5 – савол баёни: Замонавий шароитда шундай вазият юзага келдики, корхоналар, лойиҳалаш ва илмий-тадқиқот институтлари, банклар ва бошқа тижорат ташкилотлари инвестицияларни иқтисодий асослашнинг замонавий услубиёти билан қуролланмаганлиги улардан фойдаланиш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Сўнгги йилларда иқтисодий адабиётларда инвестицияларни иқтисодий асослаш услубиётига бағишланган кўпгина масалалар ёритиб келинмоқда. Шу боисдан тижорат ташкилотлари учун маъқул ва тушунарли бўлган ҳамда халқаро амалиётни ҳисобга олувчи инвестицияларни иқтисодий асослашнинг умумтанолинган услубиётини ишлаб чиқиш назарий ва амалий жиҳатдан муҳим аҳамият касб этади.
Капитал қўйилмаларни иқтисодий самарадорлиги уларни фойдаланиш кўрсаткичларидан бўлиб, маблағларни ижтимоий-ишлаб чиқаришнинг у ёки бу тармоғига сарф қилишдан тутиладиган мақсад бўлиб ҳисобланади.
Давлат капитал қўйилмаларни халқ хўжалигини турли соҳаларига сарфлар экан, албатта унинг ёрдамида ишлаб чиқаришни кенгайтиришни, яъни ишлаб чиқариш қувватларини ишга солишни, ва шу орқали маҳсулотларини миқдорини кўпайтиришни, унинг сифатини яхшилаш, рақобатбардошлилигини оширишни мақсад қилиб қўяди.
Ана шу қўйилаётган мақсадларга эришишни турли йўллари мавжуд:
капитал қўйилмаларни иқтисодий асосланган йўналишларга сарфлаш ва уларни минтақалар бўйича оптимал жойлаштириш;
корхона ва ташкилотларда миллий иқтисодиёт ва чет эл техникасини охирги ютуқлари асосида ишланган техника ва технологияларни қурилишни ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни сифатини ошириш, меҳнат унумдорлигини, маҳсулот таннархини ва фойдалилик даражасини ўсишини таъминлаш;
қурилишни жадаллаштириш ва ишлаб чиқаришга янги қувватларни киритиш, қурилишларни сифатли ишланган техник лойиҳалар билан таъминлаш;
қурилиш қийматини ва капитал қийматларини улушини пасайиши орқали капитал сарфларнинг бирлигига фойдали самара олиш;
янги яратилаётган қувватларни ўзлаштириш муддатларини қисқартириш.
Капитал қўйилмаларни умумий миқдорида ишлаб турган корхоналарни қайта қуришга кетадиган сарфларни улушини кўпайтириш – уларни иқтисодий самарадорлигини муҳим кўрсаткичи бўлиб ҳисобланади. Аммо корхоналарни қайта қуриш ҳар бир аниқ ҳолатида чуқур иқтисодий асослашни талаб қилади. Тажрибаларни кўрсатишича бир қатор ҳолатларда дастлабки иқтисодий ҳисоб-китобларни қилинмаслиги оқибатида кўпгина корхоналарда иқтисодий жиҳатдан самарасиз ишлар амалга оширилади. Натижада улар қайта қуриш ва жиҳозлаш ишларини амалга оширишни харажатларини ошириб юборади ва самарадорлигини пасайтиради.
Корхоналарни қайта қуришга сарфлаётган капитал қўйилмаларни иқтисодий самарадорлигини аниқлашда қайта қуришгача бўлган иқтисодий кўрсаткичлар ундан кейинги иқтисодий кўрсаткичлар билан таққосланади. Саноат корхоналарини қайта қуриш ишлаб чиқаришни техник даражасини оширишни, ускуналарни унумдорлигини ўстиришни ва ишлаб чиқариш қувватларини ўсишини кўзда тутади. Қайта қуриш натижасида маҳсулот ишлаб чиқаришни ўсиши корхона фойдасини пасайишига олиб келади, аммо маҳсулот таннархини пасайишига олиб келмайди. Бундай ҳолатда қайта қуришни иқтисодий самарадорлиги фойда суммасини ўсиши (∆D) зарур бўлган капитал қўйилмаларнинг бирлиги нисбати (К) билан аниқланади:
Лойиҳа ечимларини иқтисодий самарадорлигини ошириш учун дастлаб ишлаб турган корхона ва иншоатларни реконструкция қилиш ва янгиларини қуришни зарурлигини ва мақсадга мувофиқлигини техник-иқтисодий асосномалари (ТИА) ишлаб чиқилади. Бундай техник-иқтисодий асосномалар режаларга киритиладиган ҳар бир қурилиш бўйича ишлаб чиқилиши лозим.
Йирик корхоналар бўйича техник-иқтисодий асосномалар лойиҳа ташкилотлари томонидан ишланади.
Техник-иқтисодий асосномаларда одатда: тегишли тармоқларда қувватларнинг ўсишини таъминловчи лойиҳалаштирилаётган корхоналарни аҳамиятини хусусиятлари; корхонани мўлжаллаётган қувватларни ва маҳсулот хилларини асослаш; зарур капитал қўйилмалар ҳисоб-китоби; капитал қўйилмалардан кутилаётган иқтисодий самарадорлик ва мўлжалланаётган қурилишнинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари ўз аксини топиши лозим. Асосий кўрсаткичлардан ташқари капитал қўйилмаларни иқтисодий самарадорлигини асослаш, уларни ўзини оқлаш муддатларини ҳисоблаш; лойиҳа ечимларини иқтисодий баҳолаш учун қўшимча ва ёрдамчи техник-иқтисодий кўсаткичлар ҳам қўлланилади.
Уларни қаторига ишлаб чиқариш майдонининг 1 м квадратига маҳсулот ишлаб чиқариш, иморат ва иншоатларнинг қурилиш кубатурасини кўрсатувчи миқдор коэффициенти ва бошқалар зарур бўлади. Саноат корхоналарини лойиҳалашда ишлаб чиқариш майдонларидан мақсадга мувофиқ фойдаланиш, иморатлар хилларини тўғри танлаш анча сезиларли иқтисодий самара бериши мумкин.
Бугунги кунда хўжалик юритувчи субъектлар капитал қўйилмаларнинг самарадорлигини баҳолашда вақт омилини ҳисобга олиши ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми, унинг таннархи, фойда ва рентабеллик даражаларининг вақт мобайнида ўзгаришини баҳолаши лозимдир. Бундай операция дисконтлаштириш деб номланди.
Капитал қурилиш ишларининг юқори сифат даражасига эришишда қурилиш сифати юзасидан олиб бориладиган назорат муҳим ўрин эгаллайди. Қурилиш сифати юзасидан назорат қурилиш-монтаж ишларининг, шунингдек, қурилиш материаллари ва буюмларининг мувофиқлигини текширишни англатади. Қурилиш-монтаж ишларининг сифати бўйича назоратни давлат муассасалари, буюртмачилар ва лойиҳавий ташкилотлар (лойиҳа муаллифлари) амалга оширадилар. Бунда ички ва ташқи назорат фарқланади. Қурилиш сифати бўйича давлат назоратини давлат ҳокимияти органлари, тегишли қўмиталар (Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давархитекқурилиш қўмитаси) амалга оширадилар. Ушбу муассасалар лоийҳавий ҳужжатлар бўйича бажарилган ишларнинг мувофиқлигини текширади. Қурилиш назоратини амалга ошириш тартиби меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.