1- мавзу: ”Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув курсининг предмети, мақсади ва вазифалари, назарий-методик тамойиллари


Биринчи босқич: 1989 йилдан 1991 йилгача



Download 54,43 Kb.
bet3/5
Sana20.04.2022
Hajmi54,43 Kb.
#567898
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 мавзу кирил

Биринчи босқич: 1989 йилдан 1991 йилгача. Бу босқич - янги раҳбарнинг сиёсат майдонида пайдо бўлиши, миллий истиқлол ғоясининг пишиб этилиши, СССРнинг парчаланиб кетиши негизида юзага келган муаммоларни бартараф этиш билан боғлиқ саъй-ҳаракатлар билан тавсифланади.
Иккинчи босқич: 1991 - 2000 йиллар. Бу - устувор ислоҳотлар ва ўзгаришлардан миллий давлатчилик асосларини шакллантириш ҳамда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтиш даври. Тарихан қисқа вақт ичида "тараққиётнинг ўзбек модели" ни танлаб олиш натижасида миллий давлат шаклланиши учун ишончли қонунчилик ва ҳуқуқий асос яратилди. Давлат бошқарувининг янги тузилмалари юзага келди, жамоат ва фуқаролик институтларининг асослари барпо этила бошланди, бозор иқтисодиётига ўтиш амалга оширилди.
Учинчи босқич: 2001-2010 йиллар. Бу босқичда - мамлакатни фаол демократик янгилаш ва модернизация қилиш бошланди. Бу даврнинг асосий вазифаси кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига босқичма-босқич ўтиш эди. Шу негизда сиёсий ва иқтисодий ҳаётнинг барча жабҳаларини демократлаштириш ва либераллаштириш, давлат ва жамият қурилиши, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қиладиган, фуқароларнинг сиёсий ва иқтисодий фаоллигини оширадиган, фуқаролик жамияти асосларини шакллантирадиган мустақил суд тизимини мустаҳкамлаш жараёнлари давом этди.
Тўртинчи босқич: 2010-2016. Бу босқичда мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва модернизация қилиш жараёни давом этмоқда. Ушбу босқич давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада демократлаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини, ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, сўз эркинлигини таъминлаш, сайлов қонунчилигини ривожлантириш, демократик бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш бўйича ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини яратиш билан тавсифланади.
Ўзбекистоннинг замонавий тарихининг бешинчи босқичи 2017 йилдан бошланди. Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг янги концепсияси ишлаб чиқилди. Ушбу тарихий ҳужжат мустақилликни қўлга киритилганидан бошлаб, мамлакатни демократик янгилаш ва ривожлантириш бўйича кенг кўламли ислоҳотларни ривожлантиришни акс эттиради, унда давлат ва жамият ривожланишининг янги босқичида модернизацияни янада давом эттиришнинг стратегик дастури белгилаб берилган.
Ушбу босқич давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада демократлаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини, ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, сўз эркинлигини таъминлаш, сайлов қонунчилигини ривожлантириш, демократик бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш бўйича ислоҳотлар учун ҳуқуқий асосларни яратишни давом эттириш билан тавсифланади.
Таъкидлаш жоизки, замонавий даврга оид ҳар хил қарашларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистоннинг энг янги тарихини даврлаштириш билан боғлик мазкур босқичларни, аввало, тарихчи фойдаланиши керак бўлган восита сифатида кўриб тушуниш керак ва бу бошқа мутахассисларнинг фикрлари билан мос келмаслиги ҳам мумкин.
Замонавий тарихни ўрганишнинг долзарблиги унинг замонавий ҳаётга таъсир кўрсатадиган воқеаларни тушунишга ёрдам бериши билан белгиланади. Бу воқеаларнинг тарихий аҳамияти ва моҳияти нимада.? Айрим сиёсатчиларнинг роли қандай, бу воқеаларнинг ривожланиши қандай сценарийларга эга ва улар замонавий жараёнлар билан қандай боғлиқ? Бу яқин тарих жавоб бериши керак бўлган саволлар. Жавоблар эса, мутахассисларнинг воқеа-ҳодисаларни қай даражада ривожланиш ва келажак билан боғлиқ тенденцияларни қай тарзда идрок этиш қобилияти билан боғлиқ.
Давлатимиз раҳбари бугунги тинч ва осойишта ҳаётни сақлашга, мустақилликни мустаҳкамлашга бир неча бор даъват қилар экан, ўсиб келаётган авлод томонидан истиқлолга эришиш тарихини чуқур ўрганиш муҳимлигини, қандай қийин йўлдан ўтганимизни ва яна нима қилишимиз кераклигини алоҳида таъкидлайди.
Ўзбекистоннинг энг янги тарихи ҳали институтционал хусусиятга эга эмас, яъни, мустақил методикага, илмий ишларга ва ўқув-услубий таъминотга эга эмас. Сўнгги йилларда мамлакатимиз тарихидаги воқеалар кўлами ва уларнинг динамикаси уни фан ва таълим олдида тизимли равишда тушуниш масаласини кўтаради.
Бундан ташқари, "янги авлоднинг ўқув, илмий ва услубий адабиётлари ва нашрларини тайёрлаш, Ўзбекистоннинг энг янги тарихини глобал ва минтақавий жараёнлар билан узвий боғлиқ ҳолда, шунингдек, минтақада шаклланган цивилизация, халқлар ва давлатларнинг тарихий ва маданий меросини муштарак тарзда ўрганишни тақозо этади.
Ёшлар мустақил равишда маълумот қидиришлари, турли манбаларни танқидий қабул қилишлари ва таҳлил қилишлари, ўзларининг фуқаролик позицияларини далиллар билан тақдим этишлари керак.
Ёш авлодга эътибор қуйидагиларга боғлиқ. Глобаллашув шароитида Ўзбекистон ёшлари турли мафкуравий оқимларнинг таъсири зонасида қолмоқдалар, уларнинг баъзилари ҳатто мустақил Ўзбекистонни ва унинг ҳукумати юритаётган сиёсатни атайлаб обрўсизлантиришга қаратилган аксил ташвиқотлар исканжасига тушиб қолмоқдаларки, эндиликда илмий ва академик фан сифатида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи билан боғлиқ ахборот хавфсизлиги тизимининг таъминлаш зарур.
Ўзбекистоннинг энг янги тарихи - бу нафақат академик билим ва ўқитиш, балки тарихий хотирани шакллантириш, ватанпарварлик ва фаол фуқаролик позициясини қарор топтириш йўлидир. Ўзбекистоннинг замонавий тарихини билиш - ёшларга ХХ аср охири – ХХIаср бошларида миллий тарих воқеаларини мустақил тарзда баҳолашга, жаҳон тарихи контекстидаги ва давлатимиз тараққиётидаги энг муҳим тенденцияларни кўриш, Ўзбекистоннинг замонавий дунёда тутган ўрни ҳақида тасаввурни шакллантириш, мамлакатнинг янги стратегик йўналишини, унинг ички ва ташқи сиёсатининг устувор йўналишларини тушунишига хизмат қилади..
“Яқин тарих” тушунчаси анъанавийликдан фарқли ўлароқ, тарихнинг "энг янги" фалсафаси мавзусига айланади. У инсоният ва жамият тараққиётининг муаммоларини янги иқтисодий, ижтимоий ва маданий нуқтаи назардан кўриб чиқишга асосланган. У ўзгарувчан дунё ҳодисаларини тадқиқот объекти сифатида қараб, воқеа-ҳодисаларни тарихшуносликнинг бир бўлаги сифатида ўрганиади.
Муайян вазиятларни текшириш усули - тарихий ёндашувга асосланади. Фактор таҳлили - маълум мезонларга кўра, турли омилларни гуруҳлашдан фойдаланиш, ўрганилаётган объектнинг тузилишини билиш, сифат ва миқдорий тавсифларни тақсимлаш бўйича; социологик тадқиқотлар ва оғзаки тарих усуллари - расмий манбалар билан бир қаторда, ушбу воқеалар иштирокчиларининг хотираларидан фойдаланишга, мавзуни кенгроқ ва чуқурроқ кўриб чиқишга, турли даражадаги жараёнларнинг ўзаро муносабати ва ўзаро таъсирини таҳлил қилишга имкон беради. Кўп босқичли таҳлилдан фойдаланиш - қарор қабул қилишнинг асосий принципи ва механизмларини аниқлашга ёрдам беради.
Яқин тарихни ҳар томонлама ўрганиш муҳим назарий ва амалий вазифадир. Замонавий давр тарихини ўрганишда фанлараро ёндашувларни ишлаб чиқиш тавсия этилади. Замонавий жараёнлар ҳам миллий, минтақавий ва глобал жиҳатларни ўрганишга асосланган ҳолда мунтазам равишда таҳлил қилиниши керак.
Совет Иттифоқи мафкурасининг рад этилиши муносабати билан Ўзбекистон замонавий тарих фанида қуйидагилар муаммоли масалаларга айланди:

  • Ижтимоий ва сиёсий ҳаётда олиб борилаётган ислоҳотларнинг аҳамияти.

  • Фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш йўллари.

  • Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мазмуни.

* Халқаро муносабатлар тизимида Ўзбекистоннинг ўрни.

  • Марказий Осиёдаги геосиёсий вазият.

  • Минтақавий ва миллий хавфсизлик.

  • Миллатлараро, динлараро муносабатлар ва ҳ.к.

Замонавий тарих масалалари бўйича тематик тадқиқотлар соҳаси ҳали ҳам этарлича аниқланмаган, фанлараро тадқиқотлар ҳозирча мавжуд эмас. Шунинг учун ҳам замонавий тарихни ўрганишга бутун тарих фанига хос бўлган янги йўналишларни киритиш, замонавий тарихни жиддий методологик асос билан таъминлаш муҳимдир.



Download 54,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish