1 – mavzu: boshqaruv jarayonini tashkil etishning psixologik omillari reja: Ташкилотлар фаолиятини ва персонални бошқаришнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари 2


Аҳамиятли ва тезда бажарилиши лозим бўлган вазифалар



Download 405,31 Kb.
bet108/115
Sana02.03.2022
Hajmi405,31 Kb.
#477734
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   115
Bog'liq
BOSHQARUV PSIXOLOGIYASI MAJMUA

Аҳамиятли ва тезда бажарилиши лозим бўлган вазифалар

Аҳамиятли ва тезда бажарилиши шарт бўлмаган вазифалар

Кундалик ишлаб чиқаришда юзага келадиган муаммолар бўлиб, улар тезда ҳал этилиши лозим. Бу масалалар тезда ҳал этилмаса ишлаб чиқариш жараёни тўхтаб қолади.

Ташкилотнинг истиқболдаги режаларини белгилаш. Стратегик режалаштириш. Ташкилотнинг 5-10 ва ҳатто 15 йилдан кейинги ҳолати ва бунга ҳозирги кунда қандай қилиб тайёрланиш керак. Янги, харидорталаб маҳсулотлар яратиш устида бош қотириш

Аҳамиятсиз, лекин дарҳол ҳал этиладиган вазифалар

Аҳамиятсиз ва бажарилиши лозим бўлмаган вазифалар

Хат жўнатиш, телефонга жавоб бериш, факс қабул қилиб олиш ва х.к.

Гаплашиб ўтириш, чекиш, иш пайтида турли ўйинларга вақт ажратиш

Ташкилот миқёсида амалга ошириладиган вазифаларнинг ҳаммасини шу тўрт катакка жойлаштириш мумкин. Энди, ушбу катакда кўрсатилган таърифларни диққат билан ўқиб чиқинг ва раҳбар сифатида қайси катакдаги ишлар билан кўпроқ шуғулланишингизни айтинг. Бошқарув соҳасидаги етакчи мутахассислар фикрича ушбу катаклардаги вазифалар тақсимоти раҳбар лавозимига қараб қуйидагича кўринишга эга бўлиши мумкин: Биринчи катак корхона менежери лавозимида ишловчи ходим масъулиятидан келиб чиқиб бажариладиган вазифалар. Албатта, бошқарув тажрибамизга эндигина кириб келаётган менежер сўзи бизда мавжуд бўлим бошлиқлари, участка бошлиқлари каби лавозимларда ишловчи мутахассисликларга мос келади. Шу жиҳатдан олганда, менежер ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигини таъминловчи ходимдир.
Иккинчи катак ташкилот раҳбари зиммасига юклатиладиган вазифалар мажмуидир. Раҳбар ўзининг асосий эътиборини стратегик режалар қуришга, истиқболда ташкилотни кутаётган мақсадларни танлаш устида бош қотириши лозим. Тўғри, ҳозирги замон ўтиш даврига хос иқтисодиётимиз ўзининг кўп жиҳатлари билан раҳбар масъулияти доирасидаги ушбу таърифларга мос келмаслиги мумкин. Лекин, раҳбар иложи борича кундалик тезкор вазифаларни ўзидан озод этиши ва иложи борича эртанги кун ҳақида қайғуриши унинг лавозимига қўйилувчи талабдир.
Юқорида келтирилган вазифалар тақсимотига биноан учинчи катакка хос бўлган вазифалар доимо раҳбар ёрдамчиси ва котиба орқали бажарилиши лозим. Раҳбар бу каби ишларга вақт сарфлаши мутлақо ўринсиз. Ва ниҳоят, тўртинчи катак нафақат раҳбар, балки ташкилот ходимларининг қанчалик иш билан бандлиги, вақтини беҳуда сарфлаётгани кўрсаткичи бўлиши мумкин. Демак, ҳар бир раҳбар ўз вақтидан унумли фойдаланиши учун ўз ваколати ва зиммасидаги масъулиятдан келиб чиққан ҳолда вазифаларни саралаб олиши, ўз мавқеи учун аҳамиятли ва аҳамиятсиз ишларни бир-биридан ажратиб олиши лозим.
Кейинги ташкилий имкониятлардан яна бири – бажарилиши лозим бўлган вазифани иложи борича ёрдамчилар зиммасига ўтказишдир. Раҳбар бажараётган ишнинг доимо шундай қисми мавжудки, уни бевосита раҳбарнинг ўзи бажариши шарт эмас. Мавжуд ишни таркибий қисмларга бўлиш ва уларни бажариш ваколатини ходимларга ўтказиш раҳбар вақтини тежашдаги асосий услуллардан бири. Хатто раҳбар баъзида ўзига «Шу ишни бажаришим шартми, бажармасам нима бўлади?» деган саволни бериб туриши ҳам иккинчи даражали ишларни асосийларидан ажратиб олиш имконини беради.
Бошқарув функцияларини тақсимлай олмаслик, раҳбарнинг ўз ваколатлари маълум қисмини қўл остидагиларга топшира олмаслик ходимларга ишонмаслик белгисидир ва бундай ҳолат жамоада салбий муҳит шаклланишига олиб келади.
Чет эл бизнес бошқарувига оид адабиётларда кўрсатилишича истиқболдаги мақсадларга йўналганлик ташкилотнинг турли бўғин раҳбарларида қуйидагича тақсимланиши лозим экан: масалан, корпорация бошқаруви раиси 20 йил олдинга қараб ташкилот ишини режалаштирса, бошқарув аъзолари 12-15 йиллик истиқболни кўра олишлари керак ва бирон соҳа йўналишидаги раҳбар, яъни менежерлар эса 7 йиллик истиқболни прогноз қилишлари лозим.
Социологик тадқиқотлар натижаларига кўра менежернинг иш вақти тақсимоти қуйидаги тартибга тўғри келар экан:

  • Ишдаги одатий ва кунда қайтарилиб турадиган муаммоларни ечишга 80% вақт кетади ва бу сарфаланган вақт 20% муваффақиятни келтиради.

  • Муҳим ва стратегик муаммоларни ҳал этишга 20% вақт кетади, лекин бу меҳнат эвазига корхонанинг 80% муваффақиятига эришилади.

Шундай таърифдан келиб чиққан ҳолда ташкилот турли бўғинлари раҳбарларига хос бўлган вақт ажратиш шаклини қуйидагича тасвирлаш мумкин:



ВАҚT
90% 10%

Бошқариш Бажариш


30% 70%



Ю қори бўғин раҳбари





Download 405,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish