1. – мавзу: Кредитнинг моҳияти ва зарурлиги Режа



Download 60,12 Kb.
bet5/7
Sana29.04.2022
Hajmi60,12 Kb.
#593664
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
10.1-маъруза

4. Тўловлилик тамойили. Бу тамойил айланма фондларининг доиравий айланишини, кен-гайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнини таъминловчи тўлов ресурслари суммасини аванслаштириш заруриятидан келиб чиқади.
Бу тамойилга асосан корхоналар фойдаланилган қарз маблағлари учун кредиторга фоиз шаклида тўловни ўтказадилар. Кредитнинг тўлаш уни тўлиқ суммада ўз эгасига қайтарилишинигина эмас, шу билан кредит учун фоиз шаклидаги тўлов билан қайтарилишини ифодалайди. Демак, кредитор ўз маблағларини ҳеч вақт ўз ҳажмида қайтариб олиш шарти билан бермайди, бунда у маблағни қарзга берганлиги учун муайян тўлов талаб қилади (фоизсиз имтиёзли кредитлар бундан мустасно).
Кредитнинг тўлови нафақат банклар хўжалик ҳисоби мақомига, шу билан бирга, корхоналарни бевосита фойдаси билан боғлиқ хўжалик ҳисобига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади.
Кредит учун ҳақ тўлашнинг иқтисодий моҳияти қарз берувчи ва қарз олувчи ўртасидаги қўшимча олинган фойданинг тақсимланишини қайд қилишда намоён бўлади. Кўриб чиқилаётган тамойилнинг амалиётда учта асосий функциясини бажарувчи банк фоизи меъёрини ўрнатиш жараёнида намоён бўлади:
– юридик шахслар фойдасининг ва жисмоний шахслар даромадининг тақсимланиши;
– ишлаб чиқаришни тартибга солиш ва ссуда капиталининг тақсимланиши орқали тармоқ, тармоқлараро ва халқаро миқёсда айланиши;
– иқтисодиёт ривожининг инқирозли босқичида банк мижозларининг пул маблағларини инфляциядан ҳимоялаш ва бошқалар.
Ссуда фоизининг ставкаси ссуда капиталидан олинган йиллик даромад суммасининг берилган кредит суммасига нисбати билан аниқланиб, кредит ресурсларининг баҳоси сифатида намоён бўлади. Бошқа товарлар баҳоси белгиланишининг анъанавий механизмидан фарқли ўлароқ, кредитнинг баҳоси, ссуда капитали бозоридаги талаб ва таклифнинг нисбатини ўзида акс эттиради ва у бир қатор омилларга боғлиқ бўлади:
– бозор иқтисодиётининг даврий ривожланиши (инқироз даврида ссуда фоизи ўсади, юксалиш даврида эса пасаяди);
– инфляция жараёни суръатлари (амалиётда ссуда фоизининг инфляция ўсиш суръатларидан орқада қолиши учраши мумкин);
– тижорат банкларни кредитлаш жараёнини амалга оширувчи Марказий банк орқали давлат кредитини тартибга солишнинг самарадорлиги;
– халқаро кредит бозоридаги ҳолат (масалан, бирор мамлакатда кредит бўйича фоиз ставкасининг ошиши шу мамлакатга чет эл капиталининг оқиб келишига олиб келади ва бу миллий бозорлар ҳола-тига таъсир кўрсатади.);
– жисмоний ва ҳуқуқий шахслар пул жамғармаларининг динамикаси (уларнинг ҳажми қисқарган ҳолда ссуда фоизи ўсади);
– потенциал қарз олувчиларнинг кредит ресурсларига бўлган эҳтиёжини аниқлаб берувчи ишлаб чиқариш динамикаси;
– ишлаб чиқаришнинг мавсумийлиги (чет эл амалиётида банклар мавсум даврида кредитлар бўйича фоизларни оширадилар);
– давлат томонидан бериладиган кредит миқдори билан давлатнинг ички қарзлари ўртасидаги нисбат (ссуда фоизи ички давлат қарзлари ўсиши билан бирга ўсиб боради).

Download 60,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish