2.4-жадвал
Қурилиш машиналари ва механизмларини эксплуатация қилиш харажатларини счётларда акс эттириш
№
|
Операциянинг мазмуни
|
Сумма
|
Дебет счет
|
Кредит счет
|
Асос бўлувчи ҳужжат
|
1
|
Ҳисобланган иш ҳақи
-кран машинстига
-бульдозер ҳайдовчисига
-буёқ пуркагич аппарати
Ходимларига
|
400000
200000
300000
|
2521
2522
2523
|
6710
6710
6710
|
Ҳисоб-тўлов қайдномаси
|
2
|
Ҳисобланган ижтимоий суғуртага ажратма ( ҳисобланган иш ҳақи суммасидан 24 % миқдорида)
-кран машинстига
-бульдозер ҳайдовчисига
-буёқ пуркагич аппарати
Ходимларига
|
96000
48000
72000
|
2521
2522
2523
|
6520
6520
6520
|
Ҳисоб-китоб
|
3
|
Сарфланган материаллар
-кран учун
-булодозер учун
-бўёқ пуркагич аппарати учун
|
300000
100000
100000
|
2521
2522
2523
|
1010-1090
|
Материал ҳисоботи
|
4
|
Ҳисобланган амортизация
-кран учун
-бульдозер учун
-бўёқ пуркагич аппарат учун
|
150000
80000
50000
|
2521
2522
2523
|
0230
0230
0230
|
Ҳисоб-китоб
|
5
|
Ижара ҳақи суммасига (бульдозер ковуши учун)
|
100000
|
2522
|
6910
|
Ҳисоб-китоб
|
6
|
Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари (кран бўйича)
|
1000000
|
2521
|
2310
|
Ҳисоб-китоб
|
7
|
Қурилиш машиналари ва механизмларини эксплуатация қилиш харажатларининг ҳисобдан чиқарилишига
-кран учун
-бульдозер учун
-бўёқ пуркагич аппарати учун
|
1946000
528000
522000
|
2010
2010
2010
|
2521
2522
2523
|
Ҳисоб-китоб
|
Қурилиш машиналари ва механизмларини эксплуатация қилиш харажатлари, одатда, улар ҳисобот даврида қайси объектда ишлатилган бўлса, ўша объект таннархига киритилади. Агар ҳисобот даврида қурилиш машиналари ва механизмларидан бир нечта объектларда фойдаланилган бўлса, у ҳолда ушбу харажатлар қурилиш объектлари ўртасида махсус ҳисоб-китоб асосида тақсимлаб чиқилади. Харажатларни қурилиш объектлари ўртасида тақсимлаб чиқиш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
(1) дастлаб ҳисобот даврида қурилиш машиналари ва механизмларига сарфланган жами харажатлар уларнинг ҳар бири бўйича юқорида келтирилган бухгалтерия ёзувлари асосида топиб олинади;
(2) қурилиш машиналари ва механизмларининг ҳисобот даврида барча объектларда ишлаган жами иш вақти (машина/соат) билдирги-нарядлар ва маълумотномалар асосида топилади;
(3) машина ва механизмларнинг 1 соатлик ишига тўғри келадиган харажат суммаси топилади, бунинг учун жами харажатлар жами ишланган машина/соат миқдорига бўлинади;
(4) бир соатга тўғри келувчи харажатларни машина ва механизмларни ҳар бир қурилиш объектида ҳақиқатда ишлаган вақтига кўпайтириш йўли билан улар таннархига киритиладиган харажатлар суммаси топилади.
Мисол. Айтайлик, юқорида келтирилган жадвалдаги харажатлар қурилиш ташкилотида қурилиш ишлари олиб борилган учта объектга тааллуқлидир. Кўтариш кранининг иш вақти 240 соат ва у «А» объектга тегишли, бульдозернинг ишлаган жами иш вақти 200 соат, шундан: «А» объектга –96 соати, «Б» объектга 64 соати ва «В» объектга 40 соати тегишли. Бўёқ пургагич аппаратидан фойдаланиш вақти 150 жами соат, унинг 86 соат «Б» объектга ва 64 соати «В» объектга тегишлидир.
Ушбу маълумотларга ва юқорида изоҳи берилган тартибга асосан қурилиш машиналари ва мехаизмларини эксплуатация қилиш харажатлари қурилиш объектлари бўйича қуйидагича тақсимот қилинади (2.5-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |