндиларни ёқиб, улардан иссиқлик энергияси олиш иши дастлаб 1874 йил Лондонда, кейинчалик Гамбургда (Германия) ва Нью – Йоркда ташкил қилинган. Бу жойларда ахлат кичикроқ хоналарда ёндирилган. Ахлатни тўлиқ саралаб, қайта ишлайдиган завод биринчи марта 1932 йилда Голландияда ишга туширилган. Ҳозирги кунда дунёда 1000 дан ортиқ ахлат ёндирувчи заводлар ва озроқ миқдорда ахлатни қайта ишловчи корхоналар мавжуд.
Қаттиқ чиқиндилар классификацияси. Қаттиқ чиқиндилар пайдо бўлишига кўра саноат чиқиндилари ва уй - рўзғор чиқиндиларига бўлинади.
Саноат чиқиндиларига саноатда маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилган хом ашёнинг истеъмол учун яроқсиз ҳолга келган қолдиқлари киради. Буларга кончилик саноати ишлаб чиқаришда вужудга келадиган ағдармалар, металлургия саноатининг шламлари, пирометаллургиядан ажралиб чиқадиган шлак, қурум кабилар, электроэнергитикада ҳосил бўладиган кул, қурум ва радиоактив ёқилғи қолдиқлари, транспорт ташлама чиқиндилари ва шу кабиларни мисол келтириш мумкин.
Уй - рўзғор чиқиндиларига хонадонлардан чиқадиган турмуш учун яроқсиз бўлган қаттиқ моддалар киради. Буларга мисол қилиб, озуқа маҳсулотларидан чиқадиган органик қолдиқлар, ўрама материаллар, чорвачиликдан ҳосил бўладиган ахлатлар, қурилиш чиқиндилари ва шунга ўхшашларни киритиш мумкин. Кейинги пайтларда маиший оқовалар таркибидаги чўкма моддаларни ҳам уй - рўзғор қаттиқ чиқиндилари қаторига қўшиш қабул қилинган.
Қаттиқ чиқиндиларнинг хавфлилик даражаси уларнинг атроф муҳитга кўрсатадиган зарарли таъсирига кўра аниқланади. Унга кўра қаттиқ чиқиндилар 5 та синфга бўлинади:
1 - синф. Ўта хавфли чиқиндилар. Буларга экотизимни бутунлай бузиб, уни қайта тикланмайдиган ҳолатга келтирувчи заҳарли моддалар киради (мас., симобли лампалар, фенол);
2 – синф. Кучли хавфли чиқиндилар. Буларга экотизимни жиддий бузувчилар, аммо уларнинг таъсири тўхтартилгач, экотизим 30 йилдан кам бўлмаган муддатда тикланаоладиган заҳарли моддалар киради (мас., нефть чиқиндилари);
3 – синф. Ўртача хавфли чиқиндилар. Буларга экотизимни бузувчилар, аммо уларнинг таъсири тўхтатилгач, экотизим 10 йилдан кам бўлмаган муддатда тиклана оладиган заҳарли моддалар киради (мас., оқова сувларнинг чўкмалари, ёғ, нефть маҳсулотлари, лок, бўёқ, эмал);
4 – синф. Кам хавфли чиқиндилар. Буларга экотизимни бузувчилар, аммо уларни таъсири тўхтатилгач, экотизим 3 йилдан кам бўлмаган муддатда тикланаоладиган заҳарли моддалар киради (масалан, шлак ва шламлар);
5 – синф. Хавфсиз чиқиндилар. Буларга экотизимни бузмайдиган чиқиндилар киради (масалан металл парчалари, қурилиш ва озиқ-овқат чиқиндилари, қоғоз, шиша синиқлари ва ш.ў.).
Назорат саволлари
1. Атроф муҳитни ифлосланиши деганда нимани тушунасиз?
2. Атроф муҳитни ифлосланишининг қандай турлари мавжуд?
3. Кимёвий ифлосланиш нимаси билан хавфли?
4. Физикавий ифлосланиш қандай омиллар таъсирида вужудга келади?
5. Компьютер, телевизор ва уяли телефон қайси хусусиятлари билан зарарли?
6. Биологик ифлословчи омилларга нималар киради?
7. Хавфлилик даражасига кўра қаттиқ чиқиндилар қандай синфланади?
8. Фавқулодда вазиятлар тушунчаси нима маънони англатади?
9. Ядровий урушнинг ўта хавфлилиги қайси ҳолатлар билан изоҳланади?
Асосий адабиётлар
Гарин В.М. ва бошқалар. – Экология для технических вузов. Ростов-на-
Дону. «ФЕНИКС», 2003
Николайкин Н.И. ва бошқалар. – Экология. М. «Дрофа», 2005

Download 100,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish