1- мавзу: Қурилиш ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш асослари



Download 0,87 Mb.
bet26/81
Sana28.10.2022
Hajmi0,87 Mb.
#857423
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   81
Bog'liq
1 бўлим Қурилиш Microsoft Word

Кимга тегишлишига кўра қурилиш ишларида ишлатилаётган материалларни пудратчи қурилиш ташкилотнинг ва буюртмачи ташкилотнинг материалларига бўлиш мумкин. Биринчи турдаги материаллар асосида бажарилган ишлар пудратчи ташкилотнинг ўз материаллари асосида бажарилган ҳисобланса, иккинчи турдаги ишлар эса буюртмачилар материаллари асосида бажарилган ишлар ҳисобланади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам сарфланган материаллар қурилиш объектининг қийматига (таннархига) киритилади. Агар қурилиш ишлари буюртмачиларнинг берган материаллари асосида бажарилган бўлса, у ҳолда уларнинг қиймати ўзаро ҳисоб-китоблар суммасига киртилмайди.
Ишлаб чиқилганлигига кўра қурилиш ташкилотларида ишлатиладиган материаллар ўзи ишлаб чиққан ва ўзи ишлаб чиқмаган материалларга бўлинади. Чунончи, қурилиш ташкилотининг ёрдамчи ишлаб чиқариш бўлинмалари томонидан ишлаб чиқилган ва қурилиш объектларида ишлатилган ғишт, блок, эшик, рамка, турли мослама ва конструкциялар ўз ишлаб чиқаришидан олинган қурилиш материаллари ҳисобланади. Сотиб олинган, буюртмачилардан, таъсисчилардан ва бошқа ташқи шахслардан келиб тушган материаллар ўзи ишлаб чиқмаган материаллар ҳисобланади.
Вужудга келтирган мамлакатига кўра қурилиш ташкилотларида ишлатиладиган материаллар маҳаллий материаллар ва хриждан келтирилган материалларга бўлинади.
Материаллар ҳисобини тўғри юритишнинг муҳим шартларидан бири бўлиб улар қийматини тўғри баҳолаш ҳисобланади. Республикамизнинг 4-сон БҲМС «Товар-моддий заҳиралар»га мувофиқ қурилиш ташкилотларида материалларнинг ҳисоб баҳоси бўлиб уларнинг таннархи ҳисобланади. Қурилиш материалларининг таннархи уларнинг келиб тушиш манбасига кўра турли элементлардан ташкил топади. Чунончи, сотиб олинган материалларнинг таннархи ўз ичига уларнинг сотиб олиш баҳоларидаги қийматини ҳамда сотиб олишга доир барча қўшимча харажатлар (ташиб келтириш, божхона тўловлари, сертикатлаш, брокерларнинг хизмат ҳақлари ва бошқалар)ни олади. Сотиб олишда тўланган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммасини материаллар қийматига қўшиш ёки қўшмаслик қурилиш ташкилотининг бу солиқнинг тўловчиси ёки тўловчиси эмаслигига боғлиқ. ҚҚС тўловчи қурилиш ташкилотларида таъминотчиларга (божхонага) тўланган ҚҚС суммаси материаллар қийматига киритилмайди, балки бюджетга тўланадиган ҚҚС суммасини топишда камайтиришга олиб борилади. Ихчамлаштирилган солиқ режимида фаолият кўрсатаётган қурилиш ташкилотларида сотиб олишда таъминотчиларга (божхонага) тўланган ҚҚС суммаси бевосита материаллар қийматига (таннархига) киритилади.
Ўз ишлаб чиқаришидан олинган материаллар таннархи уларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ барча моддий, меҳнат ва бошқа харажатлардан ташкил топади. Бунда бир бирлик материалнинг ўртача таннархи калькуляция қилиш йўли билан қурилиш материалларини ишлаб чиқишга сарфланган харажатларнинг жами суммасини жами ишлаб чиқилган материалларнинг миқдорига бўлиш орқали топилади.
Таъсисчилардан олинган ҳамда беғараз (бепул) келиб тушган материалларнинг таннархи деганда уларнинг шартномаларда кўрсатилган баҳолардаги қиймати тушунилади.
Турли манбалардан олинган материаллар омборларда ва қурилиш майдончаларида ФИФО, АВЭКО ёки бир ўзини идентификациялаш усулларидан бири асосида ҳисобланган қиймати (таннархи) бўйича ҳисобдан чиқариб борилади.
ФИФО усулда қурилиш материалларининг чиқими (қурилиш ишларига сарфи ва бошқа чиқимлари) уларнинг келиб тушиш кетма-кетлигидаги қиймати (таннархи) бўйича амалга оширилади. Масалан, 20__ йил 1 май ҳолатига омборда 10 тонна ҳар бир тоннасининг кирим баҳоси 80000 сўм бўлган жами 800000 сўмлик цемент мавжуд бўлган, май ойида уларнинг тушуми қуйидагича бўлган дейлик:


Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish