1- seminar мавзу: “футболни келиб чиқиш тарихи ва ривожланиши.”


Учта ҳужумчи билан ҳужум қилиш



Download 2,86 Mb.
bet24/31
Sana09.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#540491
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   31
Bog'liq
хасанга

Учта ҳужумчи билан ҳужум қилиш.
Учта ўйинчисини олдинга чиқариб ҳужум қиладиган командалар, одатда, иккита канот ҳужумчиси ва битта марказий ҳужумчи билан, аҳён-аҳёнда эса иккита марказий ҳужумчи ва битта қанот ҳужумчиси билан ўйнайдилар.
Бундаги ҳужум уюштиришнинг қуйидаги ҳолатлари юқорида баён этилганлардан фарқ қилади:
а) ҳужумнинг биринчи эшелонига майдон ўртасидаги уч ўйинчидан иккитаси фаол қўшилади (кўпинча бу орқароқда ўйнайдиган ярим ҳужумчи ва диспетчер бўлади);
б) ярим ҳимоячи хужумга узвий тарзда қўшилиб турадиган қанот ҳимоячилари билан биргаликда хужумнинг иккинчи эшелонини ҳосил қилади;
в) иккита марказий ҳимоячидан бири эпизодик тарзда ҳужумга қўшилиб туради (одатда, бу катта тезликда бажарилади ва рақиб дарвозасига реал хавф солинади).
Ҳужумга қўшиладиган ўйинчиларнинг ҳаммаси ҳужум-чи ҳаракатларини моҳирона бажара олиши, яъни универсал тайёргарлик кўрган ўйинчиларнинг анчагина бўлиши чина-кам зўр ҳужумни таъминлаш учун зарурий шарт ҳисоб-ланади.
Қанот ҳужумчилари майдоннинг эни бўйлаб тез-тез манёвр қилиб турадилар, чунки уларнинг зоналарига ҳужумнинг иккинчи эшелонидаги шерикларидан биронтаси кириб келиши мумкин. Буларнинг ҳаммаси ҳужумчиларга ҳужум йўналишини узлуксиз ўзгартириш, кучларни қайта гуруҳлаб туриш имконини беради. Ана шунинг учун ҳозирги замон футболида учта «соф» ҳужумчи билан ҳужум уюштириш жуда кенг тарқалган.
Агар команда иккита марказий ҳужумчи билан ўйин қилаётган бўлса, унда қанотлардан бири бўшаб қолади. Бундан қанот ҳимоячисини ёки ўрта қатор ўйинчиларидан бирини ҳужумга қўшиш учун фойдаланган маъқул.
Иккита ҳужумчи билан ҳужум қилиш.
Иккита ҳужумчи билан ҳужум қилиш олдингиларидан анчагина фарқ қилади. Бу хил ҳужумни уюштиришда камида иккита ярим ҳужумчи ва диспетчер қатнашиши шарт. Яхши тайёргарлик кўрган ана шундай ихтисосдаги ўйинчилар бўлмаса, иккита ҳужумчили схема очиқдан-очиқ мудофаа схемаси бўлиб қолади ва матч давомида ташаб-бусни қўлга олишни қийинлаштириб қўяди.
Бу схемадаги асосий тактик вариантларидан бири шериклардан бирининг (қанот ҳимоячисининг, ўрта чизиқ ўйинчисининг) ҳужумга фаол қўшилиши учун бирон қанотни сунъий бўшатиб қўйишдир. Ўрта қатордаги тўрт ўйинчининг деярли ҳар бири ҳужумчи вазифасини зиммасига ола билади. Бу индивидуал тарздагина эмас, балки икки, уч киши бўлиб импровизация қилиш имконини яратиб, майдоннинг турли позиция ва нуқталаридан муваффақиятли ҳужум қилишга ёрдам беради.
Ҳужумчилар ҳужумни тайёрлашда майдоннинг эни бўйлаб маневр қиладилар. Улар тез ҳужум пайтида ўйинни кескинлаштирадиган қилиб узатилган тўпни олиб, зарба позициясига чиқиш имконини яратадилар ёки ўзига хос «очиқликлар» – шериклар келиб қўшилиши учун бўш зоналар ҳосил қиладилар. Бу «очиқлик»ларга ўрта қатор ўйинчилари, қанот ҳимоячилари ва ҳатто марказий ҳимоячилар узлуксиз ёриб кириб турадилар. Буларнинг ҳаммаси орқадаги аҳволдан хавфсирамайдиган ва кўп юришли комбинацияларда ҳамкорлик қиладиган 5-6 фаол ўйинчининг ҳужумга қўшилиб, тадрижий ҳужум қилишига қулайлик яратади.
Ҳужумда ўрта қатор ўйинчиларига жуда муҳим ўрин ажратилган.
Улар ҳужум ҳаракатларини уюштирибгина қолмай, балки кўпинча ҳужумни якунлайдилар ҳам. Вазифаси ҳужумда мунтазам равишда ва ўйлаб иштирок этишдан иборат қанот ҳимоячилари ҳам кўтаринки фаоллик билан ҳаракат қиладилар. Улар ё қанот ҳужумчилари сингари ҳаракат қилиб, қанотдан ўтиб борадилар, ёки иккинчи эшелонда ҳаракат қилиб, шерикларини қувватлаб тура-дилар.
Марказий ҳимоячиларнинг ҳужум ҳаракатлари аҳамияти ҳам ортиб, улар рақиблар мудофаа қаторига тез-тез ёриб кираверадиган ҳамда нисбатан «назоратсиз-ликлари»дан фойдаланиб, зарба бериш позициясига тез-тез чиқадиган бўлиб қоладилар. Шундай пайтларда улар ё дарвозани забт этишга уриниб кўрадилар, ёки мудофаадаги ўйинчиларни чалғитиб, шерикларининг ҳаракати учун қулай шароит яратиб берадилар.



Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish