2.Асосий воситаларнинг тугатилиши
1
|
Асосий воситанинг бошланғич қийматига
|
6000000
|
9210
|
0111-0190
|
Тугатиш далолатномаси
|
2
|
Жамланган эскиришни ҳисобдан чиқариш
|
5000000
|
0211-0290
|
9210
|
Тугатиш далолатномаси
|
3
|
Қайта баҳолаш бўйича резервни ҳисобдан чиқарилишига
|
250000
|
8510
|
9210
|
Ҳисоб-китоб
|
4
|
Тугатиш харажатлари
|
100000
|
9210
|
6710,
6520,
6990
|
Тугатиш далолатномаси,
қайдномалар
|
5
|
Тугатишдан олинган материаллар
|
200000
|
1090
|
9210
|
Тугатиш далолатномаси,
кирим далолатномаси
|
6
|
Тугатишдан олинган фойда
|
-
|
9210
|
9310
|
Тугатиш далолатномаси
|
7
|
Тугатишдан кўрилган зарар
|
650000
|
9430
|
9210
|
Тугатиш далолатномаси
|
3.Асосий воситаларнинг бепул берилиши
|
1
|
Асосий воситани бепул бериш қийматига
|
50000
|
4010
|
9210
|
Шартнома, счёт-фактура
|
2
|
Асосий воситанинг бошланғич қийматига
|
600000
|
9210
|
0111-0190
|
Шартнома, счёт-фактура
|
3
|
Жамланган эскиришни ҳисобдан чиқариш
|
500000
|
0211-0290
|
9210
|
Шартнома, счёт-фактура
|
4
|
Қайта баҳолаш бўйича резервни ҳисобдан чиқарилишига
|
50000
|
8510
|
9210
|
Ҳисоб-китоб
|
5
|
Бепул беришдан кўрилган зарар суммасина
|
50000
|
9430
|
4010
|
Шартнома, счёт-фактура
|
4.Асосий воситаларнинг таъсис бадали сифатида киритилиши
|
1
|
Асосий воситани таъсис бадали сифатида берилган қийматига
|
700000
|
0610-0690
|
9210
|
Шартнома, счёт-фактура
|
2
|
Асосий воситанинг бошлан-ғич қийматига
|
600000
|
9210
|
0111-0190
|
Шартнома, счёт-фактура
|
3
|
Жамланган эскиришни ҳисобдан чиқариш
|
500000
|
0211-0290
|
9210
|
Шартнома, счёт-фактура
|
4
|
Қайта баҳолаш бўйича резервни ҳисобдан чиқарилишига
|
50000
|
8510
|
9210
|
Ҳисоб-китоб
|
6
|
Олинган фойда
|
650000
|
9210
|
9310
|
Ҳисоб-китоб, счёт-фактура
|
Умумдавлат солиқларини тўловчи қурилиш ташкилотларида сотилган асосий воситаларнинг сотиш қиймати (Сқ) қолдиқ қиймат (Ққ)дан катта бўлса (Сқ Ққ), у ҳолда улар ҚҚС тўловчи ҳисобланади. Агар сотиш қиймати (Сқ) қолдиқ қиймат (Ққ)дан кичик бўлса (Сқ Ққ) ёки улар ўзаро тенг бўлса ( Сқ = Ққ), у ҳолда қурилиш ташкилотлари ҚҚС тўловчи ҳисобланмайдилар. Асосий воситаларни таъсис бадали сифатида киритилиши ҳам Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСга тортилмайди.
Асосий воситаларни сотишдан кўрилган зарарлар, агар бу асосий воситалар 3 йилдан кам ишлатилган бўлса, Солиқ кодексига мувофиқ (22–модда) фойда солиғи бўйича солиқ базасига қайта қўшилади.
Асосий воситаларни тугатиш уларнинг тўлиқ амортизация қилинганлиги ёки қилинмаганлигидан қатъий назар эксплуатация қилиш ҳолати йўқотилган ҳолларда амалга оширилади. Бунинг учун қурилиш ташкилоти раҳбари буйруғи билан ликвидация комиссияси тузилади. Ликвидация комиссияси таркибига корхона ходимларидан ташқари қизиқувчи органлар (ҳокимият ва бошқалар) вакиллари ҳам киритилиши мумкин. Комиссия ликвидация натижаларини махсус ликвидация далолатномаси (ОС-4 шакл) билан расмийлаштиради. Ушбу далолатнома ликвидация натижаларини бухгалтерия ҳисоби счётларида юқорида келтирилган тартибда акс эттиришга асос бўлади.
3.Қурилиш машиналари ва механизмлари иш фаолиятининг
ҳисоби
Қурилиш ташкилотларида махсус машина ва механизмлар иш фаолиятини алоҳида ҳисобга олиб боришнинг объектив ва субъектив сабаблари мавжуд. Уларнинг асосийларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
биринчидан, махсус қурилиш машина ва механизмларининг қиммат туриши улардан унумли ва самарали фойдаланиш талабини қўяди;
иккинчидан, қурилиш машина ва механизмларидан қурилиш ишларини бажаришда фақат тегишли босқичларда ва мақсадларда ишлатилиши улар иш фаолиятини ҳар бир қурилиш объекти бўйича ҳисобини олиб боришни тақозо этади;
учинчидан, уларнинг қурилиш майдончаларига етказиб келиниши, ўрнатилиши ва ишлатилиши маълум техника ва меҳнат хавфсизликлари шартларига қатъий амал қилишни, махсус тайёргарликни, касбий маҳоратни, шунингдек бу мақсадлар учун қўшимча сарф-харажатларни талаб қилади.
Таъкидлаш жоизки, республикамизда қурилиш машиналари ва механизмлари иш фаолиятини ҳисобга олиш учун махсус меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган эмас. Қурилиш ташкилотларида бугунги кунда қурилиш машиналари ва механизмлари иш фаолиятининг ҳисобига доир дастлабки ҳужжатлар, уларни тузиш, ишловдан ўтказиш собиқ СССР даврида тасдиқланган меъёрий ҳужжатларга асосланилган ҳолда амалга оширилмоқда.
Қурилиш машина ва механизмлари иш фаолиятини акс эттирувчи бошланғич ҳужжатлар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
кўтариш крани иши ҳақида билдирги (ЭСМ -1 шакл);
қурилиш машинаси йўл варақаси (ЭСМ-2 шакл);
қурилиш машинаси ва механизми иши тўғрисида билдирги (ЭСМ-3 шакл);
қурилиш машинаси ва механизми иши тўғрисида билдирги-наряд (ЭСМ-4 шакл);
қурилиш машинаси (механизми) иши ҳисоби картаси (ЭСМ-5 шакл);
қурилиш машиналари (механизмлари) иши ҳисоби журнали (ЭСМ-6 шакл);
бажарилган ишлар (хизматлар) тўғрисида маълумотнома (ЭСМ-7 шакл).
Do'stlaringiz bilan baham: |