Мехнатнинг электр қуролланганлиги (Эп, минг кВт.с/инсон) – таҳлил этилаётган даврда корхонада ҳамма истеъмол этилаётган электр энергияни саноат ишлаб чиқариш ходимларининг ўртча рўйхатидаги сони Чппп га нисбати:
.
Меҳнатнинг қувват бўйича энергия қуролланганлиги (Этм, минг кВт.с/инсон) – бу корхонадаги барча ток қабул қилувчиларнинг ўрнатилган қуввати (Эм) ни корхона ишлаб – чиқариш ходимларининг ўртача рўйхатдаги сони (Чппп) га нисбати:
.
Электрлаштириш коэффициенти (Ээ, минг кВт.с/т.ш.ё.) – режалаштирилаётган даврда корхонада барча истеъмол этилган электр энергия (Э) ни, тўғридан – тўғри умумлаштирилган энергия сарфлар (АЁЭР)га нисбати:
.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
Иссиқлик ва электр энергиясига тарифлар тизими нимадан иборат?
Электр энергияга бўлган тарифлар тизимининг асосий кўринишлари нималардан иборат?
ЁЭР меъёрлаш бўйича энерго иқтисодий кўрсаткичлар ҳақида гапириб беринг.
Энергия тежамловчи тадбирларга инвестицион маблағларнинг иқтисодий самарадорлигини ҳисоблаш усули ҳақида гапириб беринг.
5 – МАЪРУЗА
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЭЛЕКТР ТЕЖАМКОРЛИКНИ БОШҚАРИШ
|
РЕЖА:
1. Ўзбекистон ёқилғи-энергетика мажмуасининг тавсифи
2. Энергия тежамлаш сиёсатининг умумий йўналишлари ва устунликлари
3. Энергия тежамлаш давлат сиёсатини амалга ошириш услублари
4. Энерго-тежамкорликни бошқаришнинг маъмурий механизми
1. Ўзбекистон ёқилғи-энергетика мажмуасининг тавсифи
Ўзбекистон Республикаси энергетика сиёсатининг асосий мақсади ИЭМ соҳаларининг оптимал ишлаши ва ривожланишининг механизмини шакллантириш ва йўлларини қидиришдан иборат ҳамда атроф – муҳит экологик хавфсизлигини сақлаган ҳолда, ривожланган Европа давлатлари юқори ҳаёт даражаси ва сифати стандартларига етишиш ва рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни таъминлайдиган, аҳоли ва иқтисодиётнинг барча соҳаларини ишончли ва самарали энергия билан таъминлашни техник амалга оширишдан иборат.
Ёқилғи энергетика мажмуаси (ЁЭМ) аҳоли ҳаёт даражасини кўтариш ва иқтисодиёт ишлашини таъминлайдиган Ўзбекистон Республикаси ҳалқ хўжалигининг энг муҳим структурасини ташкил этувчисидир. ЁЭМ ўз ичига энергия ташувчиларнинг барча турлари: газ, нефт ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари, қаттиқ ёқилғи, электр ва иссиқлик энергияларини қазиб олиш, узатиш, сақлаш, ишлаб чиқариш ва тақсимлашни олади. Мажмуа соҳалари республика ҳалқ хўжалигида муҳим ўрин эгаллайди.
Электр энергетика – стратегик соҳа бўлиб, унинг ҳолати бутун давлатнинг ривожланиш даражасида акс этади. Ҳозирда электр энергетика Ўзбекистон иқтисодиётида бир текис ишлаётган мажмуадир.
Ўзбекистон энергия тизимининг 2008 йил учун асосий кўрсаткичлари 5.1. жадвалда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |