1 – мавзу: инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни, моҳияти ва инвестиция жараёнларининг асосий босқичлари



Download 1,27 Mb.
bet108/115
Sana24.02.2022
Hajmi1,27 Mb.
#188337
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   115
Bog'liq
маъруза

Франчайз – бу маҳсулот ва товарларни ишлаб чиқаришда ўзга корхоналарнинг технология, алгоритм, формула ва бошқа ташқи кўринишларидан фойдаланиш ҳуқуқи. Бундай ҳуқуқ асосан бошқа фирма ёки бошқа тузилмалардан шартномалар асосида сотиб олинади. Бозор иқтисодиётига ўтиш ҳамда эркин рақобат муҳити вужудга келиши муносабати билан ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида рақобатбардошликни таъминлашда номоддий активларни ўрни кўтарилиб, улар роли борган сари ошиб боради. Барча турдаги номоддий активларни ташкил этиш ўз навбатида инвестицияларни талаб этади. Моддий мулк объектларидек, номоддий активларни ташкил этиш ва доимий тарзда янгилаб бориш муайян сарф-харажатларни талаб этади.
Номоддий активлар муайян вақт бирлигида ишлаб чиқаришни бошқарувчи, товар маҳсулотни илгари суришда, маҳсулот таннархини пасайтиришда, умуман капиталлашувни таъминлашда эркин рақобат муҳитида жуда ҳам қўл келадиган активлар қисми ҳисобланади. Инвестицияларни бир қисми корхона, хўжалик юритиш субъекти томонидан асосий капитални тиклаш, янгилаш, кенгайтириш ва мунтазам модернизациялашга қаратилса, иккинчи қисми номоддий активлар мажмуасини кенгайтиришга, фан-техника тараққиёти ютуқларини жорий этишга, ноу-хаулардан фойдаланиш ҳуқуқларини қўлга киритиш ҳамда корхона салоҳиятини оширишга, унинг обрў-эътибор қозонишига, юқори имиджга эга бўлишига қаратилади. Инвестицияларни яна бир қисми айланма маблағларни ташкил этишга, уларни тўлдиришга қаратилади.
Номоддий активларга инвестициялар кескин рақобат муҳитида ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш соҳаларида етиштирилган товар маҳсулот ва хизматларни илгари суришни, улар айланма муддатини қисқартиришни, истеъмолчиларга қисқа муддатларда етказилишини таъминлайди, кўмаклашади. Номоддий активлар рақобатбардошликни янги технология, маҳсулот патентлари, лицензиялар ва бошқа номоддий активлар турларини харид етиш йўли билан хўжалик юритиш субъекти фаолиятини янгиланиб боришга, замонавийлаштиришга ва бозор талабларига жавоб бера оладиган товар ва хизматларни яратилишига замин яратилади. Номоддий активларни асосий турлари патентлар, лицензиялар, савдо маркалари, товар белгилари франчайз, дастурлар таъминоти, “гудвилл” ва бошқалар капиталлаштирилади ва фойдаланиш даври мобайнида сўндириб борилади.
4 – савол баёни: Иқтисодиётни глобаллашуви шароитида интеллектуал товарларга бўлган талабни тобора кучайтириб боради. Айниқса, ақлий меҳнат маҳсули бўлмиш товарлар ва хизматларга бўлган талаб кўтарилиб боради. Махсус товар ҳисобланган илмий ғоялар, техникавий янгиликлар, технологик ишланмалар, хилма-хил ахборотлардан хабардор бўлиш ва улардан рақобатбардошликни таъминлаш мақсадида доимий тарзда фойдаланиш зарурияти пайдо бўлади. Эркин бозор ва кучли рақобат муҳитида, айниқса, илмий техникавий ишланмаларга бўлган талаб кучаяди. У амалда патент, лицензия, франчайз, ноу-хау, дастурий таъминот, турли ахборот, савдо маркалари, товар белгилари ва бошқаларга бўлган талаблардир. Илмий-техникавий ишланмалар бозорни, кўпинча, ташқи бозорни, мамлакат ташқарисидаги бозорларни назарда тутади. Илмий-техникавий ишланмалар бозори ХХI асрда тез кенгайиб бормоқда, янги-янги қисмларга ажратилмоқда ва ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида улардан жуда ҳам унумли фойдаланиш зарурияти юзага келмоқда. Бунинг сабаби иқтисодиётда интеллектуал меҳнат мавқеининг кучайиб боришидир.
Илм талаб ишлаб чиқаришнинг ўсиши энг аввало турли хизматлар, ахборот хизмати аҳамиятининг кучайиши билан характерланади. Буни интернет хизмати бозорининг шиддат билан ер юзида ўсиб бориши тасдиқлайди. Шундай экан, кучли рақобат муҳитида ўз мавқеи, обрў-эътиборини йўқотиш, рақобат муҳитида синиш ҳеч гап эмас. Илмий-техникавий янгиликлар харидор мулкига айланиш шарти билан ёки ўз эгаси мулки бўлатуриб, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи ёки шартлари орқали ишлаб чиқаришга татбиқ этади. Ишлаб чиқариш субъектларини новацияларга, яъни унга янгилик киритиб боришга ундайди.
Номоддий активлар таркибининг асосий қисмини интеллектуал мулк объектлари ташкил этганлиги учун мазкур параграфда уларни баҳолашга алоҳида эътибор қаратамиз. Маълумки, интеллектуал мулк объектларини баҳолаш “Интеллектуал мулк объектларини баҳолаш тартиби тўғрисида”ги99 Низомга асосан амалга оширилади. Унга кўра, интеллектуал мулк объектини баҳолаш Мол-мулкни баҳолаш миллий стандартларига мувофиқ баҳоловчи ташкилотлар томонидан амалга оширилади ва баҳолаш ҳисоботи билан расмийлаштирилади. Интеллектуал мулк объектининг қиймати уч ёндашув билан, яъни даромадли, харажатли ва қиёсий ёндашувлар билан аниқланади.
Даромадли ёндашув – бу баҳолаш объектидан кутилаётган даромадларни аниқлашга асосланган баҳолаш объектининг қийматини баҳолаш услублари мажмуи. Бундай усул интеллектуал мулк объектидан фойдаланишдан даромад олиш еҳтимоллари мавжуд бўлган ҳолларда қўлланилади. Интеллектуал мулк объектидан фойдаланишдан тушган даромадлар интеллектуал мулк объектидан фойдаланиш ҳуқуқи топширилган ҳуқуқ эгаси томонидан маълум давр учун олинадиган пул тушумлари ва пул тўловлари орасидаги фарқдир. Интеллектуал мулк объектидан фойдаланишдан олинадиган асосий даромадлар қуйидагилар ҳисобланади:
– маҳсулот (иш, хизмат)ни ишлаб чиқариш ва сотишда ва (ёки) асосий ва айланма маблағларга сармоя киритишдаги харажатлардан тежаш, шунингдек, харажатларни амалда камайтириш, интеллектуал мулк объектидан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритишда харажатларнинг бўлмаслиги (масалан, лицензион тўловларнинг йўқлиги, лицензиарга даромаддан энг кўп эҳтимолдаги улушни ажратиш заруратининг бўлмаслиги);
– ишлаб чиқарилаётган дона маҳсулотнинг (иш, хизмат) нархини ошириш, унинг сотув ҳажмини ошириш;
– солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни камайтириш, қарз евазига хизмат кўрсатиш тўловларини камайтириш;
– баҳолаш объектини ишлатишдаги пул оқимини олишдаги таваккалчиликни камайтириш, баҳолаш объектидан фойдаланишдаги пул оқимининг вақтинчалик тузилишини яхшилаш.
Интеллектуал мулк объектларини баҳолашнинг харажатли ёндашуви – бу мулкнинг эскирганлигини инобатга олган ҳолда баҳолаш объектини тиклаш ёки алмаштириш учун зарур бўлган сарф-харажатлар миқдорини белгилашга асосланган баҳолаш услублари мажмуи. Бундай усулни қўллаш баҳолаш объектини тиклаш ёки алмаштириш имкони бўлганда амалга оширилади. Харажатли ёндашувни қўллаш орқали баҳолаш қуйидаги асосий жараёнларни ўз ичига олади:
– баҳолаш объектига шунга ўхшаш янги баҳолаш объектини яратиш учун сарфланадиган харажатлар миқдорини аниқлаш;
– баҳолаш объектининг шунга ўхшаш янги объектга нисбатан эскирганлиги ҳажмини аниқлаш;
– баҳолаш объекти қийматини унга нисбатан шунга ўхшаш янги баҳолаш объектини яратиш учун сарфланадиган харажатлар миқдорини чегириб ташлаш йўли билан ҳисоблаш.
Қиёсий ёндашув – бу баҳолаш объектини унга нисбатан битимлари қийматлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлган бошқа шунга ўхшаш объектлар билан солиштириш орқали баҳолаш объектининг қийматини баҳолаш услублари мажмуи. Бундай усулни қўллаш баҳолаш объектларининг ўхшаш нархлари ҳақидаги ишончли ва тўлиқ маълумот ҳамда улар билан амалга ошириладиган битимларнинг ҳақиқий шартлари мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади. Қиёсий ёндашувни қўллаган ҳолда қийматни аниқлаш қуйидаги асосий жараёнларни ўз ичига олади:
– баҳолаш объектини шунга ўхшаш объектлар билан солиштиришдаги елементларни аниқлаш;
– баҳоланаётган интеллектуал мулк объектининг ҳар бир солиштириш елементлари бўйича шунга ўхшаш ҳар бир объектдаги хусусият ва фарқлари даражасини аниқлаш ва ҳ.к.
Иқтисодиётни глобаллашуви шароитида корхоналарни бир бирига қўшилиш жараёнлари кенг тарқалмоқда. Ҳатто корхоналарни сотиб олиш йўли билан қўшилишлар юз бермоқда, аммо корхона ёки фирманинг жами мулкий хўжалик унинг актив ва мажбуриятлари ўртасида тафовут мавжуд. Инглиз иқтисодий адабиётида ушбу фарқ “gudvill” деб номланади. Миллий ҳисоб иқтисод адабиётларида “гудвилл” корхона нархи, корхонанинг таниқли номи (обрў-эътибор), ўрнатилган ишчан алоқалар, корхона шериклар тушунчалари билан бир қаторда ишлатилади.
Гудвилл - бу харидор томондан фаолият юритаётган компания (фирма, корхона, бизнес)ни сотиб олишда, унинг янгидан ташкил этишга нисбатан қўлга киритилган афзалликларидир. Гудвиллни баҳолашнинг икки усули бор:
1) пропорционал баҳолаш усули100;
2) тўлиқ баҳолаш усул101.


GUDVILL = investitsiya – sof aktivlar qiymati * egalik ulushi (1)
summasi (sho’ba korxonaning)

Бу усул орқали баҳолашда биргина акционерлар улушигина ўрганилмасдан, балки шўба корхонанинг хақиқий нархининг барча активларига нисбатини олиш билан ўрганилади.

GUDVILL = (aksiyanerlar nazoratidagi + aksiyanerlar nazoratida) – sho’ba korxonaning (2)


investitsiyalar bo’lmagan ulush sof aktivlari

Гудвилл ижобий ёки салбий бўлиш мумкин. Корхонанинг таниқли номи бўлса, корхона қиймати унинг актив ва мажбуриятлари жами қийматидан юқори еканлигидан далолат беради. Бунда ушбу корхона фаолиятида сезиб бўлмайдиган, унинг актив ва мажбуриятлари қийматида ўз аксини топмаган нарса сифатида корхонанинг барқарор харидорлари, географик жиҳатидан қулай жойлашуви, сифат жиҳатидан қозонган обрў-эътибори, маркетинг ва маҳсулот сотиш кўникмалари, техник ноу-хау, ўрнатилган алоқалар, бошқариш тажрибаси, корхона персоналларини малака даражаси ва ҳ.к. бўлиши мумкин бўлган даромаддан юқорироқ даромад даражасини таъминлайди.


Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish