Ишни бажариш тартиби. Эпидерманинг тузилишини ўрганиш учун герань баргининг орқа томони юзасидаги эпидермасидан игна ёки пинцет ёрдамида шилиб олинади. Буюм ойнасидаги сувга солиб, қайрилган жойлари игна билан текисланади, сўнг қоплағич ойна билан ёпиб, микроскопнинг кичик ва катта обьектларидан қаралганда нотекис пўстли зич жойлашган эпидерма ҳужайраларининг тузилиши аниқ кўринади. Эпидерма ҳужайралари оралиғида устьицалар жойлашган, уларнинг ҳужайраси тузилиши ва яшил пластидаларга эга бўлиши билан эпидерма ҳужайраларидан ажралиб туради. Эпидерма оддий ва безли тукчалар билан қопланган. Оддий тукчалар узунчоқ, учли, ялтироқ, безли тукчалар эса, калта, юмалоқ бошли бўлади.
2. Керакли асбоб ва материаллар: микроскоп, буюм ва қоплағич ойна, устара, сувдон, глицерин, картошка тугунаги, маржон дарахт, бузина новдасидан тайёрланган препарат, фиксерланган дуб, олча пўстлоғи, судан III реактиви.
Перидерма иккиламчи қопловчи тўқима бўлиб, иккиламчи меристема – феллоген (пўкак камбий) ҳужайраларининг бўлинишидан ҳосил бўлади. Феллоген ҳужайралари бўлиниб, устки ва остки томонга ҳужайралар ажратади. Устки томонган периферия ажратган ҳужайраларнинг субрин моддаси билан тўйиниб, пўкаклашади ва пўкак тўқимасига айланади. Остки томонга ажратган ҳужайралар тирик бўлиб, феллодерма ҳосил қилади.
Пўкак, феллоген, феллодерма тўқималари биргаликда қопловчичи тўқима — перидерманий ҳосил килади.
Пўкак бир неча катор зич жойлашган улик паренхима ҳужайралардан тузилган бўлиб, ўзидан сув, хаво, исцикликни, электр токини ўтказмайди. Шунга кўра, кўп йиллик поя ва илдизларда қопловчичи вазифани бажаради.
Бир паллали ўсимликларда перидерма бўлмайди. Кўп йиллик бир паллали ўсимликлардан алоэ, пальма ва шунга ўхшаганларда бирламчи пўстлоқ паренхима ҳужайраларининг пўсти пўкаклашади ва
пўкак тўқимага айланади. Пўкакда ҳаво алмашиниш вазифасини ясмикчалар бажаради.
Пўстлоқ (корка) учламчи қопловчи тўқима бўлиб, ўлик тўқима қатламлари йиғиндисидир. Қариган дарахтлар танаси, илдизлари ташқи томондан пўстлоқ билан ўралган бўлади. Пўстлоқ ҳосил бўлиши ўсимликлар турига ва феллогеннинг фаолиятига боғлиқ. Аксарият дарахтларда феллогеннинг фаолияти доимий эмас. Феллоген ҳужайралари бўлиниб, пўкак ҳосил қилади, сўнг фаолиятини тугатади. Поя пўстлоғининг чукуррок қаватларидан пўкак ҳо:сил килувчи феллогеннинг янги-янги қаватлари ҳосил бўлаверади. Пўкак қаватлари оралиғида қолган тўкималар қуриб, тупланиб, зичланиб пўстлоққа айланади. Пўстлоқ ток зангида 3—4 йил, олма, нокда 5—8 йил, дубда 25 йилдан сўнг ҳосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |