Конгресс Виртуал кутубхонаси
НТТР://lcweb.lоc.gоv Конгресс Кутубхонасининг электрон кўриниши бўлиб, у дунёдаги энг йирик виртуал кутубхоналардан биридир. (4.18расм) Конгресс кутубхонаси 1800 йили 24 апрелда ташкил этилган. Унда 115 миллиондан зиёд китоб ва хужжатлар йиьилган.
Виртуал кутубхонада тарихга оид маълумотлар, турли коллекциялар, расмлар, информациялар, янгиликлар мавжуд. Бу кутубхона бўйлаб сайр қилганингизда, унда мужассамланган обидаларнинг тарихи бўйлаб сафар қилгандек бўласиз.
WWW Виртуал кутубхонаси
НТТР://www.vlib.оrg WWW Виртуал кутубхонаси турли туман маълумотларни ўз ичига олади: кишлоқ хўжалиги, иктисод ва бизнес, компьютер технологиялари, алоқалар, информация ва журналистика, ўқиш, қонунлар, илм фан ва ъоказолар (4.19расм) Кутубхонанинг қуйидаги бўлинмалари хам мавжуд: Пансилвания Давлат Университети (USA), Буюк Британия (UK), Швейцария (Switzerland) ва Аргентина. Кутубхонада алфавит бўйича, сўз ва жумлалар бўйича қидириш системаси ишлайди.
GРО Access
НТТР://gро.gоv US Gоverment Рrinting Оffice маркази миллионлаб маълумотларни ўзида мужассамлаган (4.20расм). Унда Сиз АҚШ даги турли - туман хужжатлар, китоблар, янгиликлар билан танишишингиз мумкин. Хар ойда бу кутубхона 28.000.000 та хужжат билан тўлдирилиб борилади. Бу вазифани махсус электрон маълумотлар бўлинмаси бажаради.
Бунда махсус электрон каталоглар хам ишлаб чиқарилади. Консулpтациялар ва буюртмалар телефон ва электрон почта орқали бажарилади. Кунига бир неча минглаб фойдаланувчилар бу хизматдан фойдаланади. Бу кутубхонадан давлат ва шахсий корхоналар кенг фойдаланади.
Кутубхонада болалар учун махсус бўлинма бор. Бу бўлинмада болалар ўзига зарур ва кизиқарли маълумотларни олиши мумкин. Бу: тарихга оид, қонунларга оид, ўқишга оид зарур тўплам ва маълумотлардир. Бу бўлинма номи АҚШ ъукуматининг болалар учун сахифаси (Ben's Guide tо the U.S.
НТТР://bensguide.gро.gоv'>Gоverment fоr kids), манзили НТТР://bensguide.gро.gоv
Маркетинг ва реклама бўлими кутубхона каталогларини ишлаб чиқади ва уларни дунё бўйлаб тарқатади.
НТТР://vcu.librarv.edu
Virginia Cоmmоnwealth University электрон кутубхонаси. (4.21расм). Бу кутубхона университетнинг электрон кутубхонасидир. Бу кутубхона ўзида кўпгина китоб, мақолалар, журналлар, аудио ва видео маълумотларни мужассамлаган. Кутубхона барча конференциялар, анжуман ва маoрузалар хақидаги маълумотларни мунтазам эoлон қилиб туради.
www.library.wustl.edu Вашингтон Университети Виртуал Кутубхонаси
Ушбу кутубхонада қуйидаги мавзулардаги маълумотлар мавжуд: санoат ва архитектура, биология, бизнес, химия, илм-фан, тиббиёт, қонунлар, математика ва ъоказолар . Кутубхона қидириш системаси мавжуд. Кутубхона маълумотларга буюртмалар қабул қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |