1. ахборот оқимларини ташкиллаштириш усулларининг тавсифи


Масофавий-векторли алгоритмлар



Download 1,58 Mb.
bet2/9
Sana28.04.2022
Hajmi1,58 Mb.
#587621
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
7. Sabirov Sh BOA

1.2. Масофавий-векторли алгоритмлар

Агар маршрутизаторлар масофавий-векторли алгоритмлардан фойдаланса (МВА), улар мунтазам равишда Маршрутизация жадвалларининг нусхаларини бир-бирларига узатади [2]. Мунтазам янгиланишларда маршрутизаторлар тармоқ топологиясини ўзгариши тўғрисида маълумотларни алмашлашади. Мос равишда барча маршрутизаторлар қўшни маршрутизаторлардан мавжуд тугунларнинг ҳар бири ҳақидаги маълумотларни олади


Оптимал бўлган маршрутни аниқлаш учун асос масофа вектори ҳисобланади. Бу вектор маълумотлар берилган пунктга тушиши учун қанча ўтишлар кераклигини кўрсатади. Маршрутизация жадвалидаги ҳар бир позицияда тегишли тармоқ ёки тугунгача бўлган масофани акс эттирадиган йиғинди вектор ҳақида маълумот берилади (1.2-расм).


1.2-расм. Иккита Маршрутизация жадвалининг мисоли


МВА DVMRP (Distance Vector Multicast Routin Protocol) гуруҳли узатиш масофавий-векторли Маршрутизация протоколининг асосида ётади. Бу протокол гуруҳ трафиги ҳаракатланадиган, яъни битта манбадан маълумотлар бир нечта манбаларга етказиш амалга ошириладиган йўлни аниқлаш учун ишлатилган биринчи протоколлар орасида яратилган.
Бу турдаги маълумотлар узатиш командалари ёки маълумотлар жуда кўп сонли тугунларга жўнатилганда жуда муҳим. Тарқатиш маршрутларини танлаш жараёнида маълумотларни ишончли етказиб берилишини таъминлайдиган зарур хавфсизлик даражасили маршрутни танлаш масаласи ҳам долзарб ҳисобланади.
Кенг тарқатиш протоколларини ишлаб чиқишнинг дастлабки босқичи алгоритмни яратиш бўлди, унга мувофиқ маршрутизатор кириш интерфейсидан ташқари ҳар бир интерфейсга маълумотларни жўнатади. Бундай стратегия фойдали юкламани ташимайдиган тармоқдаги сезиларли трафик ҳажмини генерацияланишини таъминлайди.
Алгоритм модификациялари пакетлар фақат манба ва ҳар бир қабул қилувчини энг яхши боғлайдиган йўллар бўйлаб ҳаракатланадиган тарзда трафикни манбадан қабул қилувчига тарқатиш имкониятини яратади.
1.3-расмда гуруҳли трафик манбаидан қабул қилувчиларгача уларга мўлжалланмаган маршрутни чиқариб ташлаш ҳолатини акс эттиради. Шундай қилиб, баландлиги узатиши режалаштирилган маълумот манбасида бўладиган дарахтнинг шакллантиришга эҳтиёж мавжуд.
Дарахт барча маршрутизаторларни бу гуруҳнинг олувчиларини ўз ичига олган локал тармоқлари билан энг оптимал йўллар бўйича улашни таъминлаши керак [3]. Бу турдаги алгоритмларни ўзгартириш учун нейрон тармоқ технологияларини қўллаш билан энг хавфсиз бўлган йўл бўйлаб гуруҳ маълумотлари учун маршрутни қуриш ва бунда тармоқ топологиясидаги ўзгаришлар ҳисобга олинишини таъминлаш мумкин.

1.3-расм. Маълумотларни гуруҳли узатишни бошқариш


Тақдим этилган алгоритмнинг камчиликлари қуйидагича тақдим этилиши мумкин:


1) Агар тармоқнинг масштаби унчалик катта бўлмаса, алгоритм барқарор ишлайди. Агар тармоқ сезиларли масштабга эга бўлса, Маршрутизация жадвалларини интенсив алмашиш жараёни алоқа линиясига қўшимча юкламаларни келтириб чиқаради.
2) Бундай Маршрутизация алгоритмлар билан тармоқ конфигурациясини ўзгартириш ҳар доим ҳам тўғри бўлмаслиги мумкин, чунки маршрутизаторларда тармоқнинг аниқ топологияси ҳақидаги маълумотлар бўлмайди.
3) МВА Маршрутизациятиришдан фойдаланадиган протоколларни маршрутни йўқотилишига мослаштириш (масалан, RIP – Routing Information Protocol) маълум қийинчиликларга олиб келади, чунки улар Маршрутизация жадвалларини тўлдириш учун зарур бўлган маълумотларни узатади.
4) Ахборот циклга тушиб қолиши мумкин, яъни, ахборот гуруҳлари доимий равишда маршрутизаторлар орасида ҳаракатланиши мумкин. Мавжуд бўлмаган маршрутлар ҳақидаги маълумотлар ишлатилганда вужудга келадиган хато маршрутларни пайдо бўлиши эҳтимоллиги бўлиши мумкин.



Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish