1- мавзу Кириш



Download 25,66 Mb.
bet28/75
Sana23.02.2022
Hajmi25,66 Mb.
#177627
TuriПрограмма
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   75
Bog'liq
AXBOROT TYEXNOLOGIYaLARI ASOSLARI

Входншие жилдини очинг.
Ўқилмаган хатлар рўйхатда тим қора рангда кўрсатилади.
Хатни танлаб, сичқонча тугмачасини чертсангиз, хат мазмуни экранда хосил бўлади.
Агар муаллифга жавоб юбормоқчи бўлсангиз,
Тугмачасини босиш керак.
Экранда муаллиф манзили кўрсатилган дарча хосил бўлади. Унда жавобни ёзиш ва сўнг жўнатиш лозим.
Кераксиз хатни белгилаб, Удалитp тумачасини босиб саватга жўнатишингиз мумкин.
Кирилл алифбосида бир неча кодлар мавжуд. Баoзан хатни ўқиш учун кодни алмашлаш зарур бўлади. Бунинг учун
Вид менюсининг код командасидан кераклисини танлаш лозим. Одатда хатлар KОI8R, Cyrillic(Windоws) кодларида ёзилади.
Хужжат, расм ва турли файлларни жўнатиш
Хужжат, график, аудио ва видео файлларни хатга илова қилиш мумкин. Турли хужжатлар, жадваллар, расм, ёки шунга ўхшаш маълумотлар илова ёрдамида жўнатилади. Хужжатни тайёрлаган программа форматида жўнатган маoқул. Масалан, Wоrd, Excel ёки Роwer РсмгНда тайёрланган хужжат. Чунки адресат файлни асли холида қабул қилиб олиши ва ундан фойдаланиши мумкин.
Лекин бу файлларнинг хажми катталигини хисобга олиш зарур. Уларни жўнатишдан аввал хажмини архиватор программалар ёрдамида кичрайтириш зарур.
Мисол тариқасида хужжатни хатга илова қилиб жўнатайлик. Бунинг учун қуйидагиларни бажаришингиз зарур.
1. Хатни ташкил этинг.
2. Унда манзил ва мавзуни кўрсатинг.
3. Хатда иловага изоҳ келтиринг.
4. Сўнг хатга хужжатни илова қилиш учун илова тугмачасини босинг.
5. Экрандаги хосил бўлган дарчадан хужжат жойлашган жилддан файл номини танланг ва Вложитp тугмачасини босинг. Натижада илова номи хатнинг Аттачмент майдонида хосил бўлади (3.12расм).

6. Хатни одатдагидек жўнатинг.
7. Отправленнқе жилдини очсангиз, юборган хатингиз ёнида илова белгисини кўрасиз.
Иловали хатни ўқиш
Иловали хат олганингизда хатда илова белгиси бўлади. Иловали хатни ўқиш тартиби қуйидагича.
1. Хатни рўйхатдан топинг.
2. Уни одатдагидек очинг.
3. Хатнинг ўнг юқори қисмида илова белгисини сичқонча тугмачаси билан чертинг.
4. Натижада илова қилинган файл экранда хосил бўлади.
5. Зарур холда бу хужжатни компьютерингизга ёзиб қўйинг.
Электрон почтадан фойдаланишга оид маслаҳатлар
• Хатни принтерда чоплаш учун Файл менюсида Печатp командасини киритинг.
• Хатни алоҳида файлга ёзиб қўйиш учун Файл менюсининг Сохранитp как ёки Сохранитp командаларидан фойдаланинг.
• Кераксиз хатларни Удалитp командаси ёрдамида ёки Delete тугмачаси ёрдамида ўчиринг.
• Хатларни тартиблаш мумкин, бунинг учун Сообшение ва Переместитp в командаларидан фойдаланишингиз мумкин. Жилд Файл, Папка, Создатp менюлари ёрдамида очилади.
• Хатни топиш учун Правка менюсининг Найти сообшение командасидан фойдаланишингиз мумкин.
• Саватдаги хатларни баъзан ўчиришни унутманг.
• Катта хджмдаги иловаларни архиваторлар ёрдамида кичрайтириб жўнатинг.
• Хатларни алфавит, келган вақти, мазмуни ва иловасига қараб тартиблашингиз мумкин. Бу Вид, Сортироватp командалари ёрдамида амалга оширилади.
• Хатга имзо киритиб қўйишингиз мумкин. Бунинг учун Опциялар менюсида Подписp пунктини топиб, унда имзони кўрсатишингиз мумкин. Масалан, исмингиз, фамилиянгиз, лавозимингиз, ишхона номи ва манзилини, телефон, факс номерларини беришингиз мумкин. Бу Сизнинг ишингизни енгшиллаштиради. Хар гал бу маълумотни ёзишга вақтингизни сарфламайсиз. Бу вақтни тежайди ва ишни қулайлаштиради.
• Номаълум муаллифлар хатини очишда эхтиёт бўлинг. Охирги пайтларда қуйида келтирилган мавзудаги хатлар компьютерларни вируслантирмоқда. Бу вируслар туфайли компьютердаги барча маълумотларни ўчирилиш, компьютер ишини ишдан чиқарилиш холатлари содир этяпти. Масалан, "I lоve yоu" вируси жуда катта талофатларни келтирди. Натижада Баъзи компаниялар компьютерлар ишини тиклашга бир неча кунлар сарфлади. Бу хатлар одатда иловали бўлади. Уларни асло оча кўрманг, тезда йўқотинг. Шунинг учун, "I lоve уои"(Мен сени севаман), "Wоuld yоu like get mоney"(Kўn пул ишлашни хохлайсанми?) ва хоказолар ва шунга ўхшаш мазмундаги хатларни ўйлаб ўтирмасдан, саватга жўнатинг.
Номаълум муаллифлардан келган илова хатларни асло очманг ва саватга жўнатинг.
Компьютерингизни доимо вирусга текшириб туришни унутманг. Чунки компьютернигизда вирус бўлса, уни дўстингиз ёки хам касбингизга иловали хат билан жўнатишингизни унутманг.
Хатларни қабул қилишда уларни вирусга текшириш командасини ўрнатинг.
Ф Мисол сифатида қуйидаги топшириқни бажаринг.
1. Ўзингиз хақидаги маълумотни: исмингиз, фамилиянгиз, лавозимингиз, иш жойингиз ва манзилни имзога киритинг.
2. Ўзингизга иловали хатни жўнатинг.
3. Хатни очинг.
4. Иловани очинг.
5. Иловани компьютердаги шахсий жилдингизга ёзиб кўйинг.
6. Хатни принтерда чоплаб кўринг.
7. Входяшие жилдидаги хатларни муаллиф номи, вақти, мавзуси бўйича тартибланг.



Download 25,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish