Команда тактикаси.
Ҳимояда ўйнашнинг умумий тактика принциплари бор эканига қарамай, ҳимоячилар ҳаракатида қатор хусусиятлар мавжудки, булар айрим ўйинчиларнинг ёки бир гуруҳ ўйинчиларнинг асосий вазифа ва мажбуриятларидан келиб чиқади. Ана шу хусусиятларни ҳужум эндигина юзага келаётган пайтда ва ҳужумнинг бошида ҳимояланаётган команда ўйинчиларининг ҳаракатларида кўриш мумкин. Шундан кейин, ҳужум ривожланаётган ва якунланаётганда эса командалар бир хил принципларга риоя қиладилар.
Тадрижий ҳужумга қарши ҳимоя.
Тадрижий ҳужумга қарши кураш команда мудофаа ҳаракатларини уюштиришнинг жуда кенг тарқалган тури ҳисобланади.
Мазкур ҳимоя команда ҳаракатларини амалга ошираётганда, бундай ўйин рақиблар учун фойдалироқдай туюлиши мумкин. Чунки ташаббус улар қўлида бўлади, вақтдан улар ҳам танқислик сезмайдилар. Бироқ, ҳимоя-дагилар бир-бирига мос ҳаракат қилиб, рақибни муҳим омил – дарвозага ўтадиган йўлдан маҳрум қилиб қўядилар.
ТАКТИК ТИЗИМЛАР ЭВОЛЮЦИЯСИ
Тактик тизим – бу ҳар бир ўйинчининг алоҳида хусусиятлари асосида футбол майдонида тўғри жойлаш-тирилган ҳолда команда бўлиб ўйнаш ҳаракатларини уюштириш.
Ҳар тактик тизимнинг озми-кўпми доимий аломатлари бўлиб, ўйинчиларнинг жойлаштирилиши ва ўйиннинг қандай усул ҳамда шаклда олиб борилиши, шунингдек, ўйинчиларнинг вазифалари шулар жумласига киради.
Ҳужум билан ҳимоя ўртасидаги кураш ҳар қандай спорт ўйинининг ривожлана боришига таъсир қиладиган асосий омил ҳисобланади. Худди шу кураш футбол тактикаси доимо тараққий этиб туришини рағбатлантириб боради.
Ўз тараққиётида энг ўзгарувчани индивидуал такти-кадир. Бурама зарба бериш, тўп тўхтатиш, финт қилиш сингари техник усулларнинг янги-янгилари пайдо бўлиб, улар индивидуал тактика воситалари бўлиб қолади. Бу ерда тактик ечимларни амалга ошириш воситалари нисбатан тез ўзгариб туради. Чунки ҳужумнинг янги воситаси топилдими, бас, сал ўтмай мудофаанинг янги воситаси ёрдамида уни бартараф этиш йўли ҳам топилади.
Команда ўйинини уюштириш эса бошқа гап. Тактик тизимлар ҳам команда ўйинининг ифодаси ҳисобланади. Одатда, ҳужум билан ҳимоядаги кучлар нисбатан яхши балансланган бўлса, ўйин жуда қизиқ ўтади. Бироқ қайсидир бир тренер мудофаада команда ҳаракатларини уюшти-ришнинг янги вариантини ишлаб чиқди, дейлик. Маълум пайтгача мудофаа ҳужумдан устун келиб юради. Вақти келиб қарши чора тариқасида ҳужум ҳаракатларини уюштириш-нинг зарур усули ишлаб чиқилади. Шундай қилиб, бир тактик тизим ўрнига бошқа, илғор бўлган тизим вужудга келади. Лекин, индивидуал тактик ҳаракатларда янгиликлар тез-тез пайдо бўлиб турса-да, батамом ўйин тараққиётига боғлиқ бўлган тактик стизимлар анча-анча вақтда ўзгаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |