2.7-жадвал
20__ йил ___________ ойи учун амортизация ажратмаларини қурилиш объектлари ўртасида тақсимлаш ҳисоб-китоби
№
|
Асосий воситалар гуруҳи
|
Жами
амортиза-ция
суммаси
|
Шу жумладан объектлар бўйича
|
А
|
Б
|
В
|
%
|
Сумма
|
%
|
сумма
|
%
|
сумма
|
1
|
Бино ва иншоатлар
|
200000
|
15
|
30000
|
25
|
50000
|
60
|
120000
|
2
|
Машина ва асбоб-ускуналар
|
600000
|
100
|
600000
|
-
|
-
|
-
|
-
|
3
|
Юк ташиш транспортлари
|
300000
|
10
|
30000
|
30
|
90000
|
60
|
180000
|
4
|
Автобуслар
|
150000
|
20
|
30000
|
40
|
60000
|
40
|
60000
|
5
|
Бошқа асосий воситалар
|
400000
|
5
|
20000
|
80
|
320000
|
15
|
60000
|
|
Жами
|
1650000
|
|
710000
|
|
520000
|
|
420000
|
Юқорида келтирилган тақсимот асосида аниқланган амортизация харажатлари мос равишдаги қурилиш объектлари таннархига киритилади ва 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счётига очилган аналитик счётларда акс эттирилади.
МАВЗУГА ОИД ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
Қурилиш машиналари ва ускуналари
Транспорт воситалари
Капитал инвестиция
Кўтариш крани иши ҳақида билдирги
Қурилиш машинаси йўл варақаси
Қурилиш машинаси ва механизми иши тўғрисида билдирги
Қурилиш машинаси ва механизми иши тўғрисида билдирги-наряд
Бажарилган ишлар (хизматлар) тўғрисида маълумотнома
Қурилиш машиналарини сақлаш ва эксплуатация қилиш харажатлари
Қурилиш машиналари ва механизмларига ҳисобланган эскириш (амортизация) суммаси
Текшириш учун саволлар:
1 Қурилиш ташкилотларида асосий воситаларнинг таснифи?
2. Асосий воситаларнинг бошланғич қийматининг ҳисоб-китоби?
3. Капитал инвестициялар деганда нимани тушунасиз?
4. Қурилиш машиналари ва механизмларини эксплуатация қилиш харажатлари ўз ичига қандай моддаларни олади?
5. Қурилиш машиналари ва механизмларига ҳисобланган эскириш нечта усулга амалга оширилади?
3-МАВЗУ: Қурилиш материалларини ҳисобга олиш хусусиятлари
Режа:
1.Қурилиш ташкилотларида ишлатиладиган материалларнинг таснифи, тавсифи ва баҳоланиши.
2.Қурилиш ташкилотларида материаллар ҳаракатини ҳужжатлаштириш ва уларнинг омбор ҳисоби.
3.Қурилишга сарфланган материаллар тўғрисида ҳисоботни тузиш ва унга ишлов бериш тартиби.
4.Қурилиш ташкилотларида материалларнинг синтетик ва аналитик ҳисоби
5.Қурилиш ташкилотларида материаллар инвентаризацияси хусусиятлари ва уни натижаларининг ҳисоби
1.Қурилиш ташкилотларида ишлатиладиган материалларнинг таснифи, тавсифи ва баҳоланиши.
Қурилиш, қурилиш-монтаж ва бошқа ишларни белгиланган муддатларда тугатилиши ва буюртмачиларга топширилишида муҳим омиллардан бири бўлиб қурилиш ташкилотларида турли хилдаги ҳамда тегишли миқдордаги материалларнинг мавжудлиги ҳисобланади. Уларга қурилиш материаллари, ёқилғи, мойлаш материаллари, хўжалик инвентарлари ва бошқалар киради.
Қурилиш ташкилотларининг моддий таъминот бўлимлари материалларни ўз вақтида ва керакли миқдорда келиб тушишини таъминлашлари, моддий жавобгар шахслар эса уларнинг бутлигини ва сифатини бузмасдан сақлашлари ҳамда қурилиш майдончаларига талаб қилинган муддатларда ва миқдорларда етказиб беришлари лозим.
Қурилиш ташкилоти бухгалтериясига материалларнинг ҳолати ва ҳаракати устидан узликсиз назоратни олиб бориш, уларни тўғри ва ўз вақтида тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилганлигини таъминлаш, бу бойликларнинг синтетик ва аналитик ҳисобини юритиш, улар тўғрисидаги ахборотларни фойдаланувчиларга ўз вақтида бериш каби муҳим вазифалар юклатилади.
Қурилиш ташкилотларида фойдаланиладиган материалларни турли белгилари бўйича таснифлаш ва тавсифлаш мумкин. Материаллар ҳисобини тўғри юритишда, айниқса, уларни қуйидаги белгилари бўйича таснифлаш муҳим аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |