1 – мавзу: инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни, моҳияти ва инвестиция жараёнларининг асосий босқичлари



Download 1,27 Mb.
bet63/115
Sana24.02.2022
Hajmi1,27 Mb.
#188337
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   115
Bog'liq
маъруза

4 – савол баёни: Капитал қурилиш тизимида буюртмачи ва пудратчиларнинг маълум ҳуқуқлар ва мажбуриятларга эга.
Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга: талабгорнинг малакасини олдиндан аниқлаш ёки бунингсиз танлов савдолари ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш; расмий фармойиш берувчи ҳужжат чиқарган ҳолда танлов савдоларини ўтказиш шакли, тури ва санасини белгилаш; танлов савдолари ташкилотчиси функциясини амалга ошириш (ушбу функцияларни жалб этиладиган ташкилотга бериши мумкин); мустақил равишда ёки ихтисослаштирилган ташкилотни жалб этган ҳолда танлов савдолари предметининг бошланғич қийматини белгилаш.
Буюртмачининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
– барча ишлар бажариб бўлинганидан кейин белгиланган нархнинг ҳаммасини пудратчига тўлаши ёки ишларнинг айрим босқичлари тугалланганидан кейин нархнинг тегишли қисмини тўлаши;
– пудратчидан олинган лойиҳа-смета ҳужжатларидан фақат шартномада назарда тутилган мақсадларда фойдаланиши, лойиҳа-смета ҳужжатларини пудратчининг розилигисиз учинчи шахсларга бермаслиги ва ундаги маълумотларни ошкор қилмаслиги;
– лойиҳа ва қидирув ишларини бажаришда шартномада назарда тутилган ҳажмда ва шартларда пудратчига хизмат кўрсатиши;
– тайёр бўлган лойиҳа-смета ҳужжатларини тегишли давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан келишиб олишда пудратчи билан бирга қатнашиши;
– пудратчига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли лойиҳа ва қидирув ишларини бажариш учун бошланғич маълумотлар ўзгариши билан боғлиқ қўшимча харажатларни пудратчига тўлаши;
– тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатларининг ёки бажарилган қидирув ишларининг камчиликлари борлиги муносабати билан учинчи шахс томонидан буюртмачига нисбатан қўзғатилган даъво юзасидан ишда қатнашишга пудратчини жалб қилиши шарт.
Пудратчининг мажбуриятлари. Лойиҳа ва қидирув ишлари пудрат шартномасига мувофиқ пудратчи:
– ишларни лойиҳалаш ҳақидаги топшириқ ва бошқа бошланғич маълумотларга мувофиқ бажариши;
– тайёр бўлган лойиҳа-смета ҳужжатларини буюртмачи билан келишиб олиши, шунингдек, буюртмачи билан бирга тегишли давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан келишиб олиши;
– тайёр бўлган лойиҳа-смета ҳужжатларини ва қидирув ишлари натижаларини шартномада белгиланган муддатларда буюртмачига топшириши;
– буюртмачининг розилигисиз лойиҳа-смета ҳужжатларини учинчи шахсларга бермаслиги шарт.
Капитал қурилишда буюртмачи томонидан қуйидагилар таъминланади: ер участкасини танлаш ва ажратиш, бирламчи рухсат берувчи ҳужжатларни ва қурилиш ҳудудини тайёрлаш, лойиҳа олди ишларини ташкил этиш, лойиҳанинг, иш ҳужжатларининг (объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш ҳолларидан ташқари) ва танлов ҳужжатларининг тасдиқланадиган қисмини келишиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш; лойиҳаловчи ва пудратчини (бош пудратчини) танлов савдолари орқали танлаш; ишларни бажариш ва молиялаштириш жадваллари билан биргаликда шартномалар тузиш; қурилиш объектини Давлат архитектура қурилиш назорати органларида рўйхатдан ўтказиш; пудратчига қуриш учун бирламчи рухсат берувчи ҳужжатларни бериш; бузиладиган, кўчириладиган ёки реконструкция қилинадиган биноларда, шунингдек, объект қурилиши ҳудудида яшаётган шахсларни кўчириш; молиялаштириш, пудратчи томонидан қабул қилинган шартнома мажбуриятларига ва шартномада қайд этилган бошқа функцияларга риоя қилиниши устидан назорат қилиш; техник кузатиш ва объект қурилиши устидан техник назорат қилиш; қурилиши тугалланган объектни белгиланган тартибда фойдаланиш учун қабул қилиш; кафолатли даврда аниқланган нуқсонлар бартараф этилиши устидан назорат қилиш.
Пудратчи томонидан қуйидагилар таъминланади: иш ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва унинг технология қисмини буюртмачи билан келишган ҳолда қурилиш жараёнида (объект фойдаланишга тайёр ҳолда қурилганда) эксперт кузатиш; иш ҳужжатларини (объект фойдаланишга тайёр ҳолда қурилганда) технологик изчиллик ва объект қурилишининг аниқ шартлари билан боғлиқликда ҳажмлар ва муддатларда ишлаб чиқаришга бериш; ишларни бажариш жадвалига мувофиқ ҳамда белгиланган стандартларга, қурилиш меъёрлари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда тасдиқланган лойиҳада назарда тутилган ишларни бажариш; шартномага мувофиқ қурилишни асбоб-ускуналар, конструкциялар ва қурилиш материаллари билан бутлаш; лойиҳа эчимларига ҳамда қурилиш меъёрлари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда қурилиш-монтаж, махсус ва ишга тушириш-созлаш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажариш; объектнинг ижроия ҳужжатларини, шу жумладан, сертификатланиши шарт бўлган маҳсулотга мувофиқлик сертификатларини, фойдаланилган қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарга техник паспортларни тузиш ва буюртмачига бериш; тасдиқланган лойиҳаларга, бошқа талабларга ва шартнома мажбуриятларига мувофиқ объектни буюртмачига топшириш.
Буюртмачи ва пудратчи қонун ҳужжатларига ва шартнома шартларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.
Буюртмачи билан пудратчи ўртасидаги вазифаларни аниқ тақсимлаш, шунингдек, уларнинг мулкий жавобгарлиги даражаси қонун ҳужжатларига ва танлов савдоси шартларига мувофиқ аниқ бир пудрат шартномасини тузишда аниқлаштирилади. Объектни фойдаланишга қабул қилиб олиш белгиланган сифат стандартлари ҳисобга олинган ҳолда «Давархитектқурилиш» қўмитаси органларининг хулосаси асосида буюртмачи томонидан таъминланади.
Қурилишнинг қиймати ва уни молиялаштириш ҳажмларини аниқлаш, шунингдек, буюртмачи ва пудратчи ўртасидаги ҳисоб-китобларни амалга оширишга оид ҳужжат сметани англатади ва у тайёр қурилиш маҳсулотининг баҳосини ифодалайди.
Пудрат шартномасида бажариладиган ишнинг баҳоси ёки уни аниқлаш усуллари кўрсатилади. Пудрат шартномасидаги ишнинг баҳоси пудратчининг чиқимларини ва унга тўланадиган ҳақни ўз ичига олади. Ишнинг баҳоси смета тузиш йўли билан аниқланиши мумкин. Иш пудратчи томонидан тузилган смета бўйича бажарилган тақдирда, смета буюртмачи томонидан тасдиқланган пайтдан бошлаб кучга эга бўлади ва пудрат шартномасининг бир қисми бўлиб қолади. Ишнинг баҳоси (смета) тахминий ёки қатъий бўлиши мумкин. Пудрат шартномасида бундай кўрсатма бўлмаса, ишнинг баҳоси (смета) қатъий ҳисобланади. Агар қўшимча ишларни бажариш зарур бўлиб қолса ва шу сабабли ишнинг тахминан белгиланган баҳосини (тахминий сметани) анча оширишга тўғри келса, пудратчи бу ҳақда буюртмачини вақтида огоҳлантириши шарт. Қурилиш шартномасида қуйидагилар акс эттирилади: томонларнинг мажбуриятлари, этказилган зарарларни қоплаш тартиби; мавжуд муаммоларни ҳал қилиш йўллари, хўжалик судига даъво аризасини киритиш тартиби; шартнома иштирокчиларининг малакасини тасдиқлаш.
Смета асосида қурилиш ишлари харажатлари: технологик, энергетик, кўтарма-транспорт ва бошқа ускуналар, корхона фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган бошқа асбоблар ва ишлаб чиқариш инвентарлари хариди харажатлари; ушбу ускуналарни ўрнатиш ишлари харажатлари; қурилиш майдонини ўзлаштириш харажатлари; техник ва муаллифлик назоратини амалга ошириш харажатлари; лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш харажатларини ўз ичига олувчи капитал қўйилмалар ҳажми аниқланади.
Қурилиш-монтаж ишларининг смета қиймати буюртмачилар ва пудратчилар, ускуналар этказиб берувчилар билан шартномалар тузиш ва шартнома баҳосини аниқлаш ҳамда улар ўртасида ҳисоблашишни амалга ошириш учун ишлатилади.
Смета қиймати кўрсаткичлари ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳавий эчимлар вариантларини баҳолаш ва улардан иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиғини танлаш учун зарур бўлади. Бундан ташқари, смета қиймати қурилишни ташкил этиш ва ишларни бажариш вариантларини таққослаш, конструктив ва бажариладиган ишлар ҳажмини аниқлаш ҳамда қурилиш материаллари ва ускуналарни танлаш учун ишлатилади.
Лойиҳанинг смета қисми ўз таркибига қурилиш бўйича йиғма сметани ва объект қурилиши бўйича сметани ҳамда бажарилган иш турларини қамраб олади. Бино ва корхона қурилиши бўйича йиғма-смета қурилишни молиялаштиришни амалга оширишдаги асосий ҳужжат ҳисобланади.
Йиғма-смета қуйидаги харажат турларини ўзида акс эттириши лозим: қурилиш майдонини тайёрлаш; ишлаб чиқариш аҳамиятига оид асосий объектлар; ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш аҳамиятига оид ёрдамчи объектлар; транспорт хўжалиги ва алоқа объектлари; электроэнергетика объектлари; канализация, иссиқлик ва газ таъминоти, сув таъминоти; корхона ҳудудини ободонлаштириш; вақтинчалик бино ва иншоотлар; лойиҳавий ва қидирув ишлари; бошқа ишлар.
Қурилиш учун йиғма-сметада кутилмаган ишлар ва харажатлар учун қуйидаги миқдорларда маблағлар захираси кўзда тутилади: якка тартибдаги объектлар қурилишини кўзда тутувчи саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт иншоотлари ва корхоналарини қуришдаги барча харажатлар умумий қийматининг 5 фоизи миқдорида; барча тармоқ корхоналарининг намунавий лойиҳалари бўйича объектлар барпо этилишидаги барча харажатлар умумий қийматининг 3 фоизи миқдорида.
Ҳозирги иқтисодий шароитда қурилиш объектлари смета қийматини аниқлаш босқичма-босқич амалга оширилади:

  1. ТИА таркибидаги лойиҳа олди босқичида ТИА кўрсаткичларининг ҳисоб-китоблари натижасида объектлар барпо этилишидаги тахминий харажатлар аниқланади.

  2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш босқичида лойиҳалаштирувчилар амалга оширилган ҳисоб-китоблар ва смета меъёрларини қўллаш натижасида объект қурилишининг смета қийматини аниқлайди, шу жумладан, локал сметалари, алоҳида бажариладиган ишлар учун харажатлар қиймати ва қурилиш қийматининг йиғма-смета ҳисоб-китоби.

Объектнинг смета қийматини аниқлашда қуйидаги кўрсаткичлар қўлланилади: бевосита харажатлар – БХ; устама харажатлар – УХ; режали жамғарма – РЖ (смета фойдаси). Унга кўра, қурилиш маҳсулотининг (объектининг) смета баҳоси (СБ) қуйидаги тенглик билан ифодаланди:

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish