молиявий-иқтисодий усуллар ёқилғи-энергетика ресурслари, хўжалик субъектлари томонидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, улар томонидан энерго ва ресурсларини тежамлаш технологияларини татбиқ этадиган иқтисодий қизиқтиришларни амалга ошириш, пул-нарх муносабатларини қўллашга асосланган;
ижтимоий - психологик услублар ёки бошқарувчиларнинг онгини шакллантиришга йўналган руҳий рағбатлантириш чоралари. Бу тарбиялаш ва билим бериш, ўқитиш билан таъминлаш, мулоқот жараёнлари кўнгилли келишувлар йўли билан амалга оширилади.
4. Энерго-тежамкорликни бошқаришнинг маъмурий механизми
Маъмурий бошқарувнинг асосий инструментлари қуйидагилардир:
- бошқаришнинг тузилишини шакллантириш;
- қонунчиликни шакллантириш;
- энергетик стандарт ва меъёрларни шакллантириш;
- энергетик менежментни шакллантириш;
- энергетик аудитни ўтказиш;
- энергетик паспортлаш;
-ЁЭР ва энергияни ишлатиш билан боғлиқ хўжалик фаолиятини лицензиялаш;
-энерго тежамлаш сохасида мақсадли дастурлар. Бизнинг республикамизда маъмурий бошқарувнинг бу қуроллари қандай амалга оширилишини кўриб чиқамиз.
Энерго тежамкорликни маъмурий бошқарувда асосий ўрнини меъёрий ҳуқуқий ростлаш эгаллайди. Унинг маъноси энергия ишлаб чиқариш ва энергия истеъмол қилиш жараёнини қатнашчиларини энерго самарадор тадбирларини амалга оширишга рағбатлантириш. Қонунчилик, меъёрий ва бошқа актларни ишлаб чиқариш ва қабул қилишга қаратилган. Бу актлар асосий ҳужжатларни ўз ичига олади, энергия тежамлаш қонунчилик базасини шакллантиради:
Ўзбекистон Республикасиниг “Энергиядан рационал фойдаланиш тўғрисида” 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган №412-1 рақамли қонуни;
Ўзбекистон Республикасиниг “Электр энергетика тўғрисида” 2009 йил 30 сентябрда қабул қилинган №3 РУ – 225 рақамли қонуни.
Маъмурий бошқаришнинг қуролларидан бири энергетик аудит ўтказишдир. Ўзбекистон Республикасининг (энергия тежамлаш) қонунига мувофиқ, ёқилғи-энергетик ресурсларини бир йиллик истеъмоли 1,5 минг тоннадан ортиқ шартли ёқилғи бўлган корхоналар, мажбурий энергетик кўриклардан ўтишлари шарт. Ўтказилган кўриклар асосида корхона энергетик паспорти расмийлаштирилади ва бу паспортда ЁЭР ҳажми, корхонага келиб тушган электр ва иссиқлиқ энергия ҳажми; корхонанинг бир йиллик тузилмавий ҳажми бўлинмасидаги ёқилғи, иссиқлик ва электр энергияси ҳажми; ҳар бир технологик жараёнларда ёқилғидан, иссиқлик ва электр энергиядан фойдаланишлар келтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |