1 АҲадкул холмуҳаммад ўҒли савдогарлар устози ёхуд ҳАҚИҚий омад


ЎЗГАЛАРНИНГ ИЛОЖСИЗЛИГИ ИМКОНИЯТ ЭМАС



Download 0,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/51
Sana24.02.2022
Hajmi0,68 Mb.
#210551
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51
Bog'liq
Савдогарлар KNIGA

11. ЎЗГАЛАРНИНГ ИЛОЖСИЗЛИГИ ИМКОНИЯТ ЭМАС
Устозим менга доим ўзгаларнинг иложсизлиги қулай 
имконият эмаслигини айтарди. Шунинг учун ноиложлигидан 
бирор нимасини сотаётган ёки қарзини узиш учун молини ярим 
нархда беришга тайёрлардан фойдаланмадим. Бир куни бир 
одам мендан кўп миқдорда мол олди. Белгиланган муд-
датда қайтаролмади. Кейин яхши чопағон отини олиб келиб
ярим нархида қарзи эвазига бермоқчи бўлди, аммо мен ундан 
асл баҳосида сотиб олдим. Қарзидан ортган пулини қайтариб бер-
дим. Жуда хурсанд бўлди. Унинг юзидаги розилик, кўзларидаги 
қувончни кўриб, муҳтожнинг муҳтожлигидан фойдаланмасликка 
яна бир бор ахд қилдим. Кўпчилик баракасини ўзи қочиради.
Бозорда ҳар – хил савдогар бор. Қарз бўлиб қолган одамдан 
бирор арзигулик нарсасини қарзидан ортиқ нархда турса-да
инсофсизлик қилиб, қарзи эвазига олади. Натижада барака кетади. 
Ёки бирон кимса азбаройи муҳтожлигидан бирор нарсасини сот-
моқчи бўлади. Унга ақча зарурлигини билган олармон ерга уриб 
сотиб олади ва икки баравар қимматига сотади. Бу иш қароқчилик 
билан баробарлигини, ҳақиқий судхўрликдан ошиб тушишини 
устозим кўп таъкидларди. Ҳалол савдо – илм. Уни яхшилаб 
ўрганиш ва ўзлаштириш керак. Агар шариатни тушунмай савдога 
киришилса, фоизга (рибо, судхўрликка) аралашиб қолиш ҳеч гап 
эмас. Инсонларнинг иложсизлиги имконият эмас. 


92
12. ҚАЛБ БОЙЛИГИ
Айримлар бойликни аввал бошда мен тушунгандек идрок 
қилади. Мен бойликни қўлим ҳамма нарсага етиши учун эмас, кўп 
тилла тангаларни йиғиб қўйиб, кўнгил тусаган нарсани 
сотиб олиш. Маишатда камчилик бўлмаслиги деб тушунардим. 
Яна кўпчиликка ўзимни кўрсатиб қўйгим келарди. Кўпчилик эса 
бойликни ёмон деб ўйлайди. Диндан чиқаради, бузади, ҳаловат 
кетади ҳатто жаннатга киришга тўсқинлик қилади, деб ишонади. 
Бу оддий халқнинг овунчоқ фикрларидир. Агар инсон илмли бўлса, 
тирикчиликнинг ҳалолини касб қилса, пул билан муомалани яхши 
қила олса, бойлик ундай одам учун катта бахт, мислсиз имконият-
дир. Чунки берган қўл олган қўлдан хайрли экани ҳақида ҳадис 
ҳам бор. Кўпчилик имомларга ҳайронман. Одамларни бойликдан 
нафратлантиради, хорлик сари етаклайди. Бу хато. Аслида мусулмон 
бой бўлиши керак экан. Кучли бўлиши керак. Акс ҳолда ному-
сулмоннинг, ҳатто илмсиз мусулмонларнинг орасида хор бўлади. 
Узоқ йиллик тажрибамдан тушундимки, инсонларни бойликдан 
қўрқитиш, қайтариш яхши эмас. Бойликни обрўни сақлаш, 
қариндош-уруғга яхшилик қилиш, илм толиблари, олимларга 
эҳсон қилиш, иш билан таъминлаш учун тўплаган яхши. 
Барибир мусулмон бой бўлса, жамиятда соғлом муҳит шаклланади. 
Мусулмон бой бўлса, турли фикрлар, четдан кириб келадиган 
алдамчи ғояларга йўл қўймайди. Мусулмон бойиса дин ҳеч қачон 
обрўсизлантирилмайди. Яна бир муҳим гап: ҳар бир мусулмон
албатта жанг санъатларида моҳир бўлиши шарт. Жисмонан 
бақувват, бой, ақли расо бир мусулмон тадбирсиз, кучсиз минглаб 
мусулмонлардан аълодир.

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish