1 – маъруза энергетика энергия тежамкорлиги ва энергетика ресурслари



Download 0,64 Mb.
bet22/37
Sana08.03.2022
Hajmi0,64 Mb.
#486220
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   37
Bog'liq
тежамкорлик маъруза

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ

  1. Иккиламчи энергия ресурсларининг чиқиши ҳақида гапириб беринг.

  2. Иккиламчи энергетика ресурслар нималардан иборат?

  3. Иккиламчи энергетик ресурслардан фойдаланишнинг афзалликлари ҳақида гапириб беринг.




7 – МАЪРУЗА



ЭНЕРГИЯ РЕСУРСЛАРИНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА РОСТЛАШ



РЕЖА:
1. Электр энергияни ҳисобга олиш тизими
2. Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш ва ростлаш. Ўзбекистон Республикасида фойдаланиладиган асбобларнинг турлари
1. Электр энергияни ҳисобга олиш тизими
Электр энергия беришни ростлаш, одатда, марказлашган ҳолда, истеъмол қилиш эса асосан қўлда асбобларни ўчириш ёрдамида ёки уларнинг истеъмол қилаётган қувватини реостатлар ва автотрансформаторлар ёрдамида ростланади. Баъзи ҳолларда соат механизмлари (вақт релеси) билан жиҳозланган автоматик ўчиргичлардан, масалан, жамият бинолари йўлакларида, киришларида фойдаланилади.
Табиий ёритилганликни ҳисобга олиб ишлайдиган фотоэлементларда ишлайдиган тизимлар бўлса ҳам, кўча ёритилганлигини ўчирувчи вақт релелари қўлланилади. Электр истеъмолининг ҳисобини электр ҳисоблагичлар амалга оширадилар.
Электр ва иссиқлик энергияни ҳисобга олувчи асбоблар иссиқлик энергетика ресурсларини уларни ҳақиқий истеъмолини акс эттириб иқтисод қилишни таъминлайди. Ва одатда ҳисоботларга, кўп ҳисобга олиш асбоблари ўрнатилгандан сўнг, берилган иссиқлик энергиясига тўловлар уларнинг ўрнатилганича бўлган даврникидан 2-3 марта паст бўлади. Асбобларнинг йўқлиги аниқ бўлмаган ахборотни олиш, ҳисоботларни бузиб кўрсатилишига ва натижада кўпгина ноҳуш ҳодисаларга олиб келади. Асбобларни лойиҳалари муҳандислик коммуникациялари ҳисобга олиш асбоблари билан ишлайдиган янги биноларда ўрнатиш керак ва мумкин бўлади. Энергия истеъмоли ташкил этувчиларини ва нархини минималлаштириш, ҳисобга олиш, назорат қилиш фақат энергия бериш жараёнлари автоматлаштирилган корхоналардагина мумкин бўлиб, бу энергия ресурсларни автоматлаштирилган ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимининг бош йўлларидан биридир.
Газ, сув ва иссиқлик энергиясининг сарфини асбоблар ёрдамида ҳисобга олишнинг ривожланиш концепцияси, иссиқлик энергия ресурсларини сарфини коммерцияли ҳисобга олиш асбоблари билан жиҳозлашнинг қуйидаги йўналишларни белгилайди:

  • уй-жой-коммунал хўжалиги, соғлиқни сақлаш, маориф, маданият ва ижтимоий-маиший хизмат соҳалари объектлари;

  • барча турдаги ҳалқ хўжалиги соҳаларининг корхона ва ташкилотлари.

Иссиқлик энергияси ҳисоблагич асбобларини ва автоматик ростлаш тизимини татбиқ этиш қуйидагилардан иқтисодий самара олиш имконини беради:

  • ёқилғи, энергия ва сувнинг истеъмолини пасайтириш;

  • газ, сув ва иссиқликнинг ишлаб чиқаришга ва фойдаланишга бўлган харажатларни камайтириш;

  • сув ўтказгичлар ва иссиқлик ташувчиларнинг авариясини бартараф қилиш ва тиклашга бўлган харажатларни камайтириш.

Максимал иқтисодий самара олиш мақсадида марказий ва якка тартибдаги пунктлар иссиқлик энергияси ва сувни ҳисобга олиш ва ростлаш асбобларини ўрнатиш зарур.
Сув ва газни якка тартибда ҳисобга олиш асбобларини оммавий ўрнатишни энергия ташувчиларга бўлган тарифни уларни ишлаб чиқариш ва бериш бўйича аҳоли қарзларини 100% тўловини таъминловчи даражагача кўтариш кўзда тутилганда амалга оширилади.
Электр энергияни коммерцияли ҳисобга олиш тизими истеъмолчилар ва етказиб берувчилар орасидаги ҳисоб-китобларда қўлланиладиган тарифларга мос келиши керак.

Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish