1. – мавзу: Кредитнинг моҳияти ва зарурлиги Режа


Кредитнинг қайтиб бериш тамойили



Download 60,12 Kb.
bet3/7
Sana29.04.2022
Hajmi60,12 Kb.
#593664
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
10.1-маъруза

1. Кредитнинг қайтиб бериш тамойили. Бу тамойил кредитнинг мустақил иқтисодий тушунча эканли-гининг шартидир. Қайтиб бериш кредитнинг умумий белгиси ҳи-собланади. Қайтиб бериш ўз-ўзидан вужудга келмайди: у моддий жараёнларга, қиймат айланишининг тугашига асосланади. Аммо айланма ҳаракатнинг тугаши бу – қайтариб бериш эмас, фақат қайтариб бериш учун замин тайёрлашдир. Кредитни қайтариш айланмадан чиққан маблағлар қарз олувчига пул маблағларини қайтариш имкониятини берган тақдирда амалга оширилади. Қайтариб бериш лаёқати иккиёқлама жараённи ифода этади, у кредитор учун ҳам, қарз олувчи учун ҳам бир хил даражада муҳимдир.
Қийматнинг қайтувчи ҳаракатининг ҳуқуқий томони ҳам муҳимдир. Муайян бир муддатга бериладиган қийматга эгалик ҳуқуқи кредитордан қарз олувчига ўтмайди. Қарзга бериладиган қиймат фақат муайян бир муддатгагина ўз эгаси қўлидан узоқлашади, лекин эгасини ўзгартирмайди. Бўш турган ресурсларни аккумуляция қилувчи банклар бу ресурслардан хусусий ресурслар сифатида фойдалана олмайди. Банк қарзга берувчи маблағнинг эгаси бўлиб, корхона, ташкилот, алоҳида шахслар ҳисобланади. Қайтариб бериш муайян шартномада акс эттирилади. Қайтариб бериш объектив белги ҳисобланади. Кредитни қайтариб берувчи томон уни бошқа иқтисодий категориялардан, жумладан, молиядан фарқ қилиш имкониятини беради.
Кредитдан самарали фойдаланиш асосида қайтариб бериш – бутун банк фаолиятининг марказий пункти ҳисобланади. Кредитнинг бу тамойили кредит ва ундан фойдаланганлик учун фоиз суммасини кредит берган муассаса ҳисобига кўчириш йўли билан ифодаланади. Шу йўл билан банклар кредит ресурсларининг қайта тикланишини таъминлайдилар. Бизнинг амалиётимизда марказлашган режали иқтисодиёт шароитида кредитлашнинг «қайтарилмайдиган ссуда» деган норасмий тушунчаси бор эди. Кредитлашнинг бу шакли халқ хўжалигининг кўп тармоқларида, айниқса, қишлоқ хўжалиги соҳасида кенг тарқалган эди. Кредит давлат банки томонидан қарз олувчининг молиявий аҳволини ҳисобга олмаган ҳолда берилар эди. Ўзининг иқтисодий моҳиятига кўра, қайтарилмайдиган ссудалар бюджет субсидиясининг қўшимча шакли сифатида намоён бўлади. Бозор иқтисодиёти шароитида «қайтарилмас кредит» тушунчаси бозор иқтисодиёти тамойиллари учун бегона ҳисобланиб, бундай кредитнинг амалиётда бўлиши иқтисодиёт учун жуда хавфлидир.

Download 60,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish