Компьютерда моделлаштириш.
Моделлаштириш дастури табиий равишда ъаракатланувчи тасвир ва овоз ёрдамида бундай тизимнинг интерактив қобилияти билан биргаликда қандайдир борлиқни тасаввур қилиш имконини беради. Бундай тизимлар илк бор пайдо бўлганда нисбатан мураккаб ва қиммат эди, шу боис фақат ъарбий мақсадлардангина фойдаланилар эди. Бундай тизим ёрдамида танклар уруши, ъаво жанглари ўтказилган. Бундай усул молиявий жиъатдан ъам фойдали. Чунки бир соатлик ъақиқий ўқув жангини тасаввур қилинг (қанча материал, қурол – аслаъа, ёнильи ва ъоказо сарфланади), ноъарбий шароитда фойдаланиш учун моделлаштириш тизими чиқинди Маҳсулоти сифатида пайдо бўлади.
Истеoмол бозорида илк компьютерда моделлаштириш уринишлари анча «камтарона» эди. Бироқ кучли процессорларнинг пайдо бўлиши ва тезкор хотира ъажмининг ортиши туфайли бозорда аниқ ўйин дастурлари пайдо бўла борди. Масалан, STARSWARS ZWING компьютер ўйини.
Ўйинчи аввалига оддий ўйинлардан бошлаб сўнг бир қатор «тарихий жанг» лар иштирокчиси бўлиши мумкин. Видео тизим эса ўйин давомида унинг натижаларини ёзиб бориши мумкин. Ўйин сўнгида ўйинчи ўз ъаракатлари, ъолатлари, керакли пайтда қандай қарор қабул қилганини кўриб чиқиш ва шу асосда хулосалар чиқариши мумкин. Ўйинчи етарли даражада тажрибага эга бўлгач, «Бутун олам билан жанг» га кириши мумкин.
60 - йиллар охири 70 – йиллар бошларида Америкада интерактив тизим яратилган. У, масалан, видеокамера ва ъаракатланиш датчиклари ёрдамида бинодаги мавжуд кишилар сонини қайд этарва сўнг керакли эффектни ишлаб чиқувчи компьютерга маълумотларни узатар эди. Албатта , у пайтда техник имконятлар жуда чекланган ва бу ьояни тезда ривожлантиришга тўсқинлик қилар эди, лекин юқорида айтиб ўтганимиздек, 20 йил аввал ъаракат бошланган.
Асбоб – ускунани ихчамлаштириш борасида жиддй ютуқларга эришилгач, кейинги ижод учун ьаройиб шароитлар яратилди. Шулардан айримларини келтириб ўтамиз.
Мотоциклчининг ъимоя шлемидан каттароқ бўлган махсус шлем кўз олдига жойлаштирилган иккита монитор билан жиъозланади. Бу мониторлар фойдаланувчи учун бутун электрон таълилни тақдим этувчи «дунёга қаровчи кўз» бўлиб хизмат қилади. Агар фойдаланувчи бошини бурча мониторда ъам ўша йўналишдаги тасвир пайдо бўлади.
Датчикли қўлқоплар фойдаланувчининг «аслаъасини» бойитади. Бу қўлқоплар датчиклар ёрдамида қўл ёки ҳатто алоъида бармоқлар ъаракатини электрон импулсларга айлантириб беради. Қўлқоп ичидаги икки қават мато ичига жойлаштирилган шиша толадан бўлган кабел эса ҳатто бармоқлар ъаракатини ъам қайд этади. Комплекс ъаракат қандайдир виртуал қўлдан компьютерга узатилади ва у ерда жавоб ъаракати ъақидаги масала ъал этилади.
Қўлқоп кейинчалик яна ривожлантирилиб, унинг иш принципи костюмга кўчирилади ва энди бутун тана ъаракати электр сигналларига айлантирилиб бериладиган бўлди. Бу ьояни Американинг NASA космик идораси қўллаб – қувватлади. Чунки улар бундай конструкция ёрдамида роботларни бошқармоқчи. Бундай тизимлар истеoмол бозорига тушгунча ъали бир қанча вақт ўтиши керак. Лекин, муаллифлар шуни ишонч билан таoкидламоқдаки, бизнинг болалларимиз компьютер ўйинларини ёки видеофилpмларни томоша қилибгина қолмай, у ердаги воқеаларга аралашиш имконига эга бўладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |