60. Ҳажми V=0,5 дм3 бўлган алюминий ( ) бўлагининг сувдаги вазни топинг (Н)?
А) 6,8 В) 5,1 С) 13,5 Д) 8,5 Е) 2,7
61. Ҳажми V=0,9 дм3 бўлган алюминий ( ) бўлагининг сувдаги вазни Р қандай (Н)? g=10 м/с2.
А) 17,0 В) 15,3 С) 24,3 Д) 21,9 Е) 12,4
62. Керосинда зичлиги 700 кг/м3 бўлган жисм сузмоқда. Бу жисм ҳажмининг қандай қисми керосинга ботган бўлади? Керосин зичлиги 800 кг/м3 га тенг.
А) 0,7 В) 0,375 С) 0,9 Д) 0,875 Е) 0,285
63. Агар моддасининг зичлиги 2 г/см3 бўлса, сиртининг юзи 54 см2 бўлган кубнинг массаси қандай бўлади?
А) 13,5 г В)18г С) 108г D) 54г Е) жавоблар ичида тўғриси йўқ.
64. Сувли идиш тубига муз парчаси ёпишиб турибди (муз бутунлай сув остида). Муз эриганда, идишдаги сув сатҳи қандай ўзгаради? Сув ҳароратининг ўзгаришини ҳисобга олманг.
А) пасаяди В) жавоб сув ҳароратига боғлиқ С) ўзгармайди
D) жавоб муз ҳароратига боғлиқ Е) кўтарилади
65. Прашютчи тайёрадан сакрагач бир оз вақтдан сўнг аниқ бир қийматли тезликка эришади ва шу тезлик билан туша бошлайди. Тезликнинг ўзгармаслигига асосий сабаб…
А) парашютчига таъсир этувчи Архимед кучининг оғирлик кучига тенг бўлишидир
В) тезлик ортиши билан парашютчи оғирлигининг камайишидир
С) парашютчи пастга туша бориши билан ерга тортилиш кучининг камая боришидир
D) оғирлик кучининг жисм ҳаракатига ҳавонинг қаршилик кучи билан Архимед кучи йиғиндисига тенглашиб қолишидир
Е) пастга туша борган сари ҳаво қаршилигининг орта боришидир
66. 2 кг массали пўкак сув юзида мувозанатда турибди. Унга таъсир этаётган Арҳимед кучини топинг.
А) 2 Н В) 20 Н С) 0,02 Н D) 10 Н Е) 0,2 Н
67. 40 Н оғирликка эга бўлган пўкакдан ясалган қутқариш чамбарагининг сувдаги кўтариш кучи аниқлансин (Н). Сув зичлиги 103 пўкак зичлиги 200 .
А) 180 В) 160 С) 100 D) 144 Е) 170
68. Сувли идишда вертикал ҳолатда брусок сузиб юрибди. Агар брусок горизонтал ҳолатни олса, идишдаги сув сатҳи қандай ўзгаришини аниқланг.
А) кўтарилади В) тўғри жавоб йўқ С) пасаяди
D) кўтарилиши ҳам мумкин, пасайиши ҳам мумкин Е) ўзгармайди
69. Расмда тасвирлангандек, шарнинг радиуси, кубнинг қирраси ва конус асосининг радиуси ва баландлиги R га тенг бўлса, бу жисмларга суюқлик ичида таъсир қилувчи Архимед кучлари қандай муносабатда бўлади?
А) F1 > F3 > F2 B) F1 = F2 > F3 C) F1 = F2 = F3 D) F1 = F3 < F2 E) F1 < F2 < F3 70. Сувли идиш тубига муз парчаси ёпишиб турибди (муз бутунлай сув остида). Муз эриганда, идишдаги сув сатҳи қандай ўзгаради? Сув ҳароратининг ўзгаришини ҳисобга олманг.
А) пасаяди В) жавоб сув ҳароратига боғлиқ С) ўзгармайди
D) жавоб муз ҳароратига боғлиқ Е) кўтарилади
71. Модда зичлигини аниқлаш учун …
А) унинг массасини ҳажмига кўпайтириш керак В) унинг оғирлигини ҳажмига кўпайтириш керак
С) унинг массасини ҳажмига бўлиш керак D) унинг оғирлигини ҳажмига бўлиш керак
Е) унинг ҳажмини массасига бўлиш керак
72. Жисм идишдаги сувга ботирилган. Вазнсизлик ҳолатига ўтганда, итариб чиқарувчи куч қандай ўзгаради?
А) аввал камаяди, сўнг ортади В) бир қийматли жавоб бериб бўлмайди С) ортади
D) нольга тенг бўлади Е) камаяди
73. Агар ҳажми 0,5 л ва массаси 0,4 кг бўлган жисм сув билан лиммо – лим тўлдирилган 5 л ли идишга туширилса, идишдан қанча сув тўкилади? Сувнинг зичлиги 1000 кг /м3 га тенг.
А) 0,5л В) 5л С) 0,3л D) 4,5л Е) 0,4л
74. Идишдаги сув ичида ҳаво пуфаги бўлган муз бўлаги сузиб юрибди. Агар муз батамон эриса, сувнинг сатҳи қандай ўзгаради ? Сув ҳароратининг ўзгариши ҳисобга олинмасин.
А) ўзгармайди В) пасаяди С) кўтарилади D) кўтарилиши ҳам мумкин, пасайиши ҳам
Е) тўғри жавоб йўқ
75. Идишдаги сувда ичида тоши бор муз парчаси сузиб юрибди. Агар муз батамом эриса, сувнинг сатҳи қандай ўзгаради ? Сув ҳароратининг ўзгариши ҳисобга олинмасин.
А) ўзгармайди В) пасаяди С) кўтарилади D) кўтарилиши ҳам мумкин, пасайиши ҳам
Е) А – D жавоблар ичида тўғриси йўқ
76. Архимед қонунининг тўғри таърифини кўрсатинг.
А) Суюқлик ёки газга тўла ботирилган ҳар қандай жисм ўз ҳажмига тенг ҳажмли суюқлик ёки газни сиқиб чиқаради ва сиқиб чиқарган суюқлик ёки газнинг оғирлигига тенг куч билан юқорига тик итарилади.
В) Суюқлик ёки газга ботирилган ҳар қандай жисм ўз оғирлигига тенг суюқлик ёки газни сиқиб чиқаради
С) Мувозанатда турган суюқлик ёки газларга берилган ташқи босим ҳамма томонга бир хил узатилади.
D) Суюқлик ёки газга қўйилган ҳар қандай жисм ўз ҳажмига тенг ҳажмли суюқлик ёки газни сиқиб чиқаради ва сиқиб чиқарган суюқлик ёки газнинг оғирлигига тенг куч билан юқорига тик итарилади. Е) Суюқликка ботирилган жисм ўз оғирлигини қисман йўқотади
77. Вазни 10 кг, ҳажми 12,5 л бўлган тарвуз сувга тушиб кетса, ҳажмининг қандай қисми сувга ботади ?
А) 0,5 В) 0,25 С) чўкиб кетади D) 0,8 Е) 0,6
78. Сув билан лиммо – лим тўлдирилган идиш динамометрга осилган. Агар сувда чўкмайдиган жисм идишдаги сувга солинса, динамометрнинг кўрсатиши қандай ўзгаради?
А) ортади В) жисмнинг массасига боғлиқ ҳолда ортиши ҳам, камайиши ҳам мумкин
С) ўзгармайди D) камаяди Е) жавоблар ичида тўғриси йўқ