ОutlооkExрressпрограммаси билан ишлаш Оutlооk Exрress программаси электрон почта хизматини амалга оширади. Бу программа билан ишлаш жуда қулай. У билан ишлашни ўрганамиз. Программани ишга тушириш учун программа белгисида сичқонча тугмачасини чертамиз ва экранда қуйидаги дарча хосил бўлади (3.8расм).
Дарчанинг биринчи сатрида меню командалари келтирилади. Иккинчи сатрда асбоблар панелининг тугмачалари жойлашган.
Улардан одатда электрон почта программаси билан ишлашда фойдаланилади. Шунинг учун қуйида бу тугмачаларнинг тавсифини келтирамиз. Янги хат ёзиш имконини беради. Хат муаллифига жавоб ёзиш имконини беради. Хатни бошқа манзилга юборади. Хатни кўрсатилган манзилга элтади ва сизга келган >ни қабул қилади. Хатни ўчиради. Адреслар китобини очади. Дарча пастки қисми бир неча дарчадан ташкил топган. Чапги дарчада қуйидаги жилдлар рўйхати мавжуд. By жилдда Сизга келган хатлар жойлашади. Бу жилдда Сиз жўнатаётган хатлар рўйхати жойлашади. , Бу жилдда жўнатилган хатлар рўйхати келтирилади. Ўчирилган файллар сақланадиган сават. Хат қўлёзмаси жойлашган жилд.
Жорий жилддаги мос хатлар рўйхати ўнгдаги дарчада берилади. Ўнгдан қуйидаги дарчада эса, жорий хат мазмуни берилади (3.9-расм).
Хат ёзиш тартиби Бирор кимсага хат ёзиш тартибини келтирамиз. Аввал тугмачада сичқончани чертинг. Натижада экранда дарча хосил бўлади. Унда қуйидагиларни бажаринг.
Кому майдонида дўстингиз электрон адресини ёзинг. Масалан, saida@yоuthcenter.uz
Копия майдонида хат нусхалари юборилган муаллифлар адреслари ёзиш зарур. Яъни хатни бир неча муаллифга юбориш зарур бўлганда.
Тема майдонида хат мавзусини кўрсатинг. Масалан, "Таклиф".
Пастки катта дарчада хат матни ёзилади. Мисол тариқасида қуйидаги хатни ёзинг.
"Сизни 20 март соат 15.00 да ўтказиладиган "Энг яхши программ Маҳсулот" танловига таклиф этамиз. Танловда талабалар, ўқувчилар ва аспирантлар иштирок этади. Манзил.: Тошкент, Талабалар кўчаси, 14. Ёшлар Интернет Маркази. Танлов ташкилий қўмитаси”. Хатни тўьри қуйидаги расм билан солиштириб текшириб кўринг.(3.10-расм)
Хатларни ўқиш Сизнинг почтангизга келган хатларни кўриш ва ўқиш учун қуйидагиларни бажаринг.
Электрон почта программасини ишга туширинг.
Доставитp почту тугмачасини босинг. Экранда қуйидаги дарча хосил бўлади. Бунда келган хатлар сервердан сизнинг компьютерингизга кўчирилади (3.11расм). Экраннинг қуйи қисмида нечта хат келганлиги хақидаги маълумот хосил бўлади.