1- мавзу: ”Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув курсининг предмети, мақсади ва вазифалари, назарий-методик тамойиллари


"Энг янги тарих" тушунчасининг таърифи



Download 54,43 Kb.
bet2/5
Sana20.04.2022
Hajmi54,43 Kb.
#567898
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 мавзу кирил

2. "Энг янги тарих" тушунчасининг таърифи.
Замонавий Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётни ислоҳ қилиш билан бир вақтда, миллий ўзига хосликни мустаҳкамлаш жараёнлари бошланди. Тарихий хотира - миллий ўзига хосликни тарихан идрок этишда асос бўлиб хизмат қилди. Маълумки, тарихий хотира хазинаси миллат тараққиётига ёрдам берадиган миллий онгнинг самарали кучи сифатида она тилига, турмуш тарзига, урф-одатлари ва маданиятига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни талаб қилади. Бу шунчаки маънавий меросни сақлаб қолиш учун тарихий қадриятларни жалб қилиш эмас, балки маънавий тикланиш йўлини бошлаш учун халқ ўзининг кўп асрлик тарихига, минг йиллик маданий тажрибасига, буюк аждодлари меросига мурожаат қилиши ва Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига қандай маънавий-ахлоқий бойликлар билан кириши кераклигини англатади. Буларнинг барчаси И.Каримов томонидан тарихий хотирага берилган мазкур таърифда ўз ифодасини топган:”Тарихий хотира – бу умр мазмунини, авлодлар ўртасидаги ворислик туйғусини, уларнинг бир-бирига дахлдор эканлигини, ҳаётнинг бамисоли узвий ҳалқалар каби кетма-кет боғланишини англаш, тарихдан хулоса чиқариб, бугунги кун учун тўғри йўл танлаш, ота-боболаримизнинг рўҳи покларига ҳурмат билан қараш, миллий қадрият ва анъаналаримизни топташга йўл қўймаслик, уларни кўз қорачиғидек асраш демакдир”.
Биринчи Президентимиз И.А.Каримовнинг 2011 йилда нашр этилган "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" деб номланган асари Ўзбекистон тарихидаги энг янги даврни чуқур ўрганишга кучли туртки бўлди. Унда республика раҳбари сифатида Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг мустақиллик масаласидаги қатъий позициясим аниқ тарихий ҳужжатлар асосида кўрсатиб берилган.У давлат етакчиси сифатида энг машаққатли даврда ўз фаолиятини бошлади. Ҳали Совет Иттифоқи ўз кучини сақлаб, репрессив сиёсатини давом эттирар, аммо, шунга қарамай, чуқур таназзул ёқасига келиб қолган, кишилар орасида келажакка ишончсизлик ва ваҳима кайфияти ҳукмрон эди. Бундай мураккаб шароитда одамларни кутилмаган зарбалардан ҳимоя қилиш, тушкун руҳий вазиятдан олиб чиқиш, уларда эртанги кунга бўлган ишонч ҳиссини қарор топтириш ғоят муҳим эди.
Сирасини айтганда, ушбу китоб - эски тизимни бузиш пайтида, эркин ва мустақил ҳаёт йўлида пайдо бўлган саволларга жавобларни ўз ичига олади. Шу жиҳатдан ҳам у жуда кўп фактик ва таҳлилий материалларни ўз ичига олган энциклопедик асардир. Китобга киритилган ҳар бир тарихий ҳужжатда ўша ташвишли замоннинг ритми сезилади, муаллифнинг ўша тарихий воқеаларга даҳлдорлиги ва бевосита иштирокчиси сифатидаги муносабати акс эттирилади. Бир сўз билан айтганда, ушбу китоб яқин ўтмиш тарихининг ҳақиқий тасвирини тўла акс эттиригани билан ҳам қадрлидир.
Кўплаб миллий тарихий мактабларда мамлакатнинг замонавий тарихининг бошланиши унинг хорижий ҳукмронликдан озод бўлганлиги ва мустақил миллий давлат ташкил топиши билан белгиланади.Замонавий тарихни даврлаштиришга бошқа ёндашувлар тарафдорлари "ҳозирги замон" атамасида ҳозирги замон билан бевосита боғлиқ бўлган даврни назарда тутадилар. Улар ХХ аср тарихи ёки ҳозирги тарих ҳақида гапиришни афзал кўрадилар.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон тарихшунослиги муҳим ўзгаришларга учради. Совет партияси мафкурасининг рад қилиниши муносабати билан у янги босқичга ўтди, ижтимоий ривожланиш эҳтиёжлари олдига янги назарий ва услубий даражани эгаллаш, янги илмий йўналишларни ишлаб чиқишни бошлаш вазифаси қўйилди.
Кўпгина мутахассисларнинг фикрига кўра, Ўзбекистоннинг замонавий тарихи 1989 йилдан бошланади. Мазкур сана билан боғлиқ воқеалар - совет тоталитар тузумининг сўнгги ўн йиллигидан бошлаб чуқур инқироз палласига кирганлиги, хусусан, республикаларнинг миллий, иқтисодий, ижтимоий манфаатларига эът билан характерланади. Ўзбекистон тарихидаги ушбу мураккаб даврда сиёсий саҳнада янги шаклланган лидер - Ислом Абдуғаниевич Каримов пайдо бўлди. Унинг оқилона сиёсати туфайли республиканинг манфаатлари ҳимоя қилинди, мамлакатни сиёсий ва иқтисодий инқироздан, ички ва ташқи можаролардан қутқариш мумкин бўлди. И.А.Каримов давлат раҳбари сифатида фаолият бошлаган кундан бошлаб, миллий мустақиллик ғоясини илгари сурди ва ниҳоят,1991 йил август ойида Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги эълон қилинди.
Суверен давлат сифатида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бутун инсоният тарихий тараққиётининг янги босқичига тўғри келади ва шунинг учун ҳам у замонамизнинг глобал воқеалари билан чамбарчас боғлиқ бўлган энг янги тарихнинг ажралмас қисмига айланди.
Тарихдан маълумки, кўплаб халқларнинг мустақилликка эришиши, уларнинг нафақат янги шаклланган давлатлари таркибини, балки халқаро мақомини ҳам ўзгартирган ва бу "яқин тарих" тушунчасини белгилашда муҳим омиллардан бири бўлган.
Бу ўринда янги ва замонавий замон ўртасидаги тарихий даврни бир воқеа содир бўлган сана билан эмас (жуда катта миқёсда бўлса ҳам) эмас, балки жамиятнинг турли соҳаларидаги сифат ўзгаришини кўрсатадиган ҳодиса ва жараёнларнинг умумий миқёси доирасида аниқлаш керак.
Юқорида айтилганлрдан келиб чиқиб, Ўзбекистонни мустақил ривожланишининг моҳияти, мазмуни ва аҳамиятини баҳолаб, мамлакат яқин тарихини қуйидаги босқичларга бўлиш мумкин.

Download 54,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish