3. Ўзбекистон ёқилғи-энергетика мажмуасининг тавсифлари
Давлатимизнинг энергия тежаш сиёсати – бу қўйидаги йўллар билан энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича узоқ келажакка мўлжалланган тадбирлар мажмуасидир:
Жамият талабини зарур ҳажмини қониқтиришда оҳирги (сўнгги) энергия сарфини қисқартириш;
“Қазиб олиш, ўзгартириш – тақсимлаш – фойдаланиш” тизимининг ҳар бир босқичини такомиллаштириш ҳисобига энергия ресурсларидан самарали фойдаланишни ошириш;
Захираси чегараланган энергия манбаларини (табиий газ ва нефть) бошқа анча арзон бўлган (кўмир) ва тикланувчи энергия манбалари билан алмаштириш;
Экология талабларини қондирган ҳолда, энергия ресурсларидан фойдаланишнинг энергия самарадорлигини оширадиган келажаги порлоқ техноголияларни қўллаш.
Энергия тежашнинг давлат томонидан ростланадиган ва амалга ошириладиган тадбир мажмуаси тизимининг асосий масалалари:
Энергия тежаш тадбирларини амалга оширишни рағбатлантиришга мос келадиган қонуний, ҳуқуқий - меъёрий ва услубий асосларни ҳосил қилиш;
Электр энергия ишлаб-чиқарувчиларни ҳуқуқий ва иқтисодий жиҳатдан қизиқтирадиган мос шароитлар билан таъминлаш;
Истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги даражасини ва энергия тежамлаш потенциалини аниқлаш.
Энергия тежаш, энергетик синовлар ўтказиш (корхонани лойиҳалаш ва ишга тушириш арафасида) натижалари асосида ва маҳсулот ишлаб чиқаришда ҳамда хизмат кўрсатишдаги ҳақиқий солиштирма энергиясиғим, сарф-харажатларини солиштирма энергиясиғимнинг меъёрий қийматлари билан таққослаш асосида амалга оширилади.
Ҳар қандай кўринишдаги маҳсулот ишлаб-чиқариш ва хизматлар учун сарф этилган ёқилғи энергетик ресурс (Ё.Э.Р.)дан фойдаланиш самарадорлигининг даражаси, ишлаётган ва яратилаётган техниканинг мамлакатда эришилган иқтисодий оқланган ривожланиш даражасига тўғри келиши керак ва бунда атроф-муҳитни ҳимоялаш талаблари ҳам қондирилиши зарур. Бу даража, маҳсулот ишлаб-чиқариш ва хизматларни амалга оширишдаги, ҳақиқий солиштирма электр сиғими харажатларини, уларнинг меъёрий қийматларига нисбати билан аниқланади. Бунда баъзи тузатишларни ҳам ҳисобга олиш зарур. Бу энг кам (минимал) солиштирма ёқилғи сарфи таъминланиши керак бўлган энергетика корхоналари учун катта аҳамиятга эга.
Энергия тежашнинг иқтисодий самарадорлиги, қазиб чиқаришни тезлаштириш ва энергияресурсларни ишлаб-чиқаришга нисбатан шунчалик каттаки, уни амалга ошириш бир вақтда асосий фондларни янгилашни ва модернизация қилишни, иқтисодий ва социал муаммоларни ечади, ёқилғи ва энергия ишлаб чиқаришни, қазиб чиқаришни кўпайтириш учун шароитлар яратади, агарда бу узоқ келажакда талаб этилса ҳам. Бунда истеъмолчида иқтисод қилинган бир тонна шартли ёқилғи камида 1,3-2 тонна қазиб олинган шартли ёқилғига тенг бўлади. Мутахассисларнинг баҳолаши бўйича энергия тежам қилингандан олинган фойда унга қилинган сарфдан уч баробар юқоридир[1,2].
Шу нарса маълумки, бозор иқтисодиёти шароитида давлат молиявий ва минерал ресурслари етишмовчилиги туфайли асосий фондларни кенг янгилаш ва модернизациялашни кон қазиш ишларини ва энергияресурсларни ишлаб чиқаришни кўпайтиришни амалга оширади, амалда энергия тежаш сиёсатини олиб боради, экологик ва социал муаммоларни биргаликда ва зарур масштабларда ечишни амалга оширади. Аммо бу масалани назорат остида ушлаб туриш, керак бўлган ҳуқуқий, меъёрий хужжатларни ва мажмуавий давлат дастурларини ишлаб чиқиш зарур. Мазкур ишлар ҳозирда бизнинг республикамизда амалга оширилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |