16- Elektr energiyasini taqsimlash va uzatish tizimi.Elektr
tarmoqlarining vositalar
Мавзу режаси:
1.Электр энергия манбаларини қисқа туташув ва ўта юкланув токларидан
ҳимоялаш
2.Электр жиҳозларини ўта кучланишдан ҳимоялаш
3.Электр занжирларини вагон корпусига уланишини сигналлаш
Электр энергия манбаларини қисқа туташув ва ўта юкланув
токларидан ҳимоялаш
Генераторларда қисқа туташув токлари уларнинг ишчи чулғамлари
изоляцияларининг ишдан чиқиши натижасида рўй беради ва натижада
изоляция ва чулғамларнинг ёниш ва эришига олиб келади.
Электр энергия манбалари ва электр занжирларини қисқа туташув
токидан асраш учун йўловчи ва рефрижераторли вагонларда эрувчи
ҳимоялагичлар ва автоматик узгичлардан фойдаланилади. Айрим
истеъмолчиларни ўтаюкланишдан ҳимоялаш мақсадида иссиқлик релеси
қўлланилади. Бу ҳимоя қурилмаларининг барчаси максимал ток аппаратлари
гуруҳига тааллуқлидир, зеро уларнинг сезувчи элементи ўтаётган токнинг
номиналга нисбатан қанча ошганлигини аниқлашга қаратилган бўлади.
Эрувчи ҳимоялагичлар. Эрувчи ҳимоялагичлар корпус, металдан
ясалган эрувчи элемент ва уларни ушлаб турувчи контакт қурилмадан
ташкил топган. Уларнинг асосий
элементи бўлиб эрувчи элемент
ҳисобланади. Занжирдаги ток қиймати (2
2,5) I
ном
дан ошмаса эрувчи
элемент турғун холатда ишлаб туради ва унда ҳосил бўлаётган иссиқлик
ташқи муҳитга узатилиб туради. Ҳимоялагич ҳарорати рухсат этилувчи
даражада бўлиб, эрувчи элемент эримасдан ишлаб туради. Авария ҳолати юз
бериб, ток қиймати кескин кўтарилганда, у эрувчи элементни эритиб
юборади ва занжирда узилиш рўй беради. Эриш даврида ҳосил бўлувчи
электр ёйи ҳосил қиладиган қаршилик қисқа туташиш токини чеклайди.
Вагонларда ҳар хил конструкцияга эга эрувчи элементлар қўлланилади. Паст
кучланишли трубкасимон эрувчи ҳимоялагичлар фибрали ёки чинни
корпусга эга. Ён тарафларидан корпус қопқоқлар билан беркитилган. Улар
контакт вазифасини бажарадилар ва эрувчи элементга тўғридан-тўғри
уланганлар Ток кучи 60 А гача бўлган занжирларда контактлар цилиндрик
шаклда, катта токларда эса пичоқ шаклидаги кўринишга эга (расм 9.1,а).
Эритма ўйилмали пластинка шаклига эга бўлиб, айрим участкаларда
кўндаланг кесим юзаси кичик қилиб ясалган. Бундай шакл катта ток ўтганда
қисқа вақт ичида ана шу тор қисмнинг эриб кетишини таъминлайди. қисқа
туташиш токи юз берганда тор қисмларнинг қизиши жуда тезлик билан
ўтади ва унда ҳосил бўладиган иссиқлик ташқарига узатилишга улгурмасдан
ҳамда қисқа туташиш токи ўзининг ўрнатилувчи қийматига етмасдан бу
участка эриб кетади. Ўйма пластинкаларни қўллаш ҳимоялагичнинг узиш
қобилиятини оширади, ҳимоя элементи эриётганда ёйда металл парлари
қиймати камаяди. Натижада, ёй сўнаётганда ҳосил бўлувчи ўтакучланишлар
сони ва қиймати камаяди, чунки электр ёйи қаршилиги занжирга бирданига
киритилмайди. Тортиш электр аппаратлари стандартига кўра электр токи
ҳимоялагич томонидан узилаётганда ўта кучланишнинг қиймати изоляция
пухталигини текширишда қўлланадиган кучланишнинг амплитудавий
қийматидан катта бўлмаслиги даркор.
Йиғилувчи ҳимоялагичларда эрувчи элементни фибрали трубка ичига
жойланади. Шунга кўра ҳимоялагич эритма эриганда ҳосил бўлувчи ёй ёпиқ
ҳажм фибрали трубка ичида ётади ва ташқарига узатилмайди. Ёйнинг юқори
ҳарорати таъсирида фибра газсимон ҳолатга (тахминан 50% кўмир, газ ва
40% сув пари холатига) ўтади ва труба ичидаги босимни кўтариб юборади.
Юқори ёй сўндириш қобилиятига эга газлар борлиги (айниқса катта босимда)
ёйни деионизациялашга ва, натижада, уни тезда сўнишга олиб келади.
Баъзи бир ҳимоялагичлар (расм 9.1,б) да битта ёки бир қанча параллел
уланган эригичлар жойлашган изоляцион трубка ичи майда кукунли
тўлдиргич (қуруқ кварцли қум ёки бўр) билан тўлдирилган. Эригич эриганда
ҳосил бўлувчи газлар қум ораларига сингиб, тезда деионлашади, металл
парлари эса конденсацияланади. Натижада, заррачалар ионлашиши
камайиши оқибатида ўзлари ҳам камаяди ва ҳосил бўлган ёй тезда сўнади.
ПТЭ русумидаги юқори волтли ҳимоялагич (расм 9.1,в) чинни трубка
шаклида бажарилган. Трубка ичи кварцли қум билан тўлдирилган ва
чеккалари герметик ёпилган.
Расм 16.1 Трубкали эрувчи ҳимоялагичлар: 1,6-контактлар; 2,5-
қопқоқчалар; 3-корпус; 4-эрувчи элемент; 7-тўлдиргич; 8-кўрсатувчи
пружина; 9-ўзак; 10-қопқоқ; 11-цементли сувов; 12-кўрсатгич сими; 13-
втулка; 14-кўрсатгич бошчаси
Эритиш элементи сифатида учта ҳар хил диаметрли симлар ўралган
қовурғали ўзакдан ташкил топган қурилмадан фойдаланилган
Do'stlaringiz bilan baham: |