1-амалий иш.
Автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш бўйича мамлакатимизда олиб борилган илмий тадқиқотларнинг тахлили
Ишдан мақсад: Автомобиль йўлларининг функционал аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда ҳаракат комфортабеллигини таъминлаш шароити бўйича йўл қопламасининг равонлигини баҳолаш услубини тахлил қилиш.
Назарий қисм
Дунё миқёсида автомобиль йўлларида юқори даражадаги ҳаракат комфортабеллигини таъминлаш, янги технологияларни қўллаш орқали йўл қопламаси равонлигини мониторинг қилиш ҳамда қоплама равонлигини йўлдан фойдаланувчиларнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда баҳолаш муҳим аҳамият касб этади. «Юқори даражадаги қоплама равонлигини таъминлаш, автомобиль йўлларини лойиҳалаш ва қуриш даврида қоплама равонлигини ўлчашнинг янги усулларини ишлаб чиқиш, равонликнинг мавжуд баҳолаш услубини такомиллаштириш, йўлларнинг хизмат қилиш муддатини ошиши ва транспорт харажатларини камайишини таъминланиши кўриб чиқилаётган масаланинг долзарблигини янада юқори даражага кўтаради» Бу борада ривожланган хорижий мамлакатларида, жумладан, АҚШ, Германия, Швеция, Япония ва бошқа давлатларда йўл қопламаси равонлигини баҳолаш услубларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жаҳонда автомобиль йўллари қопламалари равонлигини баҳолаш услубини такомиллаштиришга қаратилган ресурс-тежамкорлик ва атроф-муҳит муҳофазаси ҳамда йўл инфратузилмаси барқарорлиги йўналишларида илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Ушбу йўналишда жумладан, қоплама равонлигини ўлчаш ва баҳолашда мавжуд сенсорлар ёрдамида ўлчанган маълумотларни қайта ишлаш орқали йўл қопламаси юзасининг бўйлама профилини ҳисоблаш бўйича мақсадли илмий изланишларни амалга ошириш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Шу билан бирга автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилишда қоплама равонлигини самарали назорат қилиш орқали йўл қурилишида сифатни таъминловчи услубни ишлаб чиқиш зарур ҳисобланмоқда.
Автомобиль йўлларида ҳаракат комфортабеллигини назарий таҳлил қилишда, автомобиль вертикал ҳаракатининг чорак автомобиль учун физик моделига асосланган автомобиль-ўриндиқ-одам физик модели ишлаб чиқилган (1.1-расм).
|
m1, m2 m3 ва m4 – чорак автомобиль қисми учун мос равишда рессорланмаган, рессорланган массалар, ўриндиқ ва одам танаси массалари, [кг];
к1, к2, к3 ва к4 – шина, рессор, ўриндиқ ва одам танаси бикирликлари, [Н/м];
с1, с2, с3 ва с4 – шина, амортизатор, ўриндиқ, одам танаси ва сўндирувчанлик коэффициенти, [Н*с/м];
, , ва – ғилдирак ўқи, кузов, ўриндиқ ва одам танасининг вертикал кўчиши [м]; – йўл профилининг ординатаси [м].
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |