2- топшириқ. Пиёз пўсти эпидермаси ҳужайрасининг тузилиши.
Кeракли жиҳозлар: микроскоп, пиёз, буюм ва қоплағич ойналар, чўткача, сув прeпаровал нина, лансeт, пинсeт, пахта толаси.
Назарий маълумотлар. Ҳужайра ўсимлик ва ҳайвонлар организми тузилиши, ривожланиши ва ҳаёти процессларининг асосидир. Ўсимлик организмлар бир ҳужайрали ва кўп ҳужайрали бўлади. Кўп ҳужайрали организмлар миллион-миллион ҳужайралар йиғиндисидир.
Ўсимликлар ҳужайраси протопластдан тузилган бўлиб, ташқи томондан пишиқ пўстга ўралган. Протопластда вакуолалар бўлиб, улар ҳужайра шираси билан тўлгандир.
Протопласт ҳужайранинг асосий тирик қисми ва аргоноидлар йиғиндисидир. Ҳужайра органоидларига ядро, пластида, эндоплазматик тўр, Гольжи аппаратати (диктиосома), рибосома, митохондрия, лисосома киради. Бу органоидлар гиалоплазмага жойлашган, ҳужайра органоидлари ҳужайра ҳаётиида муҳим ҳаётий функцияларни бажаради. Ҳужайра пўсти, ҳужайра шираси, ҳужайрадаги запас ва экскретор (чикинди) моддалар протопластнинг фаолияти натижасида ҳосило бўлади.
Ўсимликлар ҳужайраси паренхима ва прозенхима шаклда бўлади. Ҳамма томони тенг (шарсимон, кўп қиррали) ёки бўйи энидан узунроқ бўлган ҳужайралар паренхима ҳужайралар дейилади. Ёпиқ уруғлиларда паренхима ҳужайраларнинг катталиги 10-100 ва ундан ортиқ бўлади. Олма, лимон, тарвуз этининг ҳужайралари йирик ҳужайралар бўлиб, оддий кўз билан кўриш мумкин. Бўйи энидан бир неча марта ортиқ бўлган (таёқсимон, дуксимон, толасимон) ҳужайралар прозенхима ҳужайралар дейилади. Ўсиб етишган прохима ҳужайралар ўлик ҳужайралардир. Ўлик ҳужайралар фақат ҳужайра пўстидан таркиб топган бўлиб, ҳужайра ичида протопласти бўлмайди. Прозенхима ҳужайраларнинг улчами паренхима ҳужайраларникидан ортиқ бўлади.
Ишни бажариш тартиби. Паренхима ҳужайраларнинг тузилишини ўрганиш учун пиёзнинг ташқи қурўқ пўстини олиб ташлаб, серэт қавати сиртидаги юпқп пардасидан кичик бўлагини кесиб олиб, буюм ойнасидаги сувга қўйилади. Букилган жойлари игна учи билан текислангандан сўнг, ёпқич ойна билан ёпиб, микроскопнинг кичик обьективида қаралади.Бунда рангсиз ядро ва ситоплазмали паренхима ҳужайралар аниқ кўринади.Ҳужайра органоидларининг структурасини аниқ кўриш учун қоплагич ойнани очиб, обьективга 1-2 томчи йод томизилади ва устига яна ойна ёпилади.Реактив таьсирида ядро қўнғир, цитоплазма сариқ рангда бўлади. Ёш ҳужайраларда ядро ҳужайра марказида жойлашган бўлиб атрофини цитоплазма ўраб олади.Цитоплазама тортмалари оралиғидаги бўшлиқлар вакуолалардир. Баьзи ҳужайраларда марказий вакуола бўлади, ядро, цитоплазма ҳужайра пўсти бўйлаб жойлашади.
Хулоса. Пиёз пўстидаги парeнхима ва пахта толасидаги прозeнхима ҳужайраларнинг фарқи аниқланади ва расми дафтарга чизилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |