1-амалий. Инсоният ривожланишининг илк босқичларида педагогиканинг пайдо бўлиши. Режа



Download 133,4 Kb.
bet11/17
Sana25.02.2022
Hajmi133,4 Kb.
#288196
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
2 5379607848621706813

Фойдаланилган адабиётлар:



  1. Каримов И.А. «Баркамол авлод йили» Давлат дастури. –Т.: Ўзбекистон, 2010.

  2. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: Маънавият, 2008.

  3. Ушинский К.Д. Танланган педагогик асарлар. Т. «Ўқувпеддавнашр», 1959.

  4. Педагогика тарихи. Маруза матни. Қўлланма ИИ қисм Т.,(туз. С.Нишонова, Б.Ҳасанова ) ТДПУ 2002 й

  5. К., Педагогика тарихидан Хрестоматия (Туз. О. Ҳасанбоева) Т., Ўқитувчи, 1973

  6. Ражабов.С.Педагогика фанинг буюк алломалари. Т. «Ўкитувчи», 1990

  7. Ҳасанов Р. К.Д.Ушинский. (воизга ёрдам) Т. МРДИ 1999.

  8. Ҳасанбоева О., Ҳасанбоев Ж., Ҳамидов Ҳ. . Педагогика тарихи Т., Ҳошимов Нишонова С, Иномова М., Ҳасанов Р., Педагогика тарихи. «Ўқитувчи» 1997 .

  9. Т, «Укитувчи» 1996 й.

  10. Ҳошимов К., Нишонова С Педагогика тарихи. Ўқув қўлланма. Т., А.Новоий номидаги Ўз.Рес “миллий кутибхона” нашрёти, 2006

4-амалий.Тарбияда миллий қадриятларнинг ўрни.
Режа:
Таълим ва тарбия–онг маҳсули лекин айни вақтда онг даражаси ва унинг ривожини ҳам белгилайдиган омилдир. Бинобарин, таълим ва тарбия тизимини ўзгартирмасдан туриб онгни ўзгартириб бўлмайди. Онгни, тафаккурни ўзгартирмасдан туриб эса биз кўзлаган олий мақсад -озод ва обод жамиятни бapпo этиб бўлмайди.
Ҳозирги кунда ёш авлод тарбияси ҳақида гап борганда биз қадимги анъаналаримиз,тарбия усулларидан фойдаланиш зарурлигини эсдан чиқармаслигимиз керак.Маълумки, киши ўз-ўзидан эътиқодли бўлиб шаклланмайди. Кишидаги инсоний эътиқод табиат тараққиёти, жамият тараққиётига оид фанлар асосларини чуқур эгаллаш, олинган билимлариниулуғ ҳаётий тажрибалари билан узвий боғлаб таҳлил қилиш ва умумлаштириш орқали ҳақиқатни, борлиқни англаш ва уни гўзалқилиш учун курашиш натижасида шаклланади.
Таълим муассаларида миллий қадриятларни таълим бериш билан бирга, тарбиявий тадбирлар ўтказишга ҳам катта аҳамият бериш лозим. Талабаларнинг маънавий тафаккурини шакллантиришда «Мустақиллик менинг тақдиримда» рукни остида таниқли олимлар, ёзувчилар, шоирлар ҳамда мустақиллигимиз учун, Ватанимиз равнақи учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган инсонлар билан ўтказиладиган учрашувлар муҳим омил бўлади. Бу тадбирлар талабаларга катта таассурот қолдиради. Чунки бу тадбирларда миллий қадриятларимизга алоҳида эътибор берилади.
Шунингдек, таълим муассасалари ўқитувчилари ташаббуси билан ўтказиладиган илмий ва бадиий анжуманлар талабаларнинг таълим-тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади.Яна шуни ҳам қайд этиш жоизки, талабаларни қадимий ёдгорликлар, азизларнинг қадамжолари, тарихий ва адабий музейлар билан таништириш ҳам уларнинг маънавий ва маърифий тарбиясига улкан мавқега эгадир. Масалан, Ep юзининг сайқали -Самарқанд қадимий обидалар шаҳри, шонли тарихимизнинг гавҳар китоби. Талабаларни шаҳар тарихи, мадрасалар, Мирзо Улугбек расадхонасига олиб бориб таништириш билан бирга, айрим тарихва адабиёт дарслари бевосита ана шу ўлмас обидалар, аждодларимизнинг бизга қолдирган маданий мероси фонида ўтилса, қандай ижобий натижаларга эришилади. Бу эса таълим ва тарбиянинг биргаликда олиб борилишига кўмаклашади.
Талабалар ўқитувчилар раҳбарлигида тарихий ва адабий қадамжолар, ёзувчилар уй-музейларида ҳам бўлиб, бу ердаги нодир китоблар, бу улуғ зотларга тегишли бўлган турли-туман буюмлар билан танишиб давр ва замон нафаси уфуриб турган воқиалардан, миллий урф-одатларимиз, анъаналаримиздан воқиф бўладилар. Буларнинг барчаси талабаларнинг таълимига, маърифий тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади.Таълим муассасаларида олиб бориладиган ҳар бир ишдан кўзланган мақсад талабалар онгига миллий истиқол ғоясини сингдириш, Ватанга муҳаббат, мустақилликнинг қадрига етиш каби туйғуларини шакллантиришдан иборатдир.
Талабалар ўтмиш тўғрисида фақат ўша даврда нашр этилган китоблардан хабардор бўлиб, уларни Ўзбекистон мустақиллиги даврида юз берган тyб ўзгаришлар, бугунги ҳаётимиз билан таққослайдилар.Бу мақсадда Мустақил Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг «Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура», «Туркистон -умумий уйимиз», «Ўзбекистон XXI acp бўсағасида: хавфсизликка таҳид, барқарорлик шартлари, тараққиёт кафолатлари», «Тарихий хотирасиз келажак йўқ», каби асарларидан фойдаланиш ҳам мумкин.Зероки бу асарларда маънавий камолотимиз учун миллатни, озодликни фақат маънавият қутқара олиши мумкин эканлигига ишонч билан билдирган оқилона фикрлар бор. Дарвоқе, маънавиятга қайтиш, тарихий адолатни тиклаш, дину диёнатга йўл очиш, дин давлатдан ажратилган бўлса-да у жамиятнинг маънавий ҳаётида, ахлоқ ва одоб тарбиясида муҳимўринга эга экани ошкора эътироф этилди, ўтмиш аждодларимизнинг маънавий-маърифий меросидан баҳрамандлик Ўзбекистонда давлат сиёсати даражасига кўтарилди.Ҳаёт одамлар олдига ҳамма замонларда, ҳамма шароитларда ҳам турли талаблар қўяди. Тинчлик-тотувликда, тўкинчиликда яшашнинг ҳам ўзига яраша муаммолари бор.
Кишилар ҳаёти фаровонлашиб боргани сари унинг эҳтиёжлари ҳам ошиб боради. Турмуш одамларни қанча синаса, замон юртга раҳбар бўлиб келган юртбошилари олдига бундан минг марта зиёда талаблар қўяди. У халқи учун, миллати, Ватани учун жавоб беради. Юртбоши зиммасига келажак авлодларнинг бахтли ҳаётинитаъминлаш, насибасини бутун сақлаш масъулияти ҳам юкланган бўлади. У ҳаммани тинглаши, ҳаммани эшитиши, ўтмиш ва келажакни бир-бирига боғлай олиши, воқеа-ҳодисалар ривожини бошқалардан кўра аввал кўриши, олис манзилларни аниқ тасаввур этиши зарур.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевда ана шу фазилатларнинг барчаси бор десак, хато қилмаган бўламиз. У халқбилан маърифатли ва билимдон раҳбар сифатида, оқил ва одил сиёсатдон сифатида гаплашади. Буни Президентимизнинг турли учрашувлардаги мулоқотидан, телевидениедаги чиқишларидан ҳам яққол билиш мумкин.Бизнинг аждодларимиз минг йиллар давомида адолатли тузум, одил шоҳ ғояларига асосланган орзулар билан яшаган. Бу ғоялар маънавиятга узвий боғлиқ. Шунинг учун ҳар бир ҳукмдор мана шу ғояларни тарғиб қилишдан манфаатдор бўлган. Шундан келиб чиқиб, маънавият мафкуранинг эзгулик даражасини, эзгулик хоссасини белгилайдиган ўзига xoc мезон дейиш мумкин.Шунинг учун ҳам Маънавият мустақил Ўзбекистонда давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Маънавият миллий истиқлол мафкурасининг ўзак ғояларидан бирини ташкил этмокда. Турмушимиздаги, атрофимиздаги турли-туман одамларга, уларнинг кирдикорларига қараб, бу айтилганларни ҳартомонлама таққослаб кўриш мумкин. Баъзи кишилар турли йўллар билан бойлик орттириб, дабдабли тўйлар ўтказиш, қўша-қўша кошоналар қуриш билан овора бўладилару, маънавий жиҳатдан қашшоқлигини билмайдилар. Китоб ўқиш, даврий нашрларга обуна бўлиш y ёқда турсин, ўқувчи-болалари учун китоб ё қўлланма олиб беришга «пуллари йўқ». Таълим муассалари кутубхоналарини кундалик газеталар ва янги адабиётлар билан мунтазам равишда таъминлаш лозим. Компютер хоналарида эса интернет туфайли жаҳондаги кундалик сиёсат, фан ва техника, маданият ва спорт янгиликлари билан танишиш мумкин.
Талабаларга бой ҳаётий ва педагогик тажриба ҳамда юқори билимга эга бўлган устозлар таълим-тарбия бериб, уларни маънавият, маърифат, маданият ва эзгулик сари интилишларига маслаҳатлар бериб туриши лозим.Буларнинг барчаси талабаларнинг сиёсий, маърифий ва маънавий жидатдан ўсиб-улғайишига асосий манбаъ, бош мезондир.



Download 133,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish