1 – мавзу: инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни, моҳияти ва инвестиция жараёнларининг асосий босқичлари



Download 1,27 Mb.
bet94/115
Sana24.02.2022
Hajmi1,27 Mb.
#188337
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   115
Bog'liq
маъруза

ЛТ = АА + КФ + ВХ + ҚҲ + СТ
бу ерда:
ЛТ – жами лизинг тўловлари;
АА – лизинг берувчига тўлаш учун ҳисобланадиган амортизация ажратмалари;
КФ – кредит маблағлари учун тўланадиган фоизлар ёки лизинг ставкаси;
ВХ – лизинг берувчига лизинг объектини сотиш билан боғлиқ воситачилик харажатлари;
ҚҲ – лизинг берувчига лизинг объектини етказиб бериш бўйича қилинган, қўшимча харажатлар;
СТ – суғурта тўловлари.
Лизинг тўловларида қўлланилаётган ҳисоблаш усулига қараб қуйидагиларни ажратиш мумкин:

  • лизингга бериладиган ускуна қийматидан амортизация ажратмалари, лизинг учун фоиз, қўшимча такдим этилган хизматлар учун тўловлар ва лизинг берувчига ҳар бир даврнинг оҳирида тўланиши лозим бўлган комиссион ҳақдан иборат бўлган тўловлар;

  • келишув имзоланган пайтда мол-мулкни лизингга олувчи даставвал лизингга берувчига белгиланган миқдорда бўнак (депозит) тақдим этган ҳолатларда, ускуна ишлатилиш учун қабул қилинганлиги тўғрисида далолатнома имзолангандан кейин, лизинг тўловларининг умумий суммасини (бўнак чегирилади) мунтазам бадаллар орқали тўлаб борганда кузатилади;

  • ҳисоб-китоб келишувида қандайдир сабабларга кўра қандайдир белгиланган фоизга асосланган аниқ бўлмаган тўловлар. Ўзаро келишув бўйича лизингга олинган ускунада ишлаб чиқарилган маҳсулот сотувининг ҳажми, сотувдан олинган фойданинг суммаси ёки лизинг шартномасининг амал қилиш муддатида ўзгартирилиши мумкин бўлган бошқа параметрлар асос қилиб олиниши мумкин.

Даврийлик бўйича тўловларни қуйидагича таснифлаш мумкин:

  • лизинг келишувига илова қилинган, келишув тарафлари томонидан келишилган жадвал бўйича тўланадиган даврий (ҳар йилги, ҳар чоракдаги, ҳар ойдаги) тўловлар;

  • агар келишувда лизингга берувчига бўнак тўланиши назарда тутилган бўлса, бир вақтда тўланиши қўлланиладиган тўловлар;

  • агар лизинг келишувда бўнак тўлови назарда тутилган тақдирда, у даврий тўловлар билан мураккаблаштирилган бўлиши мумкин.

Лизингга олувчининг молиявий ҳолати ва тўлов қобилиятини инобатга олиб, келишувда лизинг тўловларининг турли усуллари белгиланиши мумкин ва уларга мувофиқ қуйидаги тўловларни ажратиш мумкин:

  • тенг улушлар билан;

  • ошиб борадиган миқдорлар билан. Бу асосан лизингни бошланғич босқичида фойдаланувчи томонидан лизинг тўловини камроқ улушлар билан киритиш, кейинчалик эса, ускуна ўзлаштирилиб бориши ва унда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот суръати ўсиб боришига қараб ушбу улушларни ошириб бориш қулайроқ ҳисобланган барқарор молиявий ҳолатга эга бўлмаган лизингга олувчилар томонидан қўлланилади;

  • камайиб борадиган миқдорлар билан (тезлаштирилган тўловлар).

Барқарор молиявий ҳолатга эга бўлган лизингга олувчилар томонидан қўлланилади, бунда фойдаланувчи лизингнинг бошланиш даврида лизингга берувчига ўз қарзининг асосий қисмини киритишни афзалроқ кўради.
Лизинг тўловининг асосий қисмини амортизация ажратмалари ташкил этади. Амортизация ажратмалари фойдаланилаётган лизинг объектининг жисмонан ва маънавий эскириши натижасида йўқотилган қийматни қопловчи асосий манба ҳисобланади. Амалиётда амортизация ажратмалари суммаси қуйидагича ҳисобланади:

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish