1. Атмосферанинг Ердаги ҳаёт учун аҳамияти ва унинг тузилиши


– Мавзу: Атмосфера ҳавосини ифлосланиши РЭК, РЭТ ҳақида тушунчалар



Download 100,6 Kb.
bet4/7
Sana21.02.2022
Hajmi100,6 Kb.
#61034
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
on 2

8 – Мавзу: Атмосфера ҳавосини ифлосланиши РЭК, РЭТ ҳақида тушунчалар
Маърузанинг режаси


1. Атроф муҳитнинг ифлосланиши ва ифлосланиш турлари
2. Чиқиндилар ва уларнинг хавфлилик даражасига кўра синфланиши
3. Фавқулодда вазиятлар ва экологик хавф-хатар


Мавзуга доир таянч тушунчалар

1. Атроф муҳитнинг ифлосланиши ва ифлосланиш турлари
Атмосфера ифлосланишининг олдини олиш кўпқиррали мураккаб вазифа бўлиб, у турли тадбирларни бажариш орқали амалга оширилади.
1. Ҳавога зарарли моддалар ташланишининг меёрий чегараси (ПДВ – ТМЧ) ни белгилаш. Атмосфера ифлосланишининг олдини олишда унга турли манбалардан чиқариладиган ифлословчи моддалар миқдорини назорат қилиш муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда ҳавога зарарли моддалар ташланишининг меёрий чегараси (ПДВ – ТМЧ) ҳамда ҳаводаги зарарли моддалар концентрациясининг меёрий чегараси (ПДК – КМЧ) кўрсаткичлари ишлаб чиқилган ва давлат стандартига киритилган. КМЧ нинг кўрсаткичлари у ёки бу зарарли модданинг маълум муддат ичида тирик организмларга зиён етказмайдиган миқдорини аниқлашга асосан ишлаб чиқилган бўлиб, у бир марталик максимал концентрация – КМЧб.м. (20 мин.) ва суткалик ўртача концентрация – КМЧс.ў. (сутка давомида) каби кўрсаткичлар билан белгиланади. Ҳаводаги зарарли моддаларнинг концентрацияси уларнинг ҳавога ташланадиган миқдорига боғлиқ.
2. Ифлословчи моддаларнинг атмосферада тарқалиш қонуниятларини ўрганиш. Ер юзида ҳаво оқимининг йўналиши ва тезлиги кўпгина омилларга, шу жумладан, Ернинг айланиши, ер юзасининг Қуёш нуридан исиш даражаси, унинг рельефи, у ёки бу ҳудуднинг жойлашган географик ўрни, ҳаво қатламининг баландлиги, иқлим шароитлари каби ҳолатларга боғлиқ. Шунга мос равишда атмосферага ташланадиган зарарли моддалар турли йўналишларда турлича тезликда ҳаракатланадилар. Ер юзидан баландлашган сари ҳаво оқимлари кучаяди ва уларга тушган зарарли моддалар тез аралашиб, узоқ масофаларга тарқалади. Масалан, 1883 й. Индонезияда ҳаракатга келган Кракатау вулқонининг кули Европа мамлакатлари устида ўзига хос булутлар ҳосил қилган. Аммо, табиий ва техноген тусдаги зарарли моддалар, одатда, атмосферанинг пастки, яъни ер устки қатламига чиқарилади. Уларнинг ҳавога тарқалиш тезлиги ва йўналиши маълум қонуниятларга буйсунади. Бундай қонуниятларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
1) саноат ва энергетика зарарли моддаларининг имкон қадар баландроққа ташланиши уларнинг ҳавога аралашишини тезлаштиради ва узоқ масофаларга тарқалишига имкон яратади;
2) ҳавонинг намлиги юқори бўлганда унинг босими ошиб, ҳаракатланиши сусаяди. Бундай шароитда зарарли моддаларнинг ҳавога аралашиши секинлашади ва ер сиртига чўкиши тезлашади;
3) ўрта кенгликларда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам, ҳаво массаси кўпинча ғарбдан шарққа томон ҳаракатланади ва шунга мос равишда зарарли моддалар ҳам кўпинча ғарбдан шарқий ҳудудларга кўчади;
4) атрофи тоғлар билан ўралган ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктларида ҳаво оқими суст бўлиб, улардаги саноат ва энергетика корхоналаридан ҳавога чиқарадиган зарарли моддаларнинг ер сиртига чўкиш даражаси юқори бўлади;
5) рельефи нотекис бўлган ҳудудларда ҳаво оқими одатда юқоридан пастга ҳаракатланади. Шунга кўра тепаликда қурилган саноат корхонасининг зарарли чиқиндилари пастда жойлашган аҳоли пунктларини ифлослайди;
6) кўп қаватли уй-жой ва бошқа иншоотлар барпо қилинган йирик шаҳарларда ҳаво оқими нисбатан суст бўлиб, зарарли моддаларнинг ҳавога тарқалиб кетиш имконияти чекланган бўлади;
7) транспорт ташлама чиқиндиларнинг ҳавога тарқалиши локал харатерга эга бўлиб, улар ер сирти ҳавосига ташлангани учун узоқ масофаларга кўчмайди.
Шуни эътироф этиш лозимки, ҳаво массаси оқимининг тезлиги ва йўналиши йилнинг турли мавсумларида ўзгариб туриш хусусиятига эга. Шунинг учун ҳам ҳавога зарарли моддаларнинг аралашиб кетиши ва кўчиш йўналишини аниқлаш кўп йиллик ўртача маълумотларга асосланиб, шамол йўналиши («роза ветров») га кўра кўпбурчакли (одатда 8 бурчакли) чизма ҳолида тасвирланади. Саноат корхоналарини жойлаштиришда ҳудуднинг рельефини, ундаги шамол йўналишини ҳисобга олиш, саноат корхоналарининг тутун чиқарувчи мўриларини баландга кўтариш аҳоли пункти ҳавосининг тозалигини таъминлашга ёрдам беради.
Атмосфера ифлосланишининг камайтириш йўлларидан бири тошкўмир ва нефть билан ишлайдиган саноат корхоналарини табиий газ ёқилғисига ўтказишдир. Шунингдек автомобиль транспортини газ ёқилғисига ўтказиш, унинг ёндириш тизимини ёниш эффектини ошириш ҳамда ёқилғини кам сарфлаш томонга такомиллаштириш асосида ташлама газларни камайтириш, электромобиллар тармоғини ривожлантириш кабилар ҳам бу ишга ижобий ёрдам беради.
Атмосферани соф сақлашда яшил ўсимликларнинг аҳамияти кўпқирралидир. Яшил ўсимликлар ҳаводаги чанг ва газларни ўзида тутиб қолади, карбонат ангидридини ютиб, кислород ажратади. Қуёшли кунда сатҳи 1 гектарга тенг бўлган ўсимликлар суткасида 280 кг гача карбонат ангидридини ютиб, 220 кг гача кислород ажратади. Шаҳарлардаги дарахтзор боғлар ҳавосидаги чанг кўкаламзорлаштирилмаган жойга қараганда ёзда 42%, қишда эса 37% кам бўлади. Ўсимликлар ҳаводаги олтингургурт газини 60% гача ушлаб қолиб, ўз тўқималарида уни сульфатлар кўринишда тўплайди.
Ўсимликларнинг яна бир фойдали хусусияти, уларнинг ўзидан фитонцитлар ажратиб чикариб, ҳавони патоген замбуруғлар ва бактериялардан тозалашдир. Бир гектар арчазор бир кунда 30 кг, баъзи игнабаргли дарахтлар, масалан, кедр қарағайи, бундан ҳам кўпроқ фитонцит ажратиб чиқаради. Дарахтлардан ажралган фитонцитлар бактерияларни ўлдиргани учун ҳам ўрмонлар ҳавосида бактериялар сони шаҳар ҳавосидагидан 200-250 марта кам бўлади.
Яшил ўсимликлар шаҳарларнинг микроиқлимини мўътадиллашти-ришда муҳим роль ўйнайди. Дарахтлар иссиқ пайтларда атмосферага кўп сув буғлари чиқариб, ҳаво намлигини 20-30% оширади. Бу эса шаҳар ҳавосини асфальт, бетон ва ғиштлар ҳароратидан қизиб кетишдан сақлайди. Шаҳарлардаги дарахтлар шунингдек товуш тўлқинларини ютиб, шовқинни пасайтиради. Бу эса, ўз навбатида, инсонлар асабини тинчлантириш ҳамда уларнинг меҳнат қобилиятини оширишда муҳим ўрин тутади.
Атмосферани турли зарарли моддалардан муҳофаза қилишда ҳавога ташланадиган технологик чиқиндиларни махсус қурилмаларда тозалаш алоҳида аҳамиятга эга.
Атроф муҳитнинг ифлосланиши – бу унда табиатга хос бўлмаган ёт моддаларнинг муҳит табиий тизимлари мувозанатини бузадиган даражада пайдо бўлишидир.
Атроф муҳит асосан уч унсурдан иборат бўлиб, уларнинг барчасида ҳам табиий тозаланиш хусусияти мавжуд. Аммо улардаги бу хусусият маълум даражадаги чегарага эга бўлиб, ифлословчи моддалар миқдорининг тозаланиш имконияти даражасидан ошиши унда яшовчи организмлар ҳаёт фаолиятини издан чиқаради. Гап шунда-ки, ифлосланиш объекти шунчаки ер, сув ёки ҳаво бўлибгина қолмай, балки экотизимлардир. Муҳитга чиқариладиган кимёвий ифлословчи моддалар озуқа занжирига киради ва занжир бўйлаб оқиб, модда алмашинув жараёнини бузади. Бу эса организмлардаги физиологик жараёнларни бузиб, турли касалликларни келтириб чиқаради ва экотизимларнинг биологик маҳсулдорлигини пасайтиради.
Муҳитнинг ифлосланиши кўп турдаги мураккаб жараён бўлиб, ифлословчи омиллар турига кўра ифлосланишни қуйидагича синфлаш мумкин:
• кимёвий (ингредиент) ифлосланиш – бу муҳитда бир ёки бир неча турдаги ёт кимёвий модда (ингредиент – лот. Ingredientis – кирувчи яъни бирор аралашманинг таркибига кирувчи)лар концентрациясининг ошиб кетишидан муҳит кимёвий таркибининг ўзгаришидир;
• физикавий (параметрик) ифлосланиш – бу муҳитнинг физикавий параметрлари сифатининг ўзгаришидир;
• биологик ифлосланиш – яшаш муҳитида организмларга зарар етказадиган, уларда касаллик келтириб чиқарадиган микро-, макро организмларнинг пайдо бўлишидир;
• механик ифлосланиш – бу муҳитда саноат ва маиший турмуш қаттиқ чиқиндиларининг тўпланиб қолишидан келиб чиқадиган ифлосланиш.

Download 100,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish