1- маъруза “логистика” фанига кириш



Download 100,66 Kb.
bet1/5
Sana14.07.2022
Hajmi100,66 Kb.
#795111
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1-маъруза


1- МАЪРУЗА
ЛОГИСТИКА” ФАНИГА КИРИШ


Режа:



  1. Логистика фанининг объекти ва субъекти.

  2. Логистика фанининг вужудга келиш тарихи

  3. Логистика турлари.

Tayanch so‘z va iboralar


Хом-ашё, маҳсулот, хизмат кўрсатиш, тақсимлаш, омбор хўжалиги, истеъмол, микро логистика, сақлаш, маҳсулот оқими, юклаш, замонавий алоқа тизими, транспорт воситаси


1. Логистика фанининг объекти ва субъекти.

Логистика фанининг объекти малкчилик шаклидан ва кўламидан қатъий назар барча турдаги ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш корхоналари ҳамда улар ичида ва атрофида ҳаракатда бўлувчи моддий ва номоддий оқимлар ҳисобланади.


Логистиканинг мақсади - малум товарни маълум вақтда энг кам(минимал) харажатлар билан олдиндан тайёрлаш. Логистика: эҳтиёж, ишлаб чиқариш, транспорт, маҳсулот тақсимланиши ўзаро боғланишга асосланган1.
Логистика фанининг предмети оқимли жараёнларни оптималлаштиришдир. Логистиканинг тамойиллари – синхонлаштириш, оптималлаштирирш, интеграциядир. Логистика фани маҳсулотларни ташиш, омборга жойлаштириш ҳамда бошқа моддий ва номоддий хом ашё материалларни саноат корхоналарига етказиб бериш бўйича операцияларни амалга оширишни режалаштириш, назорат қилиш ва бошқариш билан шуғулланади. Ундан ташқари корхона ичида хом ашё, материал, яримфабрикатларни қайта ишлаш, тайёр маҳсулотни истеъмолчига талабига мос даражада қилиб етказиб бериш ҳамда таъминот билан шуғулланади.
Логистика грекчадан олинган бўлиб, “фикр юритиш санъати” деган маънони англатади. Кейинчалик армия таъминоти санъати ва унинг ҳаракатланиши, математик логистика, антик математикада логистика деб ўша замонда маълум бўлган ҳисоблаш ва ўлчаш бўйича алгоритмларни тушунилган.
Ҳозирги даврда бу фан тан олиниб, ўз ичига кўп йўналишларни қамраб олган. Логистикага Европа, Америка ва Шарқнинг қараши фарқланади.
Америкалик инженер-логистиклар логистика деганда – режалаштириш, таъминот, юк ташиш воситаларидан фойдаланиш, бошқариш санъати ва фани, техника ва техник фаоллик орқали режани бажариш ва қўйилган мақсадга эришишни тушунишади.Логистика бу яна табиат ва жамият ҳақидаги билимлардан фойдаланиш маданияти бўлиб, нафақат тизимли ечимлар қабул қилиб ва амалга ошириш билан шуғулланади, балки йирик ташкилотларда инсонлар фаолиятини мувофиқлаштирадиган корхона менеджерларининг фаоллигини ошириб самарали рақобатбардошлик устунлигига эришишга ёрдам беради.
Бозор иқтисодиёти шароитида рақобатбардошлик устунлигига эришиш учун тўхтовсиз техник-ташкилий қайта қуриш билан шуғулланиб, реал ишлаб чиқаришни замонавий фан, техника, технология, ташкил этиш ва бошқариш даражасига яқин оптимал лойиҳага яқинлаштириш керак.
Бозорда мустаҳкам рақобатбардошликка эришиш учун ташкилотни қайта қуриш жараёни амалдаги моделни идеал лойиҳага яқинлашуви сифатида бориши керак.
Логистиканинг асосий мақсади истеъмолчига келишилган вақтга керакли маҳсулотни (товарни), меҳнат, моддий ва молиявий ресурсларни минимал ҳаражат қилган ҳолда етказиб беришдан иборат.
Материал, хом ашё, тайёр маҳсулотни аниқ ўз муддатида етказиб бериш бутун бир иқтисодий тизимни ишлашига ижобий таъсир кўрсатади, моддий заҳиралар, уларни шакллантириш ва сақлаш бўйича ҳаражатлар, ишлаб чиқариш ва муомала ҳаражатларини қисқартириришга имкон туғдиради.
Логистика ҳам маркетинг каби истеъмолчини манфаатидан келиб чиқиб қуйидаги олтита шарт бажарилганда логистика фаолиятининг мақсадига эришилди деб ҳисобланади:
1) Зарур товар;
2) Талабга мувофиқ сифатли;
3) Зарурий миқдорда етказиб берилган;
4) Келишилган вақтда;
5) Зарурий жойга;
6) Минимал ҳаражатлар билан
Логистика тўлик холда истеъмолчи учун ишлайди, чунки логистиканинг асосий мақсади юкларни «just in time» аниқ муддатда энг кам мехнат ва моддий ресурсларни сарфлаган холда етказиб беришдан иборат. Хом-ашё, материаллар ва тайёр махсулотларни «аниқ муддатда» етказиб бериш бутун иқтисодий тизимнинг фаолият кўрсатишига яхши таъсир кўрсатади ва омборлардаги захираларни сезиларли даражада қисқартиришга имкон беради.
Логистика сотиш вазифасини бажарилиши «6R» оркали, яъни олтита «riching» шартга: юк, сифат, микдор, вақт, харажатлар ва етиб келиш жойига риоя қилган холда амага оширилади деб хисоблаш ўринли2. Логистика тизимнинг самарадорлиги:

  • маҳсулотларни сотиш буйича комплекс тадбирларни амалга ошириш;

  • юк бирликларини бир шаклга келтириш;

  • омборга жойлаштиришнинг самарали тизимини амалга ошириш;

  • буюртмалар миқдори ва захиралар даражасини мувофиқлаштириш,

  • корхоналар, улгуржи - воситачи фирмалар омборхоналарида ва магистрал транспортда юклар харакатини энг қулай маршрутларини танлашнинг тахлилини талаб қилади.


Download 100,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish