F I Z I K A
«Mexanika»
bo’limidan test savollari
Urganch 2021
№1- ТЕКИС ҲАРАКАТ.
1. Трактор 5 минутда 600 м йўл босди. Тракторни тезлигини топинг (м/с)
А) 3,6 В) 2 С) 120 Д) 1,8 Е) 9
2. Дарёда сол 3 км/соат тезлик билан текис сузиб боряпти. Сол 2 соатда қанча (км) йўл босиб ўтади?
А) 7 В) 5 С) 1,5 Д) 4 Е) 6
3. Агар конькийда югурувчи 12 м/с тезлик билан текис ҳаракатланса, у 180 м масофани қанча вақтда босиб ўтади?
А) 0,5 с В) 1 с С) 1,5 с Д) 2,5 с Е) 15 с
4.Иккита самолёт бир-бирига қараб 3600 км/соат ва 700 м/с тезлик билан ҳаракатланмоқда. Уларнинг нисбий тезликлари қанча (м/с)?
А) 900 В) 1700 С) 2200 Д) 1400 Е) 1100
5.Узунлиги 180 м ва тезлиги 108 км/соат бўлган поезд 300 м узунликдаги туннелни қанча вақтда босиб ўтади (с)?
А) 45 В) 20 С) 10 Д) 30 Е) 16
6. Копток 5 м баландликдан ерга тушди ва ердан қайтиб кўтарилаётганда, 1м баландликда тутиб олинди. Коптокнинг йўлини ва кўчишини топинг.
А) 5 м; 4 м В) 7м; 3 м С) 6 м; 1 м Д) 6 м; 4 м Е) 4 м; 6 м
7. Ўрдак оқимга қарши 5 м/с тезлик билан 3 минут сузди. Агар оқим тезлиги
2 м/с бўлса, ўрдак қанча масофа (м) га силжиган?
А)360 В) 450 С) 9 Д) 540 Е) 900
8. 180 м/с тезлик неча км/соат бўлади?
А) 50 В) 540 С) 648 Д) 750 Е) 150
9. Агар катернинг оқим бўйича тезлиги 16 м/с, оқимга қарши тезлиги 12 м/с булса, оқим тезлигини топинг (м/с).
А)14 В)3 С)2,5 Д) 2 Е) 4
10. 43,2 км/cоат тезлик неча м/c бўлади?
А) 155,52 В) 25 С) 12 Д) 24 Е)4
11. Графикдан фойдаланиб, жисмнинг ҳаракат бошлангандан сўнг 3с ўтгач қанча масофани босиб ўтганлигини аниқланг (м)?
А) 50 В) 30 С) 10 Д) 3,33 Е) 40
12.Турист горизонтга нисбатан 300 бурчак ҳосил қилган қияликда 340 м йўл босди. Туристнинг вертикал йўналишдаги кўчишини аниқланг (м).
А) 150 В) 170 С) 680 Д) 295,8 Е) 50
13.Узунлиги 240 м бўлган поезд 57,6 км/соат тезлик билан текис ҳаракатланиб, узунлиги 320 м бўлган тоннелга кириб бормоқда. Қанча вақтдан кейин поезд тоннелдан чиқиб кетади?
А) 10с В) 20с С) 25с Д) 30с Е) 35с
14. Ўрдак оқим бўйлаб 7 м/с тезлик билан 2 минут сузди. Агар оқим тезлиги
2 м/с бўлса, ўрдак қанча масофа (м) га силжиган?
А) 600 В) 1080 С) 900 Д) 500 Е) 108
15. Агар дарё сувининг оқиш тезлиги 0,9 м/с, қайиқнинг сувга нисбатан тезлиги 1,2 м/с ва оқимга перпендикуляр йўналган бўлса, қайиқнинг қирғоққа нисбатан тезлигини топинг (м/с).
А) 2,5 В) 0,3 С) 1,5 Д) 2,1 Е) 2,25
16. Турғин сувдаги тезлиги 8 м/с бўлган қайиқ кенглиги 500 м ва оқимининг тезлиги 4 м/с бўлган дарёдан тик сузиб ўтмоқда. Оқим қайиқни қанча масофага суриб кетади (м)?
А) 250 м В)1000 м С) 2000 м Д) 6000 м Е) 800м.
17. Икки параллел йўлдан узунлиги 146 м, тезлиги 12 м/с бўлган юк поезди ва узунлиги 140 м, тезлиги 90 км/соат бўлган пассажир поезди бир томонга ҳаракатланмоқда. Қанча вақт давомида биринчи поезди иккинчи поездни қувиб ўтади (с)?
А) 7,73 В) 12,5 С) 14 Д) 22 Е) 35
18. Дарё бўйида жойлашган иккита шаҳар орасидаги масофа 80 км га тенг. Катер оқим бўйича ҳаракатланганда, шу масофани 4 соатда, оқимга қарши эса
5 соатда босиб ўтади. Катернинг турғун сувга нисбатан тезлигини аниқланг (км/соат).
А) 22 В) 19 С) 16 Д) 20 Е) 18
19. Агар катернинг оқим бўйича тезлиги 24 м/с, оқимга қарши тезлиги 16 м/с бўлса, катернинг тезлигини топинг (км/соат).
А) 14 В) 20 С) 2,5 Д) 72 Е) 4
Do'stlaringiz bilan baham: |