60. 918 км/cоат тезлик неча м/c бўлади?
А) 260 В) 255 С) 250 D) 240 Е) 230
61. Ҳаво шари Ердан 200 м баландликка вертикал кўтарилгач, шамол уни ғарбга тамон муайян масофага элтиб борди. Агар ҳаво шарининг кўчиши 250 м бўлса, унинг ўтган йўлини топинг.
А) 350 м В) 150 м С) 200 м D) 250 м Е) 450 м
62. Шамол бўлмаганда, товуш ҳавода 330 м/с тезлик билан тарқалади. Ҳавонинг температураси 00 С, шамолнинг тезлиги 25 м/с бўлса, товуш шамолга қарама-қарши йўналишда қандай тезлик билан тарқалади?
А) 153 м/с В) 178 м/с С) 330 м/с D) 305 м/с Е) 355 м/с
63. 15 м/с тезлик неча км/соат бўлади?
А) 30 В) 54 С) 18 D) 75 Е) 150
64. Метродаги эскалатор одамни юқорига 45с да олиб чиқади. Одам ва эскалатор биргаликда ҳаракат қилса, 15с да кўтарилади. Эскалатор тинч турса, одам неча секунда юқорига чиқади?
А) 22,5 В) 30 С) 60 D) 15,5 Е) 25
65. Велосипедчи А пунктдан 18 км узоқлашгач, унинг тезлиги велосипедчиникидан 10 марта катта тезлик билан мотоциклчи йўлга чиқди. Агар улар В пунктга бир пайтда кириб борган бўлсалар пунктлар орасидаги масофа (км) қанча бўлади?
А) 30 В) 25 С) 36 D) 22 Е) 20
66.Узунлиги 120 метр бўлган поезд параллел йўлда 9 км/соат тезлик билан кетаётган велосипедчини 6 с да қувиб ўтган бўлса, поезднинг тезлиги (м/с) қанчага тенг?
А) 22,5 В) 25 С) 20 D) 22 Е) 24
67. Узунлиги 300 метр бўлган 36 км/соат тезлик билан харакатланаётган машиналар қатори 600 м узунликдаги кўприкдан неча секунда ўтиб кетади?
А) 80 В) 85 С) 60 D) 90 Е) 30
68. Чизмада жисм координатасининг вақтга боғланиш графиги келтирилган. Жисм қанча вақт (с) давомида ҳаркатда бўлган?
А) 10 В) 20 С) 2 D) 15 Е) 4
69. Расмда 3та моддий нуқта босиб ўтган йўлнинг сарфланган вақтга боғланиш графиги берилган. Қайси моддий нуқтанинг тезлиги энг катта?
А) 3 В) аниқлаб бўлмайди С) 1 D) ҳаммаси бир хил Е) 2
70. Ойнинг Ер атрофидаги ҳаракатига таалуқли массаларда нима учун Ойни моддий нуқта деб ҳисоблаш мумкин? Чунки…
А) Ой – Ернинг йўлдоши В) Ойда атмасфера йўқ С) Ой - шар
D) Ойнинг радиуси унинг орбитаси радиусидан анча кичик
Е) Ойнинг массаси Ерникидан кичик
71. Жисм горизонтга нисбатан 600 бурчак ҳосил қилган қияликдан 20 м/с ўзгармас тезлик билан юқорига тортилмоқда. Шу жисмнинг вертикал ва горизонтал йўналишларда тезлигини м/с ларда топинг.
А) 17,3;10 В) 10;14,1 С) 10;17,3 D) 14,1;10 Е) жавоблар орасида тўғриси йўқ
72. Х ўқи бўйлаб ҳаракатланаётган жисмнинг чизмада келтирилган тезлик графигидан фойдаланиб, - 10 м бошланғич координатага эга бўлган жисмнинг ҳаракат тенгламасини тузинг.
А) х = -10 +4 t В) х = -10 +2 t2 С) х = -10t +4 t2
D) х = -10 +2 t Е) Тўғри жавоб йўқ.
№2- НОТЕКИС ГОРИЗОНТАЛ ҲАРАКАТ
1. Графикдан фойдаланиб жисимнинг 4 с да босиб ўтган йўлини аниқланг (м).
А) 120
В) 40
С) 30
Д) 320
Е) 240
2. Моторли қайиқ турғун сувда 9 км/соат бошланғич тезлик ва 3 м/с2 тезланиш билан ҳаракатланиб, қанча вақтда 63 км/соат тезликка эришади (с)?
А) 7 В) 18 С) 5 Д) 4 Е) 24
3. Поезд бошланғич тезликсиз текис тезланувчан ҳаракатланиб 180 м йўлни 6 с да босиб ўтганлиги маълум бўлса, поезд қандай тезланиш билан ҳаракатланган?
А) 60 м/с2 В) 0,1 м/с2 С) 10 м/с2 Д) 5 м/с2 Е) 3 м/с2
4. Графикдан фойдаланиб жисмнинг 2 с да босиб ўтган йўлини аниқланг (м).
А) 10
В) 20
С) 30
Д) 40
Е) 50
5. Жисм ҳаракатлана бошлагандан кейин ҳаракатнинг 8-секундида 30 м масофани босиб ўтса, у қандай тезланиш билан ҳаракатланган (м/с2)?
А) 1 В) 2 С) 4 Д) 8 Е) 16
6. Автомобиль 100 м йўлда тезлигини 36 км/соат дан 72 км/соат гача оширган бўлса, у қандай тезланиш билан ҳаракатланган (м/с2)?
А) 0,15 В) 2,5 С) 1,5 Д) 0,2 Е) 0,3
Do'stlaringiz bilan baham: |