1 – мавзу: инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни, моҳияти ва инвестиция жараёнларининг асосий босқичлари



Download 1,27 Mb.
bet106/115
Sana24.02.2022
Hajmi1,27 Mb.
#188337
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   115
Bog'liq
маъруза

3 – савол баёни: Маълумки, номоддий активларга96 йўналтирилган инвестициялар корхоналарнинг илмий-техник салоҳиятини кенгайтиришга мўлжалланган бўлиб, мулкчилик ҳуқуқига эга бўлмасдан туриб, фойда келтиради. Номоддий активлар моддий кўринишга эга бўлмаган, хўжалик юритувчи субъекти фаолиятида узоқ вақт (бир йилдан ортиқ) давомида фойдаланиладиган мулк бўлиб, бир қанча турларга бўлинади. Иқтисодий адабиётларда ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда номоддий активларга берилган таърифлар деярли бир хил мазмунни ифодалайди. Масалан, “Номоддий активлар” номли 38-сонли бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартида қуйидагича ифодаланган: номоддий активлар пул (қиймат) кўринишига, материал-буюм кўринишига эга бўлмаган, ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишда қатнашувчи, ижарага бериш мумкин бўлган ва бошқарув мақсадларида фойдаланувчи активлардир.
Айтиш жоизки, хориж иқтисодчи-олимларидан Б.Нидлз, Х.Андерсон ва Д.Колдуеллар “номоддий активлар – жисмоний кўринишга эга бўлмаган, сотиб олинаётган активлар таркибида капитал қўйилмаларни ташкил этувчи асосий активлар”, деб қарайдилар97. Р.Энтони номоддий активларни “якка тартибда сотилувчи активлар ва корхона билан бирга сотилувчи активлар”, деб эътироф этади. Якка тартибда акс эттирилувчи активлар барча ҳуқуқларни ўзида намоён этсада, маҳсулотлар белгилари, унинг хилма-хиллиги корхонанинг умумий қийматига қўшилади.
Россиялик иқтисодчи олим А.Шеремет номоддий активларга умумий ҳолда қуйидагича таъриф беради: “…моддий қийматга эга бўлмаган юридик ва бошқа ҳуқуқий муносабатларни ўзида намоён этувчи, ўз эгасига маълум вақт давомида фойда (даромад) келтирувчи, фойдаланувчилар учун қулайликларни яратувчи активлардир”98.
Ҳозирги кунга қадар чоп этиб келинган иқтисодий адабиётларда “номоддий активлар ўзида ножисмоний элементларни тавсифловчи активлардир” ёки “номоддий активлар – корхона активларининг ажралмас бир қисми ҳисобланиб, улар буюм шаклиги эга бўлмайди” ёҳуд “номоддий активлар - моддий кўринишга эга бўлмаган интеллектуал фаолият маҳсули, яъни интеллектуал мулк”, деб таърифланган. Демак, номоддий активларнинг тушунчаси уларнинг хусусиятларидан келиб чиқади. Улар моддий кўринишга эга бўлмаган, узоқ вақт давомида харажатларга айланиб борувчи, корхонага келажакда даромад келтирувчи ва активларнинг бир қисмини ташкил этадиган ҳамда ҳуқуқий муносабатларни ўзида мужассам қилувчи активлар ҳисобланади. Шунингдек, номоддий активлар моддий моҳиятга эга бўлмаган активларга бўлган ва унинг эгаларига узоқ давр давомида муайян даромад ёки бошқа хил фойда олишни таъминлайдиган активларга нисбатан мулкий ҳуқуқлардир.
Умумий тарзда ёндашиб фикр юритадиган бўлсак, корхона фаолиятида бир йилдан ортиқ иштирок этадиган, келгусида иқтисодий наф келтира оладиган, индентификацияланувчи, моддий буюмлашган шаклга эга бўлмаган активларга номоддий активлар дейилади. Номоддий активлар бошқа активлардан қуйидагилар билан фарқланади:
– асосий воситалардан – моддий-мулкий қийматликка ега бўлмаслиги билан;
– товарлардан – сотиш учун мўлжалланмаганлиги билан;
– ишлаб чиқариш захираларидан – ишлаб чиқариш жараёнида узоқ муддат (бир йилдан ортиқ) фойдаланилиши билан.
Кўп ҳолларда, номоддий активлар деганда маълум қийматликка эга бўлган интеллектуал мулк объектлари, мулк ҳуқуқлари тушунилади. Бозор муносабатларининг тобора ривожланиб бориши ва эркинлашиши ҳамда рақобат муҳитини кескинлашиб бориши хўжалик юритувчи субъектларининг активлари таркибида номодий активлар ҳиссасини орттириб боришни тақозо этади.
Номоддий активлар бўлиб, корхонага мулкчилик хуқуқларида тегишли бўлган аниқ, моддий асосга эга бўлмаган, пул шаклида бўлмаган активлар ҳисобланади, ишлаб чиқаришда, хизмат кўрсатишда, ижара учун ёки маъмурий мақсадларда бир йилдан ортиқ ишлатилади ва даромад келтиради. Номоддий активлар хўжалик юритиш фаолиятида узоқ вақт (бир йўлдан кўп вақт) мобайнида фойдаланилган моддий ашёвий мазмунга эга бўлмаган мулк объектларидир. Номоддий актив деб эътироф этиш учун мулк объекти қуйидаги шартларга жавоб бериши талаб этилади:
- фойдаланиш эвазига иқтисодий ёки бошқа турдаги самара, даромад (фойда) келтиришлиги;
- хизмат муддати бир йилдан ортиқ бўлиши мумкин;
- моддий ашёвий асосга эга бўлмаслиги;
- қийматга эга бўлишлиги ва уни аниқ ўлчаш мумкинлиги.
Интеллектуал мулк объектлари иқтисодий объект сифатида ўзининг ўрни ва ролига эгадир. Интеллектуал мулкни бошқа мулк объектларидан фарқи шундаки, у инсон салоҳиятини ҳосиласини ташкил этади. Интелектуал мулк унинг келиб чиқиши ва ташкил этиш хусусиятларидан келиб чиқиб ҳамда муаллифлик ҳуқуқи ҳимояланиши жиҳатидан иккита турга ажратилади: саноат мулки; асарлар. Саноат интеллектуал мулки таркибига тегишли ҳукумат муассасаси томонидан берилган патент билан эътироф этилган ихтиролар киради. Лекин барча турдаги ихтиролар ҳам тўлов қобилиятига эга бўлавермайди. Патент орқали ҳимояга олинган ихтиронинг муаллифлик гувоҳномаси билан ҳимояланган иқтидордан фарқи шундаки патент билан ҳимояга олинган ихтирони патент эгасигина қўллаш ҳуқуқига егадир. Муаллифлик гувоҳномаси эса иқтидорни истисно сифатида фақат давлат томонидан қўлланилиши мумкинлигини эътироф этади, муаллифга эса мукофот тўлови ҳуқуқини беради.
Патент – бу янги яратилган маҳсулот, технология ва фаолиятни қўллаш, ишлаб чиқариш, сотиш ва назорат қилиш бўйича уларни эгасига махсус давлат патентлаштириш идораси томонидан берилган ҳуқуқ, янги ихтиро учун олинган патентга қаратилган инвестициялар таркибига унинг яратилишига сарфланган харажатлар (материаллар сарфи, иш ҳақи ва ижтимоий суғурта ажратмалари, амортизация ва бошқалар), патентлаштириш идорасига тўлангани боис ва бошқа патентга эришишга доир харажатлар мажмуаси киритилади.

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish