1. – мавзу: Кредитнинг моҳияти ва зарурлиги Режа



Download 60,12 Kb.
bet6/7
Sana29.04.2022
Hajmi60,12 Kb.
#593664
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
10.1-маъруза

5. Кредитнинг мақсадли бўлиши. Бу тамойилнинг моҳияти шундаки, қарз олувчи томонидан олинган кредитлар аниқ бир мақсадни амалга оширишга йўналтирилган бўлиши зарур. Кредитнинг қайси мақсадга йўналтирилганлиги, масалан, товар-моддий бойликлар сотиб олишга ёки бирор ишлаб чиқариш харажатларини қоплашга ва ҳоказо аниқ бирор объектга мақсадли йўналтирилганлиги корхона билан банк ўртасида тузиладиган кредит шартномада кўрсатилган бўлади. Корхона олган кредитини фақатгина кредит шартномада кўрсатилган ишни бажаришга сарфлаши керак. Бунда кредит муайян, аниқ объектга: ишлаб чиқариш харажатларига, ишлаб чиқариш захираларига, тайёр маҳсулотга, жўнатилган товарларга, ҳисоб-китоб ҳужжатларига ва ҳоказоларга берилади.
Юқорида келтирилган тамойиллар кредитнинг иқтисодий категория сифатида мавжуд бўлиши ва ҳаракат қилишининг муҳим томонларини ўзида ифодалайди.
Бизнинг фикримизча, бозор иқтисодиёти шароитида кредитнинг юқорида келтирилган тамойилларидан ташқари, кредитдан оқилона фойдаланишни ифодаловчи тамойил кредитнинг самарадорлиги тамойилини киритишимиз зарур. Бу тамойил нафақат кредит ва фоиз суммасини банкга қайтариб тўлашни, бундан ташқари, шу кредит ёрдамида кредитланадиган ёки молиялаштириладиган соҳа, тармоқ, корхона қанча самарадорликка эришишини ифодалаши зарур. Бозор иқтисодиёти шароитида бериладиган кредитлар маълум бир лойиҳа-ларнинг бажарилишига йўналтирилган бўлади. Банклар лойиҳаларни кредитлаш ёки молиялаштиришдан олдин лойиҳани бажариш учун йўналтириладиган маблағларнинг самарадорлигини ҳисоблаб чиқишлари зарур.
Агар биз бозор иқтисоди юқори ривожланган мамлакатларда кредитлаш ва лойиҳаларни молиялаштириш амалиётига эътибор берадиган бўлсак, бу мамлакатларда корхона, ташкилотларга кредит беришдан олдин қўйиладиган маблағларнинг самарадорлиги ҳисоб-китоб қилиб чиқади. Агарда лойиҳага қўйиладиган маблағлар самара берадиган бўлсагина, шу лойиҳа учун маблағ ажратилади. Ҳар бир корхона ва ташкилот учун кредитдан фойдаланишда унинг самарадорлигига алоҳида эътибор бериш фойдадан холи эмас, чунки самарадорлик кредитнинг зарурий шартларидан бири ҳисоб-ланади. Кредитнинг самарадорлиги ишлаб чиқариш ва савдо ҳажмига тўғридан-тўғри боғлиқ. Самарадорлик тамойилининг мавжудлиги ва унга риоя қилиш кредитнинг бошқа тамойилларининг бажарилиши учун асос ҳисобланади. Самарадорлик кредитдан аниқ, мақсадли фойдаланишни тақозо қилади. 
Кредит ресурсларнинг самарадорлиги асосан икки омил: сотилган маҳсулотнинг ҳажми ва кредит ресурсларининг айланиш даврига боғлиқ. Савдо ҳажми қанчалик катта бўлса ва кредит ресурсларининг айланиш даври қанчалик қисқа бўлса, кредит қўйилмаларининг самарадорлиги шунчалик юқори бўлади. Банк томонидан берилган маблағлар хўжалик айланмасида, ишлаб чиқаришга тезроқ жорий қилинса ва кредит маблағлар ишлаб чиқариш ва муомала жараёнини тезроқ босиб ўтса, улар келтирадиган самарадорлик шунчалик юқори бўлади. Банк кредити маблағлар доиравий айланишининг бирор босқичида ушланиб қоладиган бўлса, бу ҳол кредитни тўлаш муддатининг кечиктирилишига олиб келади. Бу, албатта, кредитнинг самарадорлиги пасайганлигидан далолат бериши мумкин.
Кредитнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида ғарб мамлакатлари амалиётида кредитлашнинг биз учун янги қоидаси қўлланилади. Бу қоида кредитлашда «5 «С»лар қоидаси» деб юритилади.
«5 «С» лар қоидаси»га асосан ҳар бир «С» бўйича корхонанинг фаолияти таҳлил қилиб чиқилади ва корхона фаолияти талабга жавоб берсагина корхонага кредит берилади. Қоидага асосан «С» ҳарфлари корхоналарнинг хўжалик фаолиятининг қуйидаги жиҳатларини ифодалайди.
Character – қарз олувчининг характерини баҳолаш, унинг аввалги қарзлари; қарзни тўлай олиш қобилияти ҳамда бозордаги обрўси;
Саpаsity –қарз олувчининг бошлаган ишни охирига етказа олиш, тегишли даромад олиш ҳамда банк кредитларини қайтара билиш қобилияти;
Саpitаl – қарз олувчи сармоясининг етарлилиги;
Conditions – шартлар. Бунда иқтисодий муҳим ва мазкур бизнеснинг ривожланиши назарда тутилади;
Coloteral – гаров (кафолат, кафиллик, суғурта полиси, товар-моддий бойликлар) ва бошқалар.
Режали иқтисодиёт даврида кредитлашнинг бу тамойилларидан ташқари яна бир неча бошқа тамойиллар қўшимча равишда амал қилар эди. Социалистик хўжалик даврида юқоридаги тамойиллар иккинчи даражали ҳисобланар эди. Қуйидаги тамойиллар эса асосий, биринчи даражали тамойиллар бўлиб, кредитлаш жараёнида банклар кўпроқ шу тамойилларнинг бажарилишига эътибор берар эди.

Download 60,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish