1. ахборот оқимларини ташкиллаштириш усулларининг тавсифи



Download 1,58 Mb.
bet1/9
Sana28.04.2022
Hajmi1,58 Mb.
#587621
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
7. Sabirov Sh BOA


1. АХБОРОТ ОҚИМЛАРИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ УСУЛЛАРИНИНГ ТАВСИФИ



    1. Маршрутизацияни таъминлаш учун замонавий технологиялар

Мураккаб электрон ҳисоблаш комплекслари ва тизимларининг шаклланиши маълумотларни жўнатувчидан маълумотларни қабул қилувчига узатишга асосланган. Маълум мезонларга жавоб берадиган маршрут бўйлаб маълумотлар оқимини ўтишини таъминлайдиган оптимал йўлни танлаш вазифаси Маршрутизация усуллари орқали ечилади.


Маршрутизация - бу алоқа тармоқларида маълумотларнинг ўтиши йўлини аниқлаш жараёни ҳисобланади. Бунда йўл давомида камида битта тугун учрайди. Маршрутизация иккита асосий таркибий қисмни ўз ичига олади: йўналтиришнинг оптимал йўлларини аниқлаш ва ахборот хабарларини узатиш. Маршрутни аниқлаш жараённинг мураккаблиги билан тавсифланади ва турли кўрсаткичларга ёки уларнинг комбинациясига асосланади.
Маълумот олдиндан белгиланмаган йўл билан узатилганда ва ҳар бир тугун орқали маълумотлар ҳаракатланиши билан аниқланади, яъни Маршрутизация жараёни динамик режимда бўлиб ўтади, маршрутни ҳисоблашнинг мураккаблиги ошади.
Амалий масалаларда маълумотлар очиқ шаклда, яъни шифрлаш воситалари ишлатмасдан узатиш керак бўладиган талаблар пайдо бўлади. Бу ҳолда талаб қилинадиган ишончлилик ва ғаразгўйларнинг аралашувидан,шу жумладан узатиш муҳитига тўғридан-тўғри физик уланишдан ҳимояланганликка эга бўлган алоқа каналлари бўйича маълумотларни ташиш маршрутларни қуриш керак.
Ўрнатилган талаблар асосида Маршрутизацияда нафақат қабул қилувчига маълумотларни тезкор узатишни таъминлайдиган хусусиятларни баҳолашни бажариш керак, балки оптимал йўлни қидириш жараёнида маълумотларни узатиш муҳитининг хавфсизлик мезонларини ҳисобга олиш ҳам керак.
Мавжуд Маршрутизация усуллари маълумотлар узатиладиган тармоқнинг тўлиқ тузилиши тўғрисида маълумот талаб қилади. Агар тармоқ топологияси тез-тез ўзгариб турса, янги боғланишлар ва тугунларнинг пайдо бўлиши ва олиб ташланиши, узатиш муҳитида ўзгаришлартез-тез бўлса, у ҳолда Маршрутизация алгоритмлар тармоқда самарали алмашинувни таъминлаш қобилиятини йўқотади
Телекоммуникация тармоғининг ахборот хабарларининг узатилишини таъминлаш функцяларини қўллаб-қувватлаши учун тўлиқ бўлмаган, нотўғри ёки қарама-қарши кириш маълумотларида масалаларни еча оладиган замонавий усулларнинг қўлланиши талаб этилади. Бу қобилиятга нейрон тармоқ алгоритмларига асосланган ҳисоблаш усуллари эга.
Интеллектуал ишланмалардан фойдаланиш тақсимланган алоқа тармоқларида ҳатто Маршрутизация қурилмалари ёки алоқа линияларининг қисман ишдан чиқишида, шунингдек учинчи шахсларнинг хатти-ҳаракатлари натижасида узилишларда маълумотларни узатиш узатишни бажаришга имкон беради. Шундай қилиб, Маршрутизация масалаларини ечиш учун сунъий нейрон тармоқларни ишлаб чиқиш масаласи долзарб ва амалий аҳамиятга эга.
Телекоммуникация тармоқлари жўнатувчилардан маълумотларни олувчиларга ташиш учун қўлланилади. Одатда маълумотлар узатилиши керак бўлган охирги пунктга етгунча битта тугундан бошқасига жўнатилади. Аксарият ҳолларда маълумотларни узатишнинг бир неча йўли мавжуд бўлади 1.1-расмда А тугунидан Б тугунига маълумотларни бир нечта йўналишларда узатиш имконияти кўрсатилган.
Маълум мезонларга мос келадиган энг яхши йўлни танлаш учун Маршрутизация алгоритмлари қўлланилади.


1.1- расм.Энг оптимал маршрутни танлаш муаммоси


Маршрутизация доирасида қуйидаги параллел жараёнлар амалга оширилади:


- маълумотларни олиш тугунига етказиш маршрути оптимал бўлиши учун улар қайси тугунлардан кейинги ўтиши кераклиги ҳақида маълумотларни ўз ичига оладиган Маршрутизация жадвали - ахборот тузилмаси шакллантирилди;
- Маршрутизация жадвали асосида маълумот узатилишини бошқариш жараёни амалга оширилди.
Маршрутизация жадвалини шакллантирадиган дастурий таъминот ёки аппаратлари воситаларини маршрутизаторлар дейилади. Маршрутизаторлар метрикалар дейиладиган мезонлар тўпламидан фойдаланиш билан маршрутни аниқлашни таъминлайди. Метрикалар маълум маршрутларнинг афзаллик даражасини акс эттиради. Мезонларни танлашда тармоқнинг ўзига хос хусусиятларига эътибор бериш керак.
Ахборотни тезкор етказиб бериш зарурати узатиладиган олиш тугунигача ҳаракатланиш жараёнида маълумотлар ўтадиган масофани тавсифлайдиган мезонларни танлашни олдиндан белгилаб беради. Маршрутизация алгоритмларида ўтказиш қобилияти ва узатишни кечикиши каби характеристикалар ҳисобга олинади. Шунингдек, маълумотларни узатиш нархи параметрлари ва бошқа бир қатор характеристикалар ҳисобга олинади. Алоқа каналларининг физик хавфсизлиги даражасини акс эттирадиган мезонлар биринчи навбатда муҳим аҳамиятга эга.
Маршрутларни ўтказиш жараёнида фойдаланиладиган мезонларни аниқлаш учун маълумотлар узатиладиган каналларнинг яхлитлигини таҳлил қилиш имконияти таъминланадиган усуллар мавжуд.
Маршрутизатор ҳисобга оладиган метрикалар сони ортиб бориши билан, маълум талабларга мос келадиган маршрутларни генерациялаш самарадорлиги ошади. Динамик (мослашувчан) Маршрутизациятириш - бу тармоқ конфигурациясидаги ҳар қандай ўзгаришлар автоматик равишда Маршрутизация жадвалларида ҳисобга олинадиган тизим ҳисобланади.
Бундай алгоритмларни шакллантириш зарурати мавжуд динамик Маршрутизация алгоритмларида заифликларнинг мавжудлиги билан боғлиқ. Бугунги кунда кўпгина телекоммуникация тармоқлари адаптив тақсимланган Маршрутизация алгоритмлари – масофавий-векторли алгоритмлари ва канал ҳолати алгоритмларидан фойдаланишга асосланган. Тақсимланган ёндашув тармоқ маршрутизаторлар бўладиган шартлари бир хил бўлишини кўда тутади.
Маршрутизаторлар маршрутларни аниқлашни амалга оширади, маршрут жадвалларини тузади ва бир-бири билан ўзаро таъсирлашишда бўлади. Бундай ёндашув марказлаштирилган ёндашувга қараганда анча оптималроқ ҳисобланади, унда тармоқда бошқа маршрутизаторлардан тармоқ ҳақида маълумот тўплайдиган ва маълумотлар узатиладиган маршрутларни конфигурациялайдиган ягона маршрутизатор мавжуд бўлади. Агар марказий маршрутизатор ишламаса, бутун тармоқ ишдан чиқади. Шунга кўра, бу ёндошув тармоқни лойиҳалаш жараёнида деярли қўлланилмайди.

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish