52
биз озгина ҳаракат қилдик. Қолган ишни Аллоҳим битириб қўйяпти.
Бугунги тирикчилик, савдо, оила тебратиш ҳақидаги тушун-
чалар жуда саёзда қара. Парвардигор сендан ҳаракат мендан баракат
қабилида иш тутяпти, аммо банда шу озгина ҳаракатини ҳам қил-
маяпти. Майли дам олақол, қолганини эртага гаплашамиз. Мен
лол бўлиб қолдим. Яна бир бор унинг илми баландлигига, Қуръон
маъноларини теран англашига амин бўлдим. Рости ишларим
кўплигидан ухлолмадим. Бомдодгача ишларимни битирдим.
Эртасига карвондан илгарилаб кетдик, чунки у фикр қилар,
ёзадиган китоби ҳақида кўпроқ ўйларди.
Шунинг учун доим
олдинда юрарди. Олдимиздан кичик бир қишлоқ чиқди. Биз
билан ҳисобчимиз ҳам бирга эди. Ҳаммамиз жим ўз ҳаёлларимиз
биланмиз. Яқинмизда бир тепалик бўлиб, унинг атрофида турли
чиқиндилар ташланган, бадбўйроқ экан. Бир аёл ўша ердан нима-
дир қидирарди. Яқинлашгач, мен ундан сўрадим.
– Ассалому алайкум! Бу қайси қишлоқ?
Масжид борми бу
ерда? У жавоб беришдан уялди чамаси индамасдан қўлига
нимадир олиб, уйига кириб кетди. Абдуллоҳ яна сезгирлик қилди.
– Содиқ ичкарига киргинда, уй эгасидан бугун шу ерда тунасак
майлими, деб сўрагин. Қолганини кейин кўрамиз, – деди. Ҳисобчи
ичкарига кириб, уч марта салом берди. Бояги аёл чиқди. Унга
муддаони билдирганида, у қимтиниб жавоб қиди.
– Ҳеч вақомиз йўқ. Акам бемор ётибди. Меҳмон қилолмаймиз.
Абуллоҳ унга савол берди.
– Уйингиз ҳашаматлигина экан. Меҳмон атойи Худо. Сиздан
ош сўрамаймиз жой сўраймиз. Уч кишилик жой топиладими? Аёл
кўзда ёш билан гапира бошлади.
– Биз меҳмондўст одаммиз. Уйга келган одамга таом бермасдан
жўнатмаганмиз. Сизларни киритсам, емоқ учун ҳеч нарса берол-
маслигимдан уяламан. Биз яқингача бой эдик. Қароқчилар ҳужум
қилиб, отамни ўлдиришди. Боримизни талаб кетишди.
Мен ва
акам бекиниб, жон сақлаб қолдик. Анчадан буён очмиз. Тиланчилик
қилолмайман, юзим чидамайди. Мана шу атрофда ўлимтикми ё
бирор қушми учраб қолса, деган умидда ҳар куни атрофни ай-
53
ланаман. Бугун бир жонсарак қуш топдим. Сизлар салом берганин-
гизда мен уни олгандим. Уялганимдан уйга кириб кетдим. Акам
хаста. Очликдан силламиз қуриган. Бугун шу қушни
пишириб
емоқчимиз. Худо хайрларингизни берсин, илтимос бизни қий-
наманг.
Унинг юракларни ўртагувчи гапларидан бизнинг кўзларимиз
ёшланди. Абдуллоҳ ҳисобчидан.
– Қанча пулимиз бор? – деб сўради. У:
– Минг динор, – деб жавоб берди. Абдуллоҳ унга ўта вазмин-
лик билан буйруқ берди.
– Хуросонга қайтиб, уйга етиб олишимизга йигирма дирҳам
етади. Сен қолганини бу қизга бер. Улар олдингидек меҳмондўст-
лигини давом эттирсин. Ҳамиятларини йўқотмасин. Аллоҳ қалби
бой иффатли инсонларни яхши кўради. Роббим севганига биз ҳам
муҳаббат билан муомала қиламиз. Энди қайтдик ортга. Биз лом-мим
деёлмадик. У бой савдогарннинг бир йиллик даромадини бериб
юборди. Биз эса ҳажга бормайдиган бўлдик. Адашмасам бу ҳаж
ўн бешинчиси эди. Карвоннинг олдига келгач, карвонбоши ва
соқчибошига кўрсатмалар берди. Улар йўлида давом этди. Биз
тезда ортимизга қайтдик.
Хоразмга қайтганимизданоқ яна тижоратга зўр бера бошладик.
Ишимиз шундай жонланиб кета бошладики, яқин йиллар ичида
бу қадар кўп фойда қилганимизни эслолмайман, чунки ҳисобчи-
мизнинг ўзига ажратадиган пули (юқорида ҳисобчи маошининг бир
қисмини йиғиб бориши ҳақида айтгандим)
олдин оладиган
маоши баробар бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: