1 – маъруза энергетика энергия тежамкорлиги ва энергетика ресурслари



Download 0,64 Mb.
bet1/37
Sana08.03.2022
Hajmi0,64 Mb.
#486220
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
тежамкорлик маъруза


1 – МАЪРУЗА

ЭНЕРГЕТИКА ЭНЕРГИЯ ТЕЖАМКОРЛИГИ ВА ЭНЕРГЕТИКА РЕСУРСЛАРИ



РЕЖА:

    1. Жамият ҳаётида ва ривожланишида энергетиканинг ўрни

    2. Европанинг турли давлатларида энергиядан фойдаланиш ва истеъмол қилишнинг самарадорлиги

1. Жамият ҳаётида ва ривожланишида энергетиканинг ўрни
Инсоният ҳаёти давомида табиат томонидан минглаб йилларда тўпланган энергиядан фойдаланиб келинмоқда. Бунда ушбу энергиядан фойдаланиш усуллари, ундан максимал самарадорлик олиш мақсадида доимо такомиллашиб келмоқда. Энергетика инсоният ҳаётида доимо муҳим рол ўйнайди. Инсон фаолиятининг барча турлари энергия сарфи билан чамбарчас боғлиқдир. Масалан, инсон ўзининг эволюцион ривожланишининг бошида инсон фақат ўз танаси мушакларининг энергиясидан фойдаланган. Кейинчалик эса инсон олов энергиясини олишни ва ундан фойдаланишни ўрганди. Инсоният жамияти эволюцион ривожланишининг навбатдаги ўрами шамол ва сув энергиясидан фойдаланишга олиб келди ва натижада биринчи сув ва шамол тегирмонлари, сув чархпалаклари, ўз ҳаракати учун шамол кучидан фойдаланувчи елканли кемалар пайдо бўлди. ХVIII асрда ўтин ёки кўмирни ёқиш натижасида ҳосил бўлган иссиқлик энергиясини механик ҳаракат энергиясига айлантирувчи буғ машинаси ихтиро қилинди. ХIХ асрда вольт ёйи, электр ёритиш кашф қилинди. Электро двигател, ундан кейин эса электр генератор ихтиро қилинишлари электр асри бошланишига олиб келди. ХХ аср инсоният томонидан энергия ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш усуларини ўзлаштириш бўйича ҳақиқий инқилобни амалга ошириш асри бўлди. Яъни: жуда юқори қувватли иссиқлик, гидравлик ва атом электр станциялар, юқори ва ўтаюқори ва ультра юқори кучланишга эга бўлган электр энергиясини узатувчи линиялар қурилди. Электр энергияни ишлаб чиқариш, ўзгартириш ва узатишнинг янги турлари ишлаб чиқилмоқда (бошқарилувчи термоядро реакцияси магнит гидродинамик генератор, ўта ўтказувчан турбогенератор ва шунга ўхшаш). Катта қувватли энергия тизимлари барпо қилинмоқда, шу билан бирга катта қувватли нефть ва газ таъминоти тизимлари пайдо бўлмоқда.
Шундай қилиб бизни ўраб турган дунё турли кўринишдаги туганмас энергия манбаларига эгадир. Ҳозирда уларнинг баъзиларидан, яъни: қуёш энергияси, ер ва ойнинг ўзаро таъсири натижасида ҳосил бўладиган энергия, термоядросинтези энергияси, ер иссиқлиги энергиясидан тўлақонли фойдаланилмаяпти. Ҳозир инсон тамаддунининг ривожланишида энергия ҳал этувчи рол ўйнайди. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва энергия сарфи орасида узвий ўзаро боғликлик мавжуд. Инсоният ҳаётида энергетика катта аҳамиятга эга. Унинг ривожланиш даражаси, жамият ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиш даражасини, илмий техник тараққиёт имкониятларини ва аҳоли турмуш даражасини акс эттиради.
Афсуски инсон тарафидан истеъмол этилаётган энергияни кўп қисми, мавжуд бўлган энергетик ресурслардан фойдаланишнинг паст самарадорлиги туфайли бефойда иссиқликка айланмоқда. Дунёда бир йилда фойдаланиладиган энергиянинг таҳминий тақсимоти 1.1 - жадвалда келтирилган. Бу жадвалдаги энергия қиймати, ёқилганда мавжуд энергияни берувчи кўмир миқдорининг мегатонналардаги (Мт) ўлчамида келтирилган.

Дунёда йиллик энергия истеъмоли





    1. – жадвал


Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish