қобиғнинг афвзалликлари: бундай материалдан тайёрланган қобиғ
технологик тайёрлаш ва
монтаж ишларини осонлаштиради; яхши
эгилувчанлик
хусусиятига
эга;
коррозияга
чидамлилиги
юқори.
Камчиликлари: камёб бўлган қўрғошин жуда кўплаб миқдорда сарф этилади;
массаси нисбатан катта;
вибрацияга чидамлилиги паст; кўп маротаба
эгилишларга чидамсиз ва механик мустаҳкамлиги пастдир. Қўрғошиннинг
виброчидамлилиги ва механик мустаҳкамлигини ошириш мақсадида,
унинг
таркибига 0,3
0,8% суръма, 0,02
0,05 мис ва каби аралашмалар қўшилади.
Намгарчиликни ўтказмайдиган алюминийли қобиқлар:
Одатда текис
найча кўринишида бўлиб, улар тасмадан ёки пресслаш усули билан белбоғли
изоляция устига юқори частотали ёки аргон-ёй пайвандлаш ускунаси
ёрдамида узунасига чок қўйиб қопланади.
Алюминий кичик солиштирма
электр қаршиликга эга бўлганлиги учун, алюминий қобиғлар кабел
занжирларини ташқи электромагнит таъсирлардан муҳофаза этади.
Алюминий қобиғларни қўллаш қўрғошин каби камёб ва қимматбаҳо
материални тежаш имконини ҳамда
кабеллар массаси ва нархини
камайишига олиб келади. Алюминийнинг камчилиги эса коррозияга
чидамсизлиги, шунинг учун алюминийли қобиғ
албатта пластмассали
(одатда полиэтилен) ичак билан муҳофазаланиши лозим. Бу ҳолда
полиэтилен ичак алюминий қобиғ устига ёпиштирувчи қатлам ёрдамида
қопланади.
Намгарчиликни ўтказмайдиган пўлат қобиқ тасма:
Белбоғли
изоляция устига узунасига пайвандланган чок кўринишида ёки тўлқинсимон
тасма усул билан қопланади. Тўлқинсимон пўлат қобиғ халқа ёки спирал
кўринишда бўлади. Тўлқинсимон пўлат қобиғ
кабелларни механик
таъсирларга чидамлилигини оширади, бу ҳолат айниқса кабеллар букилганда
ва кўндаланг сиқилганда билинади. Тўлқинсимон пўлат қобиғнинг
афвзалликлари: қўрғошинни тежайди, кабеллар массаси ва нархини
пасайтиради, катта механик чидамлиликга эга бўлиб, у ўз навбатида бундай
қобиғли кабелларни қўшимча зирх қобиғсиз тармоқларда ишлатиш мумкин.
Пўлат қобиғнинг асосий камчилиги худди алюминийли қобиғлар
сингари
бўлиб, яъни коррозияга чидамлилигини кам бўлганлиги учун, уларни
пластмассали ичак билан муҳофазалаш зарур. Пўлат қобиғли
кабеллар
алюминий экран билан қопланган бўлиши керак, чунки алюминий экран
кабел ўзагини ташқи электромагнит таъсирлардан ва
кабел занжирларидаги
электромагнит тўлқинларни ташқарига чиқишига йўл қўймайди. Алюминий
ёки пўлат қобиғ устига муҳофазалаш учун қопланадиган пластмассали ичак
орасидаги ёпиштирувчи қоплам-битум аралашмаси (компаунди) дан
тайёрланиб, у намни қобиғ ва пластмасса ичак орасига ўтказмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: