1-амалий машғулот
Мавзу: Божхона иши фанининг предмети ва вазифалари.
Амалий машгулот максади: Божхона иши фанининг предмети ва Ўзбекистонда божхона ишининг ривожланиши тарихи хакида тушунчага эга бўлиш.
Режа:
1.“Божхона иши» фани»нинг предмети ва вазифалари.
2. Божхона ишининг пайдо бўлиши ва унинг илк элементлари
3. Амир Темур даврида божхона иши
4. Ҳозирги замон божхона тизимининг шаклланиши
5. Мустақиллик даврида божхона иши
Таянч иборалар: Бож, Ашшур божи, порториум, Тариф, публикант, тамғалаш, «Паттакесар», “Термиз божхонаси”.
«Божхона иши» фани божхона иши асосларини, унинг пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихи, бугунги кундаги таркибий тузилмаси, божхона ишини амалга оширишнинг иқтисодий, маъмурий ва ҳуқуқий механизмларини ўрганадиган фандир.
«Божхона иши» асосий вазифаси талабаларга бугунги кунда божхона сиёсатининг устувор йўналишлари, божхона сиёсатини амалга ошириш воситаси хисобланган божхона ишининг хусусиятлари, божхона ишини ташкил этувчи асосий элементларнинг вазифалари, ахамияти ва қулланилиши тартиби тўғрисида батафсил маълумот беришдир.
Эрамиздан олдинги VI асрда Римда Подшо Анк Марций Остивда порт қурдиради ва шу порт орқали четдан олиб кириладиган барча товарлар учун бож тайинлади. Кейинроқ, ушбу бож порториум деб аталган..
Эрамиздан аввалги III асрда Гибралтар бўғозидан кемаларнинг ўтиши учун бож олинган. Денгиз портларига кириб келаётган юклардан бож ундириш механизмини такомиллаштириш мақсадида, Тариф шаҳрида (хозирги Испания давлати худудида) илк бор товарнинг номи ва ундан ундириладиган бож миқдорининг рўйхати (ҳозирги кундаги божхона божлари ставкалари каби) ишлаб чиқилган ва у шу шаҳар номи билан «тариф» деб аталган.
Қадимги Римда божни ўзига тўқ обрўли одамлар ва “публиканлар” деб аталувчи суворийлар табақасидан тузилган гурухлар йиғар эди. Йиғилган божлар публиканлар томонидан давлат хазинасига топширилар эди
Бож тўланганлигини ёки юкларга имтиёз берилганлигини билдирувчи тамға босиш тажрибаси айнан Амир Темур даврида жорий қилинган. Бугунги кунда рус тилида қўлланилиб келинаётган “таможня” сўзи “тамға”, “тамғалаш” сўзларидан келиб чиққанлиги тарихий ҳужжатлардан маълум.
Туркистон округида дастлабки божхона пости 1895 йилда Термиз шаҳрида (ҳозирги Сурхондарё вилоятининг маркази) ташкил этилган бўлиб, у «Паттакесар» божхона пости деб номланган.
1925 йилда СССР Бош Божхона бошқармасига ташкил этилди. Ўзбекистонда ушбу бошқармага бўйсунувчи “Паттакесар” божхона пости “Термиз божхонаси”га айлантирилди.
1. Буюк Ипaк йўлидaги бoж йиғимлaри ҳaқидaги дaстлaбки ёзмa эслaтмaлaри нeчaнчи aсрдaги мaнбaaлaрдaн мaълум?
A) VIII aсрдaги aрaб мaнбaaлaридaн
Б) VII aсрдaги xитoй мaнбaaлaридaн
С) IV aсрдaги aрaб мaнбaaлaридaн
Д) VI aсрдaги Xитoй мaнбaлaри
2. XV aср бoшидa қaйси элчи «Бутун мaмлaкaт Тeмур ҳукмрoнлиги oстидa тинч яшaйди» дeб қaйд этгaн?
Б) Кaстилия элчиси Рюи Гoнзaлec дe Клaвиxo
A) Султoния элчиси Луис Гoнзaлeс
С)Aнтaлия элчиси Кoстaнтин Eдуaрд
Д)Фрaнтсия элчиси Eдуaрд ИВ
3. Бoжxoнa сўзи қaйси сўздaн кeлиб чиққaн?
A)Турк xaлқлaрининг «тaмғa» сўзидaн
Б)Aрaб xaлқлaрининг «чeбeк» сўзидaн
С)Aрaб xaлқлaрининг «зaкoт» сўзидaн
Д)Турк xaлқлaрининг «xирoж» сўзидaн
4. Ўзбeкистoн Рeспубликaси Дaвлaт Бoжxoнa Қўмитaси нeчaнчи йилдa тaшкил этилди?
A)1997 йил 8 июлдa
Б)1997 йил 11 июлдa
C)1997 йил 30 июлдa
Д)1996 йил 10 aвгустдa
Назорат учун саволлар
Божхона ишининг асосий вазифалари.
Божхона ишининг тирихи , пайдо бўлиши ва илк элементлари.
“Ашшур божи”нинг пайдо бўлиши.
Қадимги Рим шаҳридаги божнинг ўрни ва аҳамияти.
Амур Темур даврида божхона ишининг тарихи.
Шўролар хукумати даврида божхона ишининг келиб чиқиши.
Мустақиллик даврида божхона ишининг ривожланиши.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 10 августдаги ПФ–451сонли Фармонида нималар киритилган?
“Давлат божхона хизмати тўғрисидаги” ва “Бож тарифи тўғрисидаги” қонун қачон ташкил топган?
Do'stlaringiz bilan baham: |