3. Муаммоли баён услуби – таълим берувчи муаммо танлайди, ўзи ечади лекин, бунда унинг ечими йўл кўрсатади. Бироқ, зиддиятларни таълим олувчиларга тушунарли қилиб беради. Ечиш йўлидаги ҳаракатларни яъни қандай фикр юритишни очиб беради. Бу услубни вазифаси шундан иборатки, таълим берувчи илмий билиш намуналарини муаммони илмий ечишни “билим эмбриологияси”ни кўрсатади. Таълим олувчилар бу ҳаракатларни ишончлилигини назорат қиладилар, уни мантиғини фикрий кузатадилар, бутун муаммони ечиш босқичларини ўзлаштирадилар.
4. Эвристик услуб ижодий фаолиятни бўлаклаб ўзлаштириш малакаси муаммоли топшириқларни ечишни алоҳида босқичларини эгаллаш таълим олувчиларни бутун масалани ечишга ўргатиш учун, уларни ҳар бир ечим босқичларини мустақил бажаришга ўқитиш зарур бўлади.
Бир ҳолатда – муаммони кўриш, ҳужжатларга тасвирланган исбот ёки ҳодисага расмга саволлар қўйишни таклиф қилиш, иккинчи ҳолатда – исбот қилиш, учинчидан кўрсатилаётган далиллардан хулосалар чиқариш, тўртинчидан таҳлилларни айтиб бериш, бешинчидан ечимни текшириш режасини тузиш.
Тадқиқий услуб ижодий фаолиятнинг асосий ўқитиш услуби бўлиб ҳисобланади.
Бу услуб, унинг оддий вариантларида ҳам муаммоли масалани тўлиқ ечишда, унинг керакли босқичларидан мустақил ўтишда таълим олувчидан махсус тайёргарликни талаб этади.
Машғулотларни ташкил этиш шакллари — фронтал, индивидуал ва гуруҳий ёки бошқа синфлаштиришда маъруза, суҳбат, сўров, саёҳат, лаборатория иши, практикум, семинар ва бошқ.
Психология соҳасида эришилган ютуқлар турли ёшлардаги синфларда машғулотларни ташкил этишда ҳисобга олинади. «ЭҲМ билан танишув» ёки «График муҳаррирни ўрганиш» каби бир мавзу бўйича машғулотлар қуйи, ўрта ва юқори синфларда турлича ташкил этилади. Нафақат вазифалар, балки машғулотларни ўтказиш шакли, ўқитувчининг дарсдаги ўзини тутиши ҳам турлича бўлади.
Информатика ўқитиш услубиётини ихтиёрий фан билан алоқасини ўрнатиш мумкин.
Информатикани ўқитиш замонавий даражада турли илмий билим соҳаларидаги маълумотларга асосланади: биология (одам, бошқа тирик организм каби биологик ўз-ўзи бошқариладиган тизимлар), тарих ва жамиятшунослик (жамоат ижтимоий тизимлари), ўзбек тили (грамматика, синтаксис, семантика ва бошқ.), мантиқ (фикрлаш, формаль амаллар, рост, ёлғон), математика (сон, ўзгарувчилар, функциялар, тўпламлар, белигилар, амаллар), психология (қабул қилиш, фикрлаш, коммуникация) ва ш.к.лар.
Информатикани ўқитишда фалсафани (дунёнинг тизимли-ахборот тасвирини ўрганишда дунёқарашли ёндашув), филологиянинг (матн муҳаррирларни ўрганиш, сунъий интеллект тизимлари), математика ва физиканинг (компьютерли моделлаштириш), наққошлик ва графиканинг (график муҳаррирларни, мультимедиа тизимлари) ва ҳоказоларнинг муаммоларига мўлжалланиши зарур. Шундай қилиб.ю информатика ўқитувчиси ўз билимини доимий равишда тўлатиб борадиган кенг иродали инсон бўлиши лозим.
Якунлар
Демак, қуйидаги саволларга жавоб беринг:
Нима объекти информатикага ўқитишдан иборат бўлган педагогика фанининг янги соҳасини шаклланишига старт берди?
информатикага ўқитиш услубиёти ўз олдига қандай асосий вазифаларни қўяди?
Ихтиёрий мактаб предмети услубиёти олдига қўйиладиган асосий масалаларнинг анаънавий учлиги нима?
информатикага ўқитиш услубиёти предмети қандай фанлар билан алоқадор?
Ўйга вазифа: конспект тузиш (Лапчик М.П. Методика преподавания информатики: Учеб. пособие для студ. пед. вузов / - М.: Издательский центр «Академия», 2005 стр.31-41 ).
Do'stlaringiz bilan baham: |